EducationUSA маслаҳат маркази

Қўшма Штатларда таълим олишни истайсизми? Ундай бўлса, АҚШ олий таълими сари элтувчи тўғри йўлни топдингиз! Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг EducationUSA маслаҳат маркази АҚШ коллеж ва университетларида ўқиш учун ҳужжат топшириш билан боғлиқ аниқ, кенг қамровли ва кундалик маълумотларни таклиф этиш билан сизга ёрдам беради.

Тақдимотлар

Ҳар пайшанба куни EducationUSA маслаҳат маркази гуруҳларга бепул маслаҳат сессияларини ташкил этади. Ушбу ҳафталик тақдимотлар ва улардан сўнг ўтказиладиган савол-жавоб сессиялари АҚШда таълим олишнинг турли жиҳатларини қамраб олади ва одатда инглиз тилида ўтказилади. Сессиялар талабаларга ариза бериш жараёнини тушуниб олиш, университетлар вакиллари билан учрашиш, стандартлаштирилган тестларга яхшироқ тайёргарлик кўриш, Ўзбекистондан бориб Америка университетларида ўқиб келган талабалар тажрибасини ўрганиш каби масалаларда ёрдам беради. Грантлар  ва тадбирлар ҳақида янгиликларни олиш учун Телеграм каналига қўшилинг.

Индивидуал маслаҳат олиш

АҚШда таълим бўйича ўзингизни қизиқтирган шахсий саволлар ва хавотирларни муҳокама қилиш учун таълим масалалари бўйича маслаҳатчимиз билан шахсий учрашув белгиланг. Шахсий маслаҳат олиш учун учрашувни олдиндан белгилаш керак бўлади. Талабалар маслаҳатчи билан учрашишдан олдин «АҚШда ўқиш сари беш қадам» деб номланган тақдимотида иштирок этиши шартлигини эсдан чиқарманг. (Тошкент шаҳрига қисқа муддатга вилоятлардан келган талабаларга истисно тариқасида тақдимотда қатнашмаса ҳам рухсат берилади.) Учрашув белгилаш учун EducationUSA маслаҳат марказига қўнғироқ қилинг ёки электрон почта хабари юборинг.

АҚШда ўқиш сари беш қадам

EducationUSA Aмерика Қўшма Штатларида таълим олмоқчи бўлган чет эллик талабанинг мақсадига эришиш йўлини осонлаштир учун «АҚШда ўқиш сари 5 қадамингизни» тақдим этади:

  1. Таълим вариантларингизни ўрганиб чиқинг
  2. Таълим олишни молиялаштиринг
  3. Ўқишга топшириш учун аризаларни тўлдиринг
  4. Талаба визаси олиш учун ариза беринг
  5. Жўнаб кетиш учун тайёргарлик кўринг

Тошкент шаҳридаги EducationUSA маслаҳат маркази «АҚШда ўқиш сари беш қадам» тақдимотларини доимий тарзда ташкил этади. Йўналиш берувчи сеанс (талабга қараб) ойига бир ёки икки марта ҳали инглиз тилида бемалол гаплаша олмайдиган кишилар учун ўзбек ёки рус тилларида ўтказилади. Ойлик иш жадвалимизни кузатиб боринг, бирор сеанс бўлишини кўришингиз билан унда қатнашиш учун рўйхатдан ўтинг.

EducationUSA маслаҳат марказиинг ҳафталик янгиликлари

EducationUSA маслаҳат маркази университет грантлари ва тадбирларига оид янгиликларни ҳафтасига бир марта электр почта орқали юбориб туради. Агар EducationUSA-нинг электрон почта манзиллари рўйхатидан ўтмоқчи бўлсангиз, мавзулар қаторига “Мени рўйхатга олинг” деган ёзув билан Tashkent@educationusa.org электрон почта манзилига хабар юборинг ёки мана бу формани тўлдиринг.

Бизани ижтимоий тармоқда кузатиб боринг:

Талаба визаси

Талабалар визаси ҳақидаги вебсайтга ўтиш учун мана бу ҳаволани босинг.

EducationUSA маслаҳат маркази иш вақти
Душанба 10:00 – 12:00 13:00 – 16:00
Сешанба 13:00 – 16:00
Чоршанба 10:00 – 12:00 13:00 – 16:00
Пайшанба 10:00 – 12:00 13:00 – 15:00
Жума 13:00 – 16:00