Элчихона одам савдосига қарши кураш бўйича семинар ўтказди

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси, Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси ва одам савдосига қарши курашувчи “Истиқболли авлод” ННТ жорий йилнинг 18-21 август кунлари Тошкент шаҳрида одам савдосига қарши курашга (ОСҚК) бағишланган семинар ўтказди. Кўп қисмли семинарлар туркумининг иккинчиси бўлан ушбу тадбир иштирокчиларга одам савдосига қарши курашнинг турли механизмларни намойиш қилди ва ушбу соҳада Ўзбекистонда давлат-хусусий сектор ҳамкорлигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлади.

Тадбирда Тошкент шаҳри ва вилояти, жумладан, шаҳар, вилоят ва туман даражасидаги одам савдосига қарши кураш бўйича идоралараро комиссиялар вакиллари, жиноят ишлари терговчилари, прокурорлар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Уч кунлик тадбир давомида Бош прокуратура, Хотин-қизлар қўмитаси ва “Маҳалла” жамғармаси вакиллари тақдимот ўтказиб, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг одам савдосига чек қўйиш борасида қандай ҳуқуқ ва меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиққани ҳақида батафсил сўз юритди. “Истиқболли авлод “ ННТ вакили Ўзбекистонда одам савдоси жабрдийдариларига ижтимоий, ҳуқуқий ва руҳий ёрдам бераётгани ҳақида гапириб берди.  АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси вакиллари Қўшма Штатларнинг ОСҚК борасидаги тажрибаси ҳақида сўз юритар экан, ҳукумат ва фуқаролик жамияти ташкилотлари ўртасидаги қалин ҳамкорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, жабрдийдаларга хизмат кўрсатишда ҳар бир жабрдийдага алоҳида хизмат кўрсатишга асосланган ёндашув муҳим эканига эътибор қаратди.

Элчихона Давлат департаментининг Халқаро наркотиклар ва қонунни қўллаш масалалари бюроси жамғармасидан фойдаланган ҳолда Ўзбекисчтондаги ҳукумат идоралари ва ННТларни уларнинг одам савдосини олдини олиш ва жабрдийдаларга ўзини қайта тиклаб олишида ёрдам бериш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни давом эттиради.

people interviewing
Сет Миллер одам савдосга қарши кураш ҳақида интервью бермоқда. (АҚШ элчихонаси сурати)