Фуқаролик жамияти ташкилотлари учрашадиган ва бирга ишлайдиган очиқ жой
Тошкентда АҚШ ҳукумати АҚШ Халқаро таррақиёт агентлиги(USAID) орқали “Yuksalish” умумиллий ҳаракати ва Қозоғистоннинг фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси (ARGO) билан ҳамкорликда “Инновациялар учун ҳамкорлик” дастурини хамда “Yuksalish” офисида янги ҳамкорлик марказини очди. Ушбу марказда нодавлат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамияти муассасалари ходимлари Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш мақсадида учрашиши, маълумот алмашиши ва биргаликда ишлашлари мумкин.
“Инновациялар учун ҳамкорлик” дастури фуқаролик жамияти институтлари, давлат органлари ва бизнес ҳамжамиятининг конструктив ва мазмунли ҳамкорлигини рағбатлантириш орқали Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг ролини кучайтиришга қаратилган. Ушбу икки йиллик дастур фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва фуқароларни давлат бошқарувига жалб қилиш учун самарали механизмларни жорий этишни кўзлайди.
“Президент Мирзиёев 2019 йилни фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили деб эълон қилди. Бундай тараққиёт учун кучли фуқаролик жамияти зарур бўлади”,- деди АҚШ муваққат ишлар вакили Алан Мельцер.
Ҳамкорлик марказининг очилиши фуқаролик жамияти фаолларига ҳамкасблари билан муҳим алоқалар ўрнатишга, мунозаралар ўтказишга, янги фуқаролик ташаббусларини ўрганишга, билим ва кўникмаларни оширишга имкон беради. Марказда компьютер, видеоконференс-алоқа технологиялари ва бошқа қулайликлар мавжуд бўлиб, барча фуқаролар учун бепул ва очиқдир.
Табирда вазирликлар, халқаро молия институтлари, халқаро ташкилотлар ва Ўзбекистондаги элчихоналар вакиллари, шунингдек, маҳаллий бизнес жамияти, жамоат фондлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.