Элчи Кролнинг хайрлашув нутқи

Азиз дўстлар!

Мен Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси сифатида ўз вазифамни якунлар эканман, қарийб уч ярим йил давомида бу ерда яшаб, ишлаган давримда менга кўрсатилган кўплаб илтифоти, илиқ муносабати ва меҳмондўстлиги учун Ўзбекистон халқига чин қалбимдан ташаккур айтмоқчиман.

Бу вақт мобайнида мен республиканинг барча вилоятларида бўлиб, сизнинг маданиятингиз, кўҳна ва замонавий тарихингиз ҳамда муборак ўлкангизнинг табиий гўзаллиги билан чуқурроқ танишдим. Энг аввало, мен буюк муҳаббат ва ҳурмат ила, сизни, Ўзбекистон халқини, ёдга оламан.

Сиз қадимий илдизларингизга таяниб, замонавий, фаровон ва ўсиб бораётган давлат қуриш учун мустақиллигингизнинг қисқа йиллари давомида кўп ютуқларга эришдингиз. Бу ерда элчи сифатида ишлаган пайтимда, мен икки мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги шериклик ва дўстликнинг янада чуқурлашишига озгина бўлса-да ўз ҳиссамни қўша олдим, дея умид қиламан. Мен Ўзбекистонни ҳеч қачон унутмайман ва ҳар доим Ўзбекистоннинг дўсти бўлиб қоламан. Раҳмат сенга, Ўзбекистон!

Сизга ва оила-аъзоларингизга тинчлик, фаровонлик, сиҳат-саломатлик ва барча ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман!