Америкага дарча

Window on America

АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик дастури доирасида Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада “Америкага дарча” зали инглиз тилини мустаҳкамлаш ҳамда Америка маданияти, тарихи ва қадриятлари ҳақида билимга эга бўлишни истовчи ўзбекистонлик ёшлар учун ўз эшикларини очди.

Миллий кутубхонанинг тўртинчи қаватида жойлашган ушбу марказ хилма-хил таълимий ва маданий дастурларни таклиф этади, шунингдек, у ерда инглиз тилидаги босма ва рақамли ресурслардан бемалол фойдаланиш имкони мавжуд.

Мавжуд ресурслар ҳақида қисқача маълумот:

  • Энциклопедия, луғат, атлас, маълумотнома, ўқув қўлланма ҳамда инглиз тили грамматикаси, талаффузи ва лексикаси бўйича дарсликларнинг катта жамламаси
  • Ахборот технологиялари, сиёсат, иқтисод, ҳуқуқ, санъатшунослик, тилшунослик, тарихга оид китоблар, бадиий адабиёт
  • Таълим олиш бўйича маслаҳат берувчи ресурслар, TOEFL, IELTS, GMAT каби тестларга тайёрланиш учун материаллар
  • Аудиокитоблар
  • Америкача бадиий ва ҳужжатли фильмлар
  • Журналлар
  • Эҳтиёжга кўра компьютер ва планшетлардан фойдаланиш имконияти.

Мунтазам ўтказиладиган тадбирлар

Марказда ҳар ҳафта инглиз тили она тили бўлган мутахассислар бошчилигида суҳбат клублари, “Америкага дарча” номли тақдимотлар ва киносеанслар ўтказилади. АҚШ элчихонаси ва Миллий кутубхона биргаликда инглиз тили ўрганмоқчи бўлганлар учун, тегишли даражасига қараб, курслар ҳам ташкил этади.

“Америкага дарча” залида ҳар ойда АҚШда таълим олишни истаган талабалар учун EducationUSA маслаҳат маркази тақдимотлари ўтказилади.

“Америкага дарча” марказига ким, қачон кела олади?

Истаган киши аввалдан ёзилмасдан ҳам, Миллий кутубхонага аъзолик картасини кўрсатиб, кутубхона очиқ бўлган исталган пайтда марказга ташриф буюриши мумкин.

Боғланиш учун маълумот

Манзил: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси
Тошкент шаҳри
Навоий кўчаси, 1-уй, 4-қават
Телефон: +998 712394440
Эл.манзил: inter.relations@natlib.uz