29 август куни, Кирби Саймон номли жамғарма гранти лауреати, бошқарув масалалари бўйича маслаҳатчи Браян Анселман Миробод туман кўзи ожизлар жамиятидаги 225 нафар кам таъминланган кўзи ожиз кишилар ва уларнинг оилаларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди. Жаноб Браян Кирби Саймон Трестига туманда жойлашган жамият учун эшитиш мосламаси сотиб олиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисида таклиф киритиб, грант олишга муваффақ бўлди.
Кирби Саймон номидаги дипломатия трести 1995 йили Тайванда вафот этган дипломат Кирби Саймон хотираси учун тузилган хайрия жамғармаси саналади. Ушбу жамғарма дипломат ва мутахассислар, шунингдек, уларнинг оилалари учун профессионал жиҳатдан ўз-ўзини ривожлантириш ва жамиятга хизмат этишда тегишли имкониятларни кенгайтиришга интилади.
Жаноб Браян гуруч, ёғ, макарон ва ун маҳсулотларидан иборат 225 та озиқ-овқат тўпламини “Корзинка” дўконидан сотиб олди. Дўкон унга бу маҳсулотлар учун чегирма тақдим этди ва уларни алоҳида-алоҳида пакетларга жойлаб берди. Элчихона келгусида ҳам Ўзбекистондаги имконияти чекланган кишиларни қўллаб-қувватлашда давом этади ҳамда ҳукумат билан бундай кишилар учун керакли шароитларни яратиш бўйича иш олиб боради.
