Дарсликлар тузиш бўйича ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

2016 йилнинг 23-26 март кунлари АҚШ Давлат департаментидан ҳомийлик ёрдамини олган инглиз тили бўйича мутахассис Ди Бротон бир йил давом этувчи лойиҳанинг таркибий қисми сифатида ўзбекистонлик инглиз тили ўқитувчилари учун дарсликларни тузиш бўйича якуний ўқув машғулотларини ўтказди.

Якуний тўрт кунлик ўқув машғулотлари ўтган йил давомида, “В2 Ready” шаклидаги намунавий дарсликни тузиш жараёнида материалларни тайёрлаш ҳамда иккинчи тилни ўрганиш бўйича билим олган 18 нафар ўқитувчиларни улар университетларнинг профессор-ўқитувчилари ва маъмуриятига мазкур билимлар ҳақида асосий тушунчаларни тақдим этишлари учун тайёрлади.

Тошкент, Андижон, Нукус, Бухоро, Самарқанд, Наманган, Фарғона, Термиз ва Навоий вилоятларидан келган иштирокчилар иккинчи тилни эгаллаш, тушунарли ва ҳаммабоп материаллар яратиш, кўп фойдаланиладиган сўзлар асосида луғат тузиш ҳамда машқларни ишлаб чиқиш бўйича тақдимотларни тайёрлаш борасида алоҳида гуруҳларда ишладилар. Улар халқаро меъёрларни сақлаб қолувчи мавжуд матн ва ибораларни қандай қилиб топиш ва улардан қонуний равишда фойдаланиш ҳақидаги билимларини оширдилар.