27 январь 2017 йил АҚШ Президенти етти мамлакат фуқароларининг Америка Қўшма Штатларига киришини вақтинча тўхтатувчи фармонга имзо чекди. Америка Қўшма Штатларига сафар қилишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари шунга эътибор қаратишлари керакки, бу фармон Ўзбекистон паспорти билан сафар қилаётган фуқароларга тегишли эмас. Ўзбекистон фуқаролари аввалгидаги каби барча тоифадаги визалар олиш учун мурожаат қилишда давом этишлари мумкин.
Ўзбекистон фуқаролари ҳамон “Суҳбатсиз визага мурожаат этиш дастури”да иштирок этишлари мумкин. Ушбу дастур муайян визага ариза берувчилар учун консул билан суҳбатдан ўтмасдан визага мурожаат қилишларига имкон беради. Бундай имкондан қуйидаги тоифалар фойдаланишлари мумкин:
- Муддати тугаганига 12 ойдан ошмаган визага эга бўлган Ўзбекистон фуқароси (у сўраётган виза тоифаси ҳудди аввалги виза тоифасидек бўлиши лозим).
- 14 ёшгача бўлган мурожаат қилувчилар
- 79 ёшдан ошган мурожаат қилувчилар
- Дипломатик ва расмий визаларга мурожаат қилувчилар
27 январь 2017 йилда эълон қилинган фармон Ироқ, Эрон, Ливия, Сомали, Судан, Сурия ва Яман мамлакатлари фуқаролари учун виза берилишини вақтинча тўхтатиб туришни назарда тутади. Фармон кейинги билдирувга қадар зудлик билан кучга киради. Агар сиз юқорида санаб ўтилган давлатлардан бирининг фуқароси бўлсангиз ва ушбу давлатлардан бири берган паспорт билан сафар қилишни режалаштираетган бўлсангиз, илтимос, виза суҳбатини белгиламанг ва ҳеч қандай виза тўловларини амалга оширманг. Агар сиз суҳбатга қириш кунини аввалроқ бегилаб қўйган бўлсангиз, ушбу суҳбатга келманг, чунки биз сиз билан виза суҳбатини ўтказа олмаймиз. Шуни назарда тутиш лозимки, расмий ҳукумат мақасадлари, белгиланган халқаро ташкилотлар номидан расмий иш юзасидан ёки Шимолий Атлантика шартномаси ташкилотига оид расмий мақсадлар билан боғлиқ сафарлар учун ёки муайян мулозимларга ушбу фармон шартлари тааллуқли эмас.
Қўшимча маълумот олиш учун Ўзбекистон фуқаролари элчихонанинг веб-сайти https://uz.usembassy.gov/uz/ ёки ConsularTashkent@state.gov манзили орқали бевосита консуллик бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.