Халқаро гуруҳ Ўзбекистон Миллий радиоактив чиқиндиларни кўмиш корхонасида хавфсизлик чораларини кўрди

International Team Completes Security Enhancements to Uzbekistan's National Radiological Waste Disposal Site

15 ноябрь куни АҚШ Энергетика департаменти/Миллий ядро хавфсизлиги маъмурияти, Буюк Британиянинг Бизнес, энергетика ва саноат стратегияси департаменти ҳамда Ўзбекистон ҳукумати биргаликда Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиш корхонасида радиоактив материалларни хавфсиз сақланишини ошириш мақсадида амалга ошириладиган жисмоний ҳимоя дастурларини якуний текширувдан ўтказди. Қиймати 330 000 доллар бўлган ушбу қўшма лойиҳа ядро ва радиоактив моддалар террористлар қўлига тушиб қолишининг олдини олиш бўйича қилинаётган кенг кўламдаги умумий саъй-ҳаракатларда муҳим бир босқич саналади.

Ўзбекистон Республикаси Радиация хавфсизлиги маркази раҳбарияти мамлакатдаги радиоактив чиқиндиларни кўмиш корхонасидаги якуний тадбирда қатнашди. Унда Марказ раҳбарияти корхона учун ядровий ва радиологик терроризмнинг олдини олиш мақсадида Қўшма Штатлар, Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги давомий ҳамкорлик намунаси сифатида асосий хавфсизлик масалаларига эътибор қаратиш ўта муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

“Яроқлилик муддати тугаган радиоактив манбаларнинг хавфсиз бошқаруви уларни ўғирлашдан ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу муассасадаги хавфсизликни оширишга сезиларли эътибор қаратиш бирор манбанинг ҳаёт цикли давомидаги хавфсизлиги ва муҳофазасини ҳал этиш мақсадида мамлакатнинг ўз мажбуриятларига жиддий эътибор қаратаётганидан далолат беради. Радиологик терроризм хавфини юмшатиш йўлида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкам бўлиб, биз келгусида ҳам бундай зарур фаолиятни давом эттириш тарафдоримиз”,- деди Миллий ядро хавфсизлиги маъмурияти қошидаги ядро қуролини тарқатмаслик бўлими раҳбари ўринбосари Энн Ҳеррингтон.

Ядро хавфсизлиги идораси орқали Миллий ядро хавфсизлиги маъмурияти юқори фаолиятли радиоактив материлларни терроризм йўлида ишлатишнинг олдини олишда глобал хавфсизликни кучайтиради. Радиация хавфсизлиги идораси бутун дунёдаги ҳукуматлар, саноат корхоналари ҳамда тиббиёт муассасалари билан биргаликда иш олиб боради, уларни жаҳон андозаларига мос технология, махсус билим ва тажриба, тренинг, манбаларни қайта тиклаш, шунингдек, радиологик материаллардан фойдаланувчиларни муқобил ўриндош стратегиялар билан таъминлайди. Ядро хавфсизлик идорасининг қуйидаги учта асосий стратегияси мавжуд: муҳим тиббий, тадқиқотга оид ва тижорий мақсадларда қўлланиладиган радиоактив манбаларни ҳимоя қилиш; ишлатишга яроқсиз радиоактив манбаларни олиб чиқиш ва тасарруф этиш; ҳамда но-радиоазотопик муқобил технологияларни қабул қилиш ва ривожлантиришни рағбатлантириш воситасида юқори фаолиятли радиоактив манбаларга бўлган глобал қарамликни камайтириш.

Миллий ядро хавфсизлиги маъмуриятининг Радиологик хавфсизлик дастури идораси ҳақида ахборот олиш учун мана бу линкни кўринг.

Миллий ядро хавфсизлиги маъмуриятининг ядровий терроризмнинг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун мана бу линкни кўринг.