Экспорт назорати ва тегишли чегара хавфсизлиги дастури (ЭНТЧХД) Ўзбекистон божхонаси ходимлари ва чегарачилар учун хавфни бошқариш бўйича ўқув курсини

Жорий йилнинг 18-19 май кунлари Экспорт назорати ва тегишли чегара хавфсизлиги дастури томонидан Тошкент шаҳрида Ўзбекистон божхонаси ходимлари ва чегарачилардан ташкил топган бирлаштирилган гуруҳ учун хавфни бошқариш (RMT) бўйича беш кунлик ўқув курсини ўтказди. Ўқув дастури асосий эътиборни АҚШ Божхона хизмати ва чегара қўриқлаш хизмати ушлаб қолиш бўйича тадбирларни кенгайтиришда қандай тарзда хавфни бошқариш бўйича ўқишдан фойдаланишлари ҳамда бунда АҚШ чегарасини кесиб ўтаётган кўпчилик юкларнинг божхона расмийлаштирувини секинлаштирмасликларига қаратди. Қўшимча мавзулар ичига АҚШ Божхона хизмати ҳузуридаги Таҳлил қилиш ва мўлжал бўйича маълумот тайёрлаш бош маркази ҳақида қисқача ахборот, саноат талабларига мувофиқликни баҳолаш, шунингдек ОҚҚ ва икки мақсадга йўналтирилган материалларни ушлаб қолиш кабилар киритилди.

group of participants
ЭНТЧХД томонидан молиялаштирилган Хавфни бошқариш ва мўлжалларни аниқлаш бўйича ўқув курси қатнашчилари. (АҚШ элчихонаси сурати)