Тошкентдаги АҚШ элчихонасига ёндирувчи мослама ташланди

28 сентябрь, душанба куни тахминан эрталаб соат 7:30 да номаълум кимса қўлбола ёндирувчи мосламани элчихона ҳудудига отиб кетди. Ёндирувчи мосламанинг бири портлади. Портлашдан сўнг элчихонада дарҳол изоляция режими жорий этилди. Портлаш натижасида ҳеч ким жабрланмади. Элчихона ҳозир очиқ ва иш фаолиятини давом эттирмоқда. Айни пайтда америкаликлар хавфсизлиги ёки Америка манфаатларига қарши ҳеч қандай аниқ маълумот мавжуд эмас. Элчихонага ташриф буюрувчилар ушбу воқеа сабабли хавфсизлик чоралари оширилганини сезишлари мумкин. Ҳодиса юзасидан текширув олиб борилмоқда ва АҚШ элчихонаси бу борада маҳаллий ҳукумат билан ҳамкорлик қилмоқда.