Америка фильм фестивалида АҚШ билан улғайинг!

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси “Ўзбеккино” миллий агентлиги билан ҳамкорликда ташкиллаштирган Еттинчи йиллик Америка фильм фестивали 2014 йил 26-28 сентябрь кунлари Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтади.

aff logo

Бу йилги фестиваль мавзуси “Америкада улғайиш” деб аталади. Намойиш этиладиган фильмлар Америкада вояга етиш ва америкача орзу учун интилиб яшаш билан боғлиқ хилма-хил воеқаларни қамраб олган. Уларда АҚШдаги қадриятлар, анъана ва урф-одатлар тасвирланиб, томошабинлар улардан турфа кечинмаларга бой америкача фильмлардаги ўзига хосликни осон илғаб олишлари мумкин. Ҳар бир фильмда америкача маданиятнинг муҳим бир томони намоён бўлади.

Бу йилги фестиваль учун танлаб олинган фильмлар қаторига “Ёнимда қол” (драма), “Янгиликфурушлар” (мюзикл), “Узилиш” (спорт), Питер Пен (мультфильм) ва бошқалар киради. Фильмлар инглиз тилида инглизча ё русча субтитр билан намойиш этилади. Кириш бепулдир, фақат жойлар сони чегаралангани учун меҳмонлардан эртароқ келиш сўралади.

Фестиваль дастури (JPG) қуйидагича:

Жума, 26 сентябрь
19:00 – Ёнимда қол  (драма)
Шанба,  27 сентябрь
12:00 – Янгиликфурушлар (мюзикл)
15:00 – Узилиш (спорт)
18:00 – Бруклин қалъаси (ҳужжатли фильм)
Якшанба, 28 сентябрь
12:00 – Питер Пен (мультфильм)
15:00 – Руби Бриджес (оилавий фильм)
18:00 – Кўринмас томон (драма)

Фестивалга марҳамат!