28 сентябр,чоршанба куни, маҳаллий вақт билан соат 18:00да Консуллик Бўлими 600 дан ортиқ ноиммиграцион визалар учун суҳбат ўринлари очади. Суҳбат ўринлари фақат Ўзбекистон фуқаролари ва резидентлари учун бўлиб, ноябр ойидан январ (2023) ойигача бўлган кунлар учун очилади. Суҳбат ўринларини эгаллаш фақат онлайн тизим орқали амалга оширилади.
Эътибор қилинг: Агар суҳбат белгилаш учун воситачилар ёрдамидан фойдалансангиз ва виза аризангиздаги маълумотлар нотўғри ёки соҳта бўлса (масалан, телефон рақамингиз ёки электрон почта манзилингиз), элчихона суҳбатингизни бекор қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Барча аризаларда алоқа учун маълумот тўғри кўрсатилиши лозим.
Эслатма: Суҳбат белгилаш учун сиз аввал онлайн анкета DS-160 формани тўлдиришингиз ва штрих-код рақамига эга бўлишингиз лозим. Суҳбат белгилашга тайёр бўлгач, сиз ўзингизнинг шахсий маълумотларингизни айнан виза аризаси(DS-160 форма)да кўрсатилганидек киритишингиз лозим. Қуйидаги тасвирда суҳбат белгилаш учун қандай маълумотлар талаб этилиши кўрсатилган.