Бўлимлар ва бўлим раҳбарлари

Pol Politis

Pol Politis tashqi ishlar xizmatidagi martabali xodimdir. 1998-yilda diplomatic xizmatga ishga o’tganidan buyon u Afina, Dakka, Bishkek, Tirana, Ashxobod, Riga hamda poytaxt Vashingtonda turli lavozimlarda faoliyat olib borgan.

Uning to’liq tarjimai holini bu yerda o’qing.

Сиёсий/Иқтисодий бўлим бошлиғи: Мэтью Хабиновски

Сиёсий/Иқтисодий бўлим бошлиғи бўлимнинг умумий бошқарувига жавобгар бўлиб, Ўзбекистоннинг ички сиёсатини таҳлил қилиш, демократик ривожланиш ҳамда сайлов ислоҳотини кузатиб бориш билан шуғулланади. Сиёсий бошлиқ сиёсий ривожланиш ва унинг АҚШ манфаатига таъсирини таҳлил қилади; АҚШ манфаатларига мос келадиган ташқи сиёсатга оид қарорлар қабул қилишда мезбон мамлакат билан ҳамкорлик қилади ва АҚШ бошқарув ходимарига маҳаллий сиёсий ҳолат хусусида маслаҳатлар беради. Иқтисодий Ишлар Бошлиқлари АҚШ тадбиркорларига маҳаллий сармоя, иқтисодий ҳолат хусусида хабар беради; бозорлар ташкил этиш ҳамда тенг имконият яратиш учун савдо ва сармоя олиб кириш билан боғлиқ шартномалар хусусида музокаралар олиб боради; макроиқтисодий йўналиш, савдо сиёсати ва уларнинг АҚШ манфаатига таъсирини таҳлил қилади ҳамда ҳисобот беради ва келгусида АҚШга манфаат келтирадиган чет мамлакатлар томонидан иқтисодий сиёсат олиб боришда ўз ҳиссасини қўшади.

Жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчи: Лора Браун

Жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчи жамоат ишларида АҚШ Элчиси ҳамда Мамлакатдаги дипломатлар гуруҳининг барча таркибий қисмига маслаҳатчи бўлиб, у Элчихона учун вакил ва Фулбрайт, Хамфри, ҳамда Халқаро Зиёратчилар каби АҚШнинг расмий алмашинув дастурлари бошқарувчиси сифатида хизмат қилади. Шу билан бирга, чет элдаги АҚШ воизлари дастурини бошқаради ҳамда халқаро электрон алоқаларни назорат қилади.

Иш Пайти

  • Душанбадан жума кунгача: 09:00 – 18:00

Халқ дипломатияси бўлими ҳақида батафсил маълумот.

Консул: Роберт Романовски

АҚШ Элчихонаси ёки Консуллигида Консул АҚШ Ҳукумати томонидан чет элда унинг фуқароларини ҳимоя қиладиган дипломат бўлиб, у виза масалалари бўйича асосий шахс ҳисобланади. Консул ва Консул Ўринбосари Давлат Департаментининг Дипломатик лавозимларга қўйилган чет элдаги ходимларидир. Консул чет элдаги Америка фуқароларини барча масалалардаги ҳимоясига ва вакиллик қилишга жавобгардир. Шунингдек, консул Қўшма Штатларга бормоқчи бўлган ҳамда у ерда яшашни истаган чет элликларга виза беради.

Консуллик бўлими қандай ҳизматлар кўрсатади?

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг консуллик бўлими кенг кўламли хизматни, жумладан АҚШ фуқаролари учун, ноиммиграцион ва иммиграцион визалар бўйича хизматларни кўрсатади.

АҚШ фуқаролари учун консуллик хизмати

АҚШ фуқаролари учун консуллик хизмати бўлими АҚШ фуқароларига паспорт олиш ва муддати ўтган паспортларни янгилаш учун, Ўзбекистонда туғилган чақалоқлар учун туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома олиш, давлат ёрдам пулини олиш, даромаддан солиқ тўлаш анкеталарини, фарзандни ота ёки она қарамоғига топшириш, ҳамда нотариал масалаларда консуллик хизматини кўрсатади.

Иммиграцион визалар

Иммиграцион визалар АҚШда доимий яшашга лаёқатли шахсларга берилади. 2006 йилнинг 5 июнидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари барча турдаги иммиграцион визаларни АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида олишлари мумкин.

Ноиммиграцион визалар

Ноиммиграцион визалар қуйидагилардан иборат: қисқа муддатга ташриф буюрувчилар, яъни туристлар, талабалар, ҳамда вақтинча ишлашга рухсатномаси борлар учун бериладиган визалар.

Маъмурий ишлар бўйича маслаҳатчи: Лиза Мейер

Маъмурий ишлар бўйича маслаҳатчи Миссиянинг кунлик иш фаолиятига, жумладан, ходимларнинг умумий бошқарувига; бюджет ва молия масалаларига; идора ва турар жойларнинг кўчмас мулки бошқарувига; ишлатиладиган/ишлатилмайдиган мулкни сақлаш, сотиб олиш ёки сотишга; созлаш ишларига; автомобил турар жойларига; сафар ва у билан боғлиқ масалаларга; юк жўнатиш ва божхона ишларига; Элчихона коммуникацияси, дипломатик хат-хабар ва АТ дастурларига ҳамда тиббий хизматга жавобгардир. Шунингдек, бошқа миссиялар ва мезбон ҳукумат билан юқоридаги масалалар бўйича алоқа олиб боради.

Минтақавий хавфсизлик ходими: Роберт Соммервилль

Дипломатик Хавфсизлик Хизматининг федерал агентлари АҚШ Элчихоналарида Ҳудудий Хавфсизлик Ходими лавозимига тайинланади. У Элчихона ва мезбон ҳукумат ўртасида қонунни тадбиқ этишда боғловчи ҳалқа сифатида хизмат қилади. Минтақавий Хавфсизлик Ходими АҚШ дипломатик объектлари ва ходимлари хавфсизлигига жавобгардир; шунингдек, улар маьмурий бошқарув ходимларини мамлакат ичидаги хавфсизлик хусусида брифинг ва таҳдид баёноти билан таьминлайди.

Мудофаа атташеси: Жошуа Мэдлинжер

Мудофаа Атташеси Идорасининг энг биринчи вазифаси мамлакатдаги Мудофаа Вазирининг вакили сифатида хизмат қилишдир. Мудофаа Атташеси мудофаа/ҳарбий барча масалаларда Элчи маслаҳатчиси бўлиб, Ўзбекистон Мудофаа Вазири билан мулоқотда асосий шахс сифатида иш олиб боради.

Ҳарбий ҳамкорлик бўлими бошлиғи: Кайл Зальцман

Ҳарбий ҳамкорлик бўлими бошлиғи АҚШ Марказий Қўмондонлиги вакили сифатида элчихонада фаолият олиб боради ҳамда хавфсизликка оид  ҳамкорлик масалалари бўйича элчининг асосий маслаҳатчиси ҳисобланади. Ҳарбий ҳамкорлик бўлими АҚШ Генштаби ва Марказий Қўмондонлиги дастурларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари, Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда кўп компонентли дастурларни амалга ошириб боради. Ҳарбий ҳамкорлик бўлими Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро таҳдиднинг олдини олиш, одам савдоси, қора дори ва бошқа давлат чегарасига хавф солувчи омилларга қарши курашиш бўйича имкониятларини бевосита қўллаб-қувватлайди.

Мудофаага таҳдидларни камайтириш бошқармаси бошлиғи: Константин Котов

Мудофаага таҳдидларни камайтириш бошқармаси бошлиғи (МТКБ) Мудофаага таҳдидларни камайтириш агентлиги орқали амалга ошириладиган Таҳдидларни камайтириш бўйича ҳамкорлик дастурларига қўшимча равишда ядро, кимёвий ва биологик таҳдидларга дахлдор барча масалалар бўйича АҚШ элчиси ва АҚШнинг Мудофаа вазирлигининг катта ходимига бош маслаҳатчилик қилади; биологик таҳдидларни аниқлашни, диагностика, чоралар кўриш ва ҳисобот бериш салоҳиятини кучайтириш борасида бевосита Ўзбекистон ҳукумати билан ишлайди. АҚШ Мудофаа вазирлиги 2001 йилдан бери Биологик таҳдидларни камайтириш дастури орқали Ўзбекистонга 165 миллон АҚШ долларидан кўпроқ ёрдам кўрсатди.

Экспорт назорати ва тегишли чегара хавфсизлиги дастури маслаҳатчиси: Ник Кавельеро

Экспорт назорати ва шунга боғлиқ чегара хавфсизлиги (EXBS) дастури стратегик қуролларга эга, уларни ишлаб чиқарадиган ва бошқа мамлакатларга етказиб берадиган мамлакатлар, шунингдек, ўша қуролларнинг ташилиш эҳтимоли юқори бўлган мамлакатларда самарали миллий экспорт тизимини яратишга ёрдамлашиш билан оммавий қирғин қуроллари (ОҚҚ) ва замонавий оддий қурол-яроғ тарқалиши олдини олишга интилади. Дастур мамлакатларга стратегик савдо-сотиқ ва шу билан боғлиқ чегара назорати тизимларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга ёрдам беришга мўлжалланган.

USAID

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг Ўзбекистондаги Миссияси директори: Микаела Мередит

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг Ўзбекистондаги Миссияси директори қишлоқ хўжалигида банд кишиларнинг турмуш шароитини яхшилаш, фуқароларнинг жамиятдаги ролини ошириш, юқумли касалликлар (масалан, сил, ИИВ) ўлими кўрсаткичини пасайтириш, Ўзбекистон ҳукуматининг халқаро жиноятчиликка (масалан, одам савдоси) ва хавфсизлик таҳдидларга қарши кураш ва имкониятларини оширишга қаратилган дастурлари устидан назорат қилишга масъулдир. Булардан ташқари, ёрдам қўрсатишда сув ва энергетика каби масалалар борасида юзага келиши мумкин бўлган можароларнинг олдини олиш стратегияларига қаратилади. 1993 йилдан бери АҚШ ҳукумати, асосан ЮСАИД орқали, Ўзбекистонга 330 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдорида ёрдам кўрсатди. ЮСАИД қўзланган ёрдам мақсадларга эришиш учун АҚШ ҳукуматининг бошқа идоралари, маҳаллий ҳамкорлар ва донорлар, шунингдек Олма-отадаги минтақавий бош идора билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

Веб-сайт: Central Asia Regional