Ёшлар Алмашинуви Имконияти Дастури

Ёшлар Алмашинуви Имконияти Дастури Ўзбекистон мактаблари ўқувчиларининг АҚШ мактабларида бир ўқув йили давомида таҳсил олишлари ва Америка оиласида яшашлари учун мўлжалланган дастурдир.

Дастур Танлови Талаблари

Дастурда қатнашиш учун ўқувчи қуйида келтирилган танлов талабларига жавоб бериши керак:

  • Ҳозирги пайтда ўқувчи мактабнинг 9-синф, 10-синфида ёки лицей ё коллежнинг 1-курсида ўқиётган бўлиши;
  • Баҳолари «яхши» ёки «аъло» бўлиши;
  • Муқаддам инглиз тилини ўрганган ҳамда инглиз тилида сўзлай ва ўқий оладиган;
  • Ўзбекистон фуқароси бўлиши ва Ўзбекистон паспортини олишга ҳақли бўлиши лозим.

Ёшлар Алмашинуви Имконияти Дастурига топшириш

Анкеталарни топшириш имконияти пайдо бўлиши билан, номзодлар:

  • Онлайн кўринишдаги анкета формасини тўлдиришлари ва иншо саволларига жавоб ёзишлари ҳамда керакли ҳужжатларни почта, электрон почта орқали ёки шахсан АҚШнинг Тошкентдаги Элчихонасига топширишлари;

ЁХУД-

  • Тўлдирилган анкета формаси ва иншо саволларига ёзилган жавобларнинг чиқарилган нусхасини керакли ҳужжатлар билан биргаликда почта орқали ёки шахсан АҚШнинг Тошкентдаги Элчихонасига топширишлари лозим.

Анкета формалари кўриб чиқилгандан сўнг, ярим финал ғолиблари тест ва суҳбатлар учун таклиф этилади. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган қатнашчилар дастур ғолибларига айланадилар ҳамда Америка мактабида бир йил давомида таҳсил олиш ва Америка оиласида яшаш имкониятига эга бўладилар.

Диққат: Ёшлар Алмашинуви Дастури қўшимча маълумот эълон қилингунга қадар тўхтатиб турилади.