Алмашинув дастурлари битирувчилари

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими АҚШ ҳукуматининг алмашинув дастурларини тугатиб Ўзбекистонга қайтганларни қўллаб-қувватлаб келади.

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими АҚШ ҳукуматининг алмашинув дастурлари битирувчиларининг компьютерлаштирилган рўйхатини ташкил этган. Мазкур рўйхатни деярли 2000 нафар қатнашчилар ташкил этади. Жамоатчилик билан алоқалар бўлими дастур қатнашчиларининг координатори уларга доимий равишда элчихонада бўлиб ўтажак турли маросимларда, жумладан, «Дастурни тугатиб қайтганлар учун кино кечалари», концертлар, конференциялар, улар иштироки учун ташкил этилган турли лойиҳалар ва шу каби бошқа муҳим хабарлар ҳақида маълумот жўнатиб туради.

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими «Democracy Outreach/Alumni Grants Program» дастурини бошқаради. Мазкур дастур доирасидаги грантлар битирувчилар учун Ўзбекистонда ўз ташаббусларини амалга ошириш учун йўналтирилади, ҳамда уларнинг Евроосиё бўйлаб ишчи саёҳатлари, конференция ва тадбирларда қатнашиш билан боғлиқ сарф-харажатларни қоплайди. «Democracy Outreach/Alumni Grants Program» анкетасини шу ердан юклаб олишингиз мумкин:

АҚШ ҳукуматининг алмашинув дастурларининг битирувчилари элчихонанинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан яратиладиган имкониятлардан фойдаланишга рағбатлантириладилар.

Ўз савиянгизни ривожлантиринг, биз билан яқиндан ҳамкорлик қилинг ва ўз тажрибангизни кенгайтиринг. Буни АҚШ давлати битирувчилар вебсайти орқали амалга оширинг!

АҚШ Давлат Департаменти АҚШ ҳукуматининг алмашинув дастурлари битирувчилари учун online (Интернет) жамоатини қўллаб-қувватлайди. Мазкур вебсайт АҚШ ҳукуматининг алмашинув дастурлари битирувчилари учун бир қатор хизматларни кўрсатиб келади: бошқалар билан ўз ғояларингизни бўлишинг, ўз шерикларингиздан ўрганинг, ҳамда бошқа битирувчиларнинг жаҳон бўйлаб олиб бораётган фаолиятлари билан танишинг; ўз касбий маҳоратингизни ривожлантиришга эътиборингизни қаратинг, буни иш-жой ва грант олиш имкониятларини излаш орқали амалга оширинг, ўз резюмеингизни ёки илмий ишларингизни чоп қилинг; АҚШ ҳукуматининг амашинув дастурлари битирувчилари ресурс марказидан фойдаланган ҳолда тадқиқот ишларини олиб боринг, ҳамда 20000 дан ортиқроқ АҚШда чоп этиладиган, ҳамда халқаро газета ва журналлардан фойдаланинг. Мазкур битирувчилар жамиятига аъзо бўлиш учун қуйидаги веб-сайтга ташриф буюринг: https://alumni.state.gov/

АҚШ элчихонаси томонидан битирувчилар учун уюштириладиган тадбирлар ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожат қилинг:

Алмашинув дастурлари битирувчилари кординатори
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими, АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон Республикаси, 100093, Тошкент шаҳар,
Юнусобод тумани, 5-мавзе, Мойқўрғон кўчаси, 3-уй
Тел: +998 781402441
Факс: +998 781206302
E-mail: Tashkent-Alumni@state.gov
Вебсайт: http://alumni.state.gov/