Дастур баёни
Муаллимлик фазилатлари ва ютуқлари дастури АҚШ Давлат Департаментининг Таълим ва Маданият Ишлари бўйича Бюроси дастуридир. Мазкур дастур Европа ва Евроосиё, Шарқий Осиё ва Тинч океани, Яқин Шарқ, Жанубий ва Ўрта Осиё, Суб-Сахара Африкаси ва Ғарбий ним-курра минтақаларидан 156 нафар ўрта мактаб ўқитувчиларини ўз соҳаларида тажрибаларини кенгайтириш, дарс бериш қобилиятларини ривожлантириш ҳамда АҚШ тўғрисидаги билимларини янада ошириш учун жуда қулай имконият беради. Халқаро қатнашчилар 75-78 нафар ўқитувчилардан иборат икки гуруҳ бўлиб, йилига икки марта АҚШга ташриф буюрадилар. Уларнинг дастурлари ўқув методологияси, дарсларни режалаштириш ва иштирокчилар Ватанларидаги шароитда ўқитиш методологияси стратегияларини ишлаб чиқиш, интернетда изланишлар ва ёзув-чизув ишлари учун ҳамда ўқув қўлланмаси сифатида компьютерлардан фойдаланиш бўйича курс ишлари ва жадал тренинглардан иборат. Шу билан бирга, олти ҳафталик дастур қатнашчиларни АҚШ таълим тизими билан бевосита таништириш ва тажрибалар алмашиш мақсадида икки ҳафтадан иборат ўрта мактабда дарс бериш амалиётини ҳам ўз ичига олади. Дастур давомида қатнашчилар учун АҚШ маданий ёдгорликларига ташрифлар уюштирилади ҳамда уларга академик кўмак кўрсатилади.
2011 йил баҳор ва ёз мавсумларида 78 нафар АҚШ ўқитувчилари халқаро ўқитувчиларнинг ташрифларига жавобан ўзлари ҳам сафарга чиқишлари мумкин. Ҳар бир АҚШ ўқитувчиси мазкур дастур бўйича ўқиб кетган халқаро ўқитувчиларнинг мактаблари томонидан кутиб олинади. Бунда Америка ўқитувчилари қабул қилиб олувчи мамлакат мактаблари ўқитувчилари билан бирга дарс беришлари, энг яхши дарс бериш амалиётлари, ўқув режаси ва бошқа таълим соҳасидаги масалаларни муҳокама қилишлари кўзда тутилган. Ташриф маҳаллий мактаблар, ота-она қўмиталари ва жойлардаги давлат бошқарув органлари билан учрашувларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Бундан ташқари, дастур халқаро ўқитувчиларга мактаблари учун керакли материалларни сотиб олишлари, бошқа ўқитувчилар учун тренинглар ўтказиш ҳамда уларнинг алмашинув тажрибасига ёрдам берувчи бошқа тадбирларни ташкил этиш мақсадлари учун қўшимча грантларни тақдим этади.
Дастур томонидан таъминланадиган эҳтиёжлар
- J-1 виза олишни ташкиллаштириш
- Тошкентда сафар-олди кўрсатмаларни бериш
- Бориб-келиш ва АҚШ бўйлаб авиабилет қийматини қоплаш
- Вашингтон К.О.да ўтказиладиган «Кутиб Олиш Маросими»
- Академик ўқув пуллари
- Бахтсиз ҳодиса ва касаллик суғуртаси
- Уй-жой ижараси (аксарият ҳолларда бошқа дастур иштирокчилари билан тақсимланади) ва озиқ-овқат
- Амалиёт мактабига қатнаш транспорт харажатлари (агар лозим бўлса)
- Китоблар/профессионал ривожланиш учун маблағлар
- АҚШнинг қабул қилувчи университети томонидан ўтказиладиган якуний анжуман
- АҚШ ўқитувчисини икки ҳафта муддатга қабул қилиш ҳамда дастурдан кейинги грантларни олиш учун ариза топшириш имкониятлари
- Дастур якунидан кейинги янги грантларни олиш учун ариза топшириш имконияти
Танлов талаблари
Номзод:
- Иккинчи тоифали, тўлиқ ставкада ишловчи, инглиз тили, ижтимоий фанлар (ижтимоий таълим, фуқаролик ҳуқуқи, тарих ёки география) ёки математика ва табиий фанлардан дарс берувчи, камида беш йил ўқитувчилик тажрибасига эга бўлган;
- Ўзбекистон фуқароси;
- Оғзаки ва ёзма инглиз тилини мукаммал ўзлаштирган; ҳамда
- Дастур тугашидан кейин камида яна беш йил дарс беришга аҳд қилган бўлиши шарт.