USAID Марказий Осиёда сил касаллигини тугатиш бўйича лойиҳасининг Ўзбекистонда эришган ютуқларини нишонлайди

Тошкент, Ўзбекистон – 2023 йил 28-ноябрь – Aмерика Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Aгентлиги (USAID), Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тиббиёт мутахассислари, халқаро донорлар, фуқаролик жамияти етакчилари ва тиббиёт вакиллари билан ҳамкорликда, Ўзбекистонда амалга оширилган 4 йиллик Марказий Осиёда сил касаллигини тугатиш бўйича лойиҳасининг (ETICA) якунловчи тадбирини мамнуният билан эълон қилади.

Ушбу тадбир Ўзбекистонда туберкулёз касаллигини камайтиришга имкон берувчи инновацион ёндашувлар, самарадор тадбирлар ва илғор тадқиқотлар билан танишиш учун замин яратди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, USAID ETICA мультидисциплинар жамоаларга 44 853 нафар хавф гуруҳидаги шахсларга туберкулёз касаллиги ҳақида маълумот тарқатиш имконини берди, натижада 17 339 шахслар туберкулёзга текширувдан ўтиш учун йўналтирилди, улар орасидан 653 нафар шахсда туберкулёз аниқланди ва улар даволанишни бошлади. Бундан ташқари, USAID ETICA Ўзбекистоннинг 50та туманида 9 миллион аҳолига туберкулёзга тезкор таҳлил ўтказиш имконини берувчи лаборатория ускуналарини харид қилди ва тақдим этди. Тадбир иштирокчилари руҳланган ҳолда туберкулёздан холи Марказий Осиё йўналишида ишлашга қарор қилишди.

USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори ўринбосари Эдвард Михалски ушбу тадбирдан мамнунлигини билдириб қуйидагиларни таъкидлади: “20 йил олдин туберкулёзга чалинган шахсни аниқлаш учун бир неча ҳафта талаб этилар эди. Ҳозир эса, USAID ETICA лойиҳаси ва халқаро ҳамкорларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли туберкулёзни аниқлаш учун бир неча соатлар талаб этилади холос. Бу эса даволашни эрта бошлаш, касалликнинг тарқалишини камайтириш ҳамда аҳолини соғломлаштиришга имкон беради.

***

USAID – жаҳоннинг етакчи халқаро тараққиёт агентлиги ва ривожланиш соҳасида натижаларга эришишга имкон берувчи катализатор ҳисобланади. Қўшимча маълумот учун веб-саҳифага: https://www.usaid.gov/central-asia-regional ва USAID/Central Asia Facebook саҳифасига: https://www.facebook.com/USAIDCentralAsia ташриф буюринг.