2022 йил март ойидан бошлаб «English Speaking Nation» (ESN) дастури доирасида ўзбекистонлик 837 нафар ўқитувчи учун «Teacher to Teacher» инглиз тили ўқитишнинг замонавий методлари бўйича каскад усулидаги машғулотлар серияси йўлга қўйилади
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ва Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан 2019 йил ноябрь ойида амалга оширишни бошланган «English Speaking Nation: Secondary Teacher Training» (ESN:STT) дастури доирасида 4 март куни «Teacher to Teacher» ўқитувчиларнинг касбий малака ошириш ва ўқитиш бўйича машғулотлар сериясининг каскад усули босқичи бошланди.
«English Speaking Nation: Secondary Teacher Training» (ESN:STT) – бюджети 5 миллион АҚШ долларга тенг уч йиллик дастур бўлиб, унинг мақсади бутун Ўзбекистон Республикаси бўйлаб давлат мактабларида 15 000 дан ортиқ инглиз тили ўқитувчисини ўқитиш ва уларга касбий ривожланиш имкониятларини тақдим этишдир. «Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашлари» («American Councils») ташкилоти томонидан амалга оширилаётган ESN:STT дастури доирасида ўзбекистонлик 386 нафар ўқитувчини сертификатлаштиришдан ўтказишга ва 2021 йилнинг июнь ойидан то декабрь ойигача интенсив, халқаро миқёсда эътироф этилган ва синфда ўтиладиган 140 соатлик юзма-юз амалий курси – «TESOL Core Certificate Program» (TCCP)ни дастурини тақдим қилиш учун «TESOL» Халқаро ассоциацияси вакиллари таклиф қилинди. Ўтган йилнинг октябрь ойида Ўзбекистоннинг 196 нафар ўқитувчиси «Тренерларни тайёрлаш» (ТОТ) малака ошириш семинарида қатнашиб, TESOL «6 Principles» ўқув курсига қўшимча сифатида, Виржиния штатидаги Фэрфакс Жорж Мейсон Университети томонидан ташкил этилган ва ўтказилган «Инглиз тилида инглиз тили ўқитиш» (ТЕТЕ) курсини муваффақиятли якунладилар.
4 март куни бутун Ўзбекистон бўйлаб давлат умумтаълим мактаблари ва ОТМларда ишлайдиган «TESOL» сертификатига эга бўлган 82 нафар ўзбекистонлик асосий ўқитувчи-тренер (CT) республика бўйлаб бошқа касбдош-инглиз тили ўқитувчилари билан ўз билим ва маълумотларини алмашишни бошладилар. Ўзбекистонлик ҳар бир асосий ўқитувчи-тренер (CT) ҳудудий касбдош-ментор (RPM)лар деб номланувчи 10-12 нафар ўқитувчидан иборат гуруҳларни қабул қилади. Келгуси 12 ҳафта давомида, ҳар жума куни ушбу 82 нафар асосий ўқитувчи-тренер бутун мамлакат бўйлаб 837 нафар ҳудудий касбдош-ментор (RPM) билан TESOL «6 тамойил» ўқув курсига ва Жорж Мейсон «Инглиз тилида инглиз тили ўқитиш» (ТЕТЕ) курсига асосан ҳафталик ўқув машғулотларини ўтказадилар.
Андижон шаҳридаги 61-сонли ихтисослаштирилган мактаб асосий ўқитувчи-тренери Дилноза Боймирзаева «ESN:STT Teacher to Teacher» – машғулотлар серияси ҳақидаги саволга жавоб берар экан: “Менимча, янги методлар ва тадбирларни ўрганиш орқали билим ва маълумотларнинг каскад усули орқали етказиб бериш инглиз тили ўқитувчилари (RPM)нинг билимларини кенгайтириш учун яхши имконият бўлади. «ESN» лойиҳасида иштирок этиш улар ўтаётган дарсларни янада самаралироқ ва қизиқарлироқ қилади”, деди.
«ESN:STT» дастурининг якуний мақсади Халқ таълими вазирлигининг энг кучли ва энг қобилиятли ўқитувчилари учун маҳаллий ўқитувчилар тайёрлаш салоҳиятини кучайтиришга, шу билан бирга замонавий ўқитиш методлари, стандартлари ва нормаларини Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидаги давлат умумтаълим мактабларида тобора кўпайиб бораётган инглиз тили ўқитувчиларига етказишдир.
«ESN:STT» дастури ҳақида қўшимча маълумот: https://www.esn-teachers.org/. Барча саволлар бўйича esn@americancouncils.org манзилига ёки алоқа учун @ESNProgram Телеграм манзили орқали мурожаат қилинг.
«AMERICAN COUNCILS FOR INTERNATIONAL EDUCATION» ташкилоти чет элда халқаро таълим, академик алмашинув ва бутунлай киришиб ўқитиш методи соҳасида етакчи бўлиб, академик, касбий ва маданий алмашинув, тил ўзлаштириш, таълимни ривожлантириш ва тадқиқотлар ўтказиш бўйича илғор тажрибаларни тарқатиш орқали халқаро алоқалар ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. «American Concils» ташкилоти 2018 йилда Тошкентда ўз офисини қайта очди ва ҳозирда Республикада 13 та дастурдан иборат диверсификацияланган портфелини, шу жумладан, Бўлажак етакчилар алмашинув дастури (FLEX), «American Windows», «Ўзбекистон Бизнес-етакчилари» (UBL) ва Марказий Осиё университетлари билан ҳамкорлик дастури (UNiCEN)ни бошқаради. «American Councils» ҳақида қўшимча маълумот олиш учун @ACCELS Телеграм каналига аъзо бўлинг ёки info.uz@americancouncils.org манзили орқали офисимизга мурожаат қилинг.