Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Жамоатчилик билан алоқалар бўлими элчихонанинг таълим ва алмашув дастурлари, ахборот воситалари билан алоқа ҳамда Америка Қўшма Штатлари тўғрисида кенг оммага мўлжалланган ахборот дастурларини юритишга жавобгардир.

Бу ерда сиз Жамоатчилик билан алоқалар бўлими ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Бўлим ҳақида

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими турли таьлим ва профессионал алмашинув дастурлари, шу жумладан нуфузли Фулбрайт дастури билан боғлик фаолиятни амалга оширади. Бакалавр талабалар ёки докторлик даражасига эга олимлар учун мўлжалланган ушбу дастурлар ахборот ва фикрларнинг эркин алмашинуви, шунингдек, ўзаро англашувни кенгайтиришга қаратилгандир.

АҚШ ҳукумати молиялаштирадиган турли таьлим ва профессионал алмашув дастурлари ҳақида маьлумот олиш учун биз билан боғланинг.

Эл.почта: TashkentFulbright@state.gov
Тел: +998 781402441

 

АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштирилган дастур қатнашчилари Ўзбекистонга қайтиб келганларидан сўнг Алмашинув дастурлари битирувчилари жамиятининг бир қисмига айланади. Алумниклар дастури битирувчиларни АҚШ элчихонаси билан боғловчи кўприк бўлиб хизмат қилади ҳамда қатор дастурлар ва тадбирлар ёрдамида у билан мавжуд алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим муносабатларни қўллаб-қувватлайди. Шу билан бир қаторда, Жамоатчилик билан алоқалар бўлими Ўзбекистондаги маҳаллий жамоалар ривожига ҳисса қўшиш мақсадида алмашув дастури қатнашчиларнинг инновацион лойиҳаларга йўналтирилган ахборот­тарғибот фаолиятлари бўйича грант дастурининг ташкилий ишларини амалга оширади.

Эл.почта: Tashkent-Alumni@state.gov
Тел: +998 781402442/43

 

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими инглиз тили ўқитувчилари ва уни ўрганаётган талабалар учун кенг кўламли дастурлар ва ресурсларни таклиф этади. Минтақавий инглиз тили бўлими билан ҳамкорликда Жамоатчилик билан алоқалар бўлими инглиз тилини ўқитиш бўйича мавжуд бўлган хилма-хил лойиҳалар борасида академик тажриба, маслаҳат ва консультациялар такдим этади.

Мавжуд ресурслар ва дастурлар ҳақида батафсил маьлумот олинг!

Эл.почта: Tashkent-Program@state.gov
Тел: +998 781402432/38

 

Хилма-хил тадбирлари ва ресурслари ёрдамида АҚШ элчихонасида жойлашган Тошкентдаги Америка маркази (ТАМ) Қўшма Штатларга оид сиёсат, қадриятлар, муассасалар ва маданиятни яхшироқ тушунишга кўмаклашишни мақсад қилади. У замонавий технологиядан фойдаланган ҳолда босма ва электрон ресурсларнинг ғоят кенг тўпламидан сараланган кундалик, аниқ ва ишончли маьлумот билан таьминлайди.

Тошкентдаги Америка марказига марҳамат!

Эл.почта: Tashkent-ACT@state.gov
Тел: +998 781402525

 

АҚШ элчихонаси қошида жойлашган EducationUSA маслаҳат маркази АҚШда олий таьлим имкониятлари билан боғлик аниқ, кенг қамровли ва кундалик маьлумотларни таклиф этиш билан сизга ёрдам беради. Марказ талабаларга ариза бериш жараёнини тушуниб олишда кўмаклашиш, университетлар вакиллари билан учрашиш, стандартлаштирилган тестларга яхшироқ тайёргарлик кўриш, Ўзбекистондан бориб Америка университетларида ўқиб келган кишилар тажрибасини ўрганиш каби масалаларда гуруҳлар учун маслаҳат сессиялари ўтказади. Индивидуал тарзда маслаҳат олиш имконияти ҳам мавжуд.

АҚШда таьлим олинг!

Эл.почта: Tashkent-Advising@state.gov
Тел: +998 781402447

 

Маданият ишлари бўлими маданий алмашувларни, жумладан жаз концертлари ва спорт дастурларини ташкиллаштиради. Бўлим, шунингдек, тарихий қадамжолар, қадимий буюмлар, қўлёзмалар, музей коллекциялари ҳамда мусиқа, рақс ва тил каби аньанавий ифода шаклларини асраб-авайлашга қаратилган “Маданий меросни сақлаш бўйича элчи жамғармаси” бўйича тегишли ишларни юритади.

Американи маданий дастурлар орқали кашф қилинг!

Эл.почта: Tashkent-Program@state.gov
Тел: +998 781402445

 

Матбуот бўлими оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ишлайди, уларга пресс-релиз, шарҳ ва Қўшма Штатлар, унинг ташқи сиёсати, АҚШ элчихонаси тадбирлари ва фаолияти тўғрисида бошқа фойдали маьлумотларни тақдим этади. Бўлим АҚШ элчихонасининг ижтимоий тармоқлар, жумладан  FacebookOdnoklassnikiTwitter, TelegramFlickr ва Instagram, шунингдек, Mover.uz ва YouTube даги саҳифаларини юритади.

Батафсил маьлумот учун Матбуот бўлимига мурожаат қилинг!

Эл.почта: TashkentPressCenter@state.gov
Тел: +998 781402440

 

АҚШ элчихонаси Ўзбекистонда фуқаролик жамияти муассасалари ривожига ҳисса қўшишга йуналтирилган лойиҳалар учун кичик грантлар тақдим этади. Грантлар нодавлат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситаларига берилади. Жисмоний шахслар ёки фирмалар ушбу дастурда иштирок эта олмайди.

Кичик грантлар дастурига ариза топширинг!

Эл.почта: TashkentGrant@state.gov
Тел: +998 781402436