
АҚШ Давлат департаментининг Тошкентда жойлашган АҚШ элчихонасининг Халқ Дипломатияси Бўлими Public Diplomacy Section (PDS) АҚШ элчихонасининг Кичик грантлар дастури орқали молиялаштириш имкони мавжудлигини мамнуният билан эълон қилади. Ариза топширишнинг якуний муддати – 2023 йил 24 апрель, 23:59 GMT +5
Дастур бўйича аризалар ва саволларни Tashkent-Program@state.gov электрон почта манзилига йўллашингиз мумкин.
Қизиққанлик хақидаги ариза – Statements of Interest (SOI) (SOI) ўз ичига 2та иловани олади:
- Тақдим этилган намунадаги Қизиққанлик хақидаги аризани SOI инглиз тилида тўлдирилган шакли [DOCX 72 KB].
- Тақдим этилган намунадаги Қизиққанлик хақидаги ариза SOI учун бюджетнинг инглиз тилида тўлдирилган шакли [XLSX 22 KB].
Мурожаатлар ва аризаларнинг жуда кўплигини туфайли Халқ Дипломатияси Бўлими Public Diplomacy Section (PDS) аризалардан олдинги концептуал хужжатлар, фикр алмашиниш, учрашув ёки телефон қўнғироқлари сўралган мурожаатларни қабул қилмайди.
Ариза хужжатларининг тўлиқ хажмда етказилиши аризачининг шахсий маъсулиятидир. Тўлиқ бўлмаган аризалар кўриб чиқилмайди. Номзодларга, аризани тўлдириш ва тақдим этиш жараёнини якуний муддатдан имкони борича аввалроқ бошлашлари тавсия этилади. Ушбу талабларга жавоб бермаган ташкилот ва шахсларга ҳеч қандай истисно шароитлар тақдим этилмайди.
Халқ Дипломатияси Бўлими (PDS) Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда умумий қадриятларни таъкидлайдиган ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилувчи устувор дастур йўналишини (қуйига қаранг) қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурлар бўйича таклифларни қабул қилади. Таклиф этилаётган барча дастурлар Америка маданияти ёки америкалик экспертлар, ташкилотлар ёки институтлар билан боғлиқ бўлиши, АҚШ маданияти, қадриятлари, сиёсати ва истиқболларини чуқурроқ тушунишга ёрдам берадиган элементларни ўз ичига олиши зарур. Таклифлар лойиҳа якунланганидан сўнг ҳам АҚШ ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги доимий/барқарор ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмак беради.
Тақдим этилаётган дастурлар ўз ичига олиши мумкин бўлган, лекин фақат улар билан чекланиб қолмайдиган тадбирларга мисоллар:
- Академик ва профессионал маърузалар, семинарлар ҳамда спикерлар учун дастурлар;
- Бадиий ва маданий семинарлар, қўшма чиқишлар ва кўргазмалар;
- Жисмоний фаолликнинг барча учун имконият яратилишига қаратилган спорт тадбирлари ва ғоялари;
- Профессионал ҳамда академик алмашинув ва дастурлар;
- Маданий меросни муҳофаза қилиш ва сақлаш бўйича дастурлар.
Дастурнинг устувор йўналишлари:
- Санъат, маданият ва спорт дастурлари:
Дастур мақсади: Ўзбекистон Республикаси ва АҚШ ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштириш ҳамда АҚШ маданияти ва қадриятларини тушунишни яхшилашдан иборат.
Лойиҳа иштирокчилари (қуйидагиларнинг бирортаси):
- Ўзбек тилида сўзлашувчи жамоатчилик
- Қишлоқ жойларидаги ёки кам даромадли жамоалар
- Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларидаги ёшлар
- Ижтимоий соҳадаги тадбиркорлар
- Университет ходимлари, ўқитувчилари, талабалари
- Рассомлар / Ҳунармандлар
- Спортчилар
- Ўзбек санъаткорлари/мусиқачилари/раққослари/режиссерлари/ташкиотлари/спорт арбооблари
Лойиҳа мақсадлари (Лойиҳа таклифлари ушбу вазифаларнинг бир ёки бир нечтасига қаратилиши мумкин):
- Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги умумий қадриятларни таъкидлаш учун мўлжалланган таълим ва маданий дастурлар орқали Америка Қўшма Штатларидаги ҳаёт ҳақида хабардорлик ва тушунчани кенгайтириш
- Америка ва ўзбек рассомлари, мусиқачилари, раққосалари, режиссёрлари, ташкилотлари ўртасида расмий ёки норасмий ҳамкорликни йўлга қўйиш, оммага очиқ ва қизиқарли контент яратиш мақсадида қуйидагиларни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилади:
- ифода эркинлиги,
- аёллар учун имкониятларни кенгайтириш,
- бағрикенглик,
- хилма-хиллик ва инклюзивлик ва/ёки
- ёшларни жалб қилиш/ваколатларини кенгайтириш.
- Ўзбекистонда маданий меросни асраб-авайлашнинг аҳамияти ҳақида хабардорликни ошириш
- Маданий лойиҳалар орқали АҚШ ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг тарихи бўйича хабардорликни ошириш.
- Аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш:
Дастур мақсадлари: Кўникмаларни ривожлантириш, таълим бериш ва мураббийлик ёрдами, ҳамда сопрт тадбирлари воситасида Ўзбекистонда аёлларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш.
Лойиҳа иштирокчилари (қуйидагилардан бирортаси):
- Қишлоқ ёки кам ривожланган жамоалардаги аёллар
- Иш бошлаётган тадбиркор аёллар
- Ижодий соҳада ишлайдиган аёллар, улар қаторида рассомлар, мучиқачилар, раққосалар ва киноматографистлар
- Имконияти чекланган аёллар ва қизлар
Лойиҳа мақсадалари:
- Аёлларнинг меҳнат бозоридаги иштирокини қўллаб-қувватлаш бўйича имконият ва ижтимоий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган ўқув дастурлари орқали хотин-қизларнинг касбий салоҳиятини ошириш.
- Ижодий соҳалардаги аёллар, жумладан, рассомлар, мусиқачилар, раққосалар ва кино ижодкорлари учун бизнес тренинглари ва/ёки профессионал ўсиш орқали касбий ривожланиш имкониятларини кенгайтириш., ҳусусий тадбиркорликларини бошлаш ва/ёки ривожлантириш учун имкониятларни кўпайтириш.
- Спорт тадбирларини ташкил этиш орқали аёллар ва қизларнинг, айниқса имконияти чекланганларининг спорт билан шуғулланиш имкониятларини ошириш.
Батафсил маълумот олиш учун, ушбу ҳаволани босинг: [PDF download of the NOFO, 475 KB]