7 ноябрь куни, АҚШ элчиси Памела Спратлен Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетига ташриф буюриб, турли мавзудаги китобларни совға қилди. Тадбирда университет ректори Ғанишер Раҳимов иштирок этди.
Ҳадя қилинган китоблардан Жаҳон тиллари университети қошидаги Чет тилларни ўқитишда инновацион услубларни ривожлантириш республика илмий-амалий марказига ташриф буюурувчилар ҳамда Жаҳон тиллари университети талаба ва профессорлари фойдаланиши мумкин.
Ҳадя этилган китоблар ҳақида қисқача маълумот:
- Чет тилларни ўқитишда инновацион услубларни ривожлантириш республика илмий-амалий марказига:
- а. Ҳадя қилинган китоблар сони: 460 та
- б. Китоб тури: ўқитувчиларга мўлжалланган замонавий, амалий фаолиятга оид қўлланмалар, иккинчи тилни ўзлаштиришга оид китоблар, инглиз тилини иккинчи хорижий тил сифатида ўргатиш бўйича таниқли муаллифларнинг грамматика ва методикага оид китоблари.
- Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетига:
- а. Ҳадя қилинган китоблар сони: 712 та
- б. Китоб тури: ўқитувчиларга мўлжалланган замонавий, амалий фаолиятга оид қўлланмалар, инглиз тили грамматикаси ва методикага оид китоблар, машҳур муаллифлар қаламига мансуб бадиий асарлар.