Глобал Бакалавр Алмашинув Дастури

Дастур баёни

Қўшма Штатлар Давлат департаменти Таълим ва маданият масалалари бюросининг Евросиё ва Марказий Осиёдаги Талабалар алмашиш бўйича глобал дастури (Global UGRAD) Ўзбекистонда 1-, 2-, 3- курсда ўқиётган талабалар учун Қўшма Штатларда бир семестрлик тўлиқ, ҳеч қандай илмий даража берилмайдиган ўқиш имкониятини яратиб беради. Барча талабалар тўрт йиллик университет ва коллежларда ўқийди ва кампус тураржойларида (ётоқхоналар) яшайди. Талабалар АҚШда қайси университет/коллеж ёки жамоат коллежида ўқишни танлай олмайди.

Қуйида Global UGRAD орқали эҳтимол тутилган баъзи ўқиш соҳалари келтирилади (бошқа соҳалар ҳам кўриб чиқилади): ҳисоб-китоб, қишлоқ хўжалиги, биология, бизнес, кимё, информатика, судлов ишларини юргизиш, иқтисодиёт, таълим, машинасозлик, атроф муҳит муҳофазаси, геология, меҳмонхоналар менежменти, халқаро муносабатлар, журналистика, ҳуқуқшунослик, оммавий коммуникациялар, физика, сиёсатшунослик, психология, социология, шаҳарсозлик, АҚШ тадқиқотлари.

Танлаб олишнинг техник талаблари

Номзодлар ирқи, ранги, дини, миллий келиб чиқиши ёки жинсидан қатъи назар, кўриб чиқилади. Имконияти чекланган кишиларга ариза бериш қатъий тавсия этилади. Талабалар алмашиш бўйича глобал дастур учун танлов эришилган натижаларга асосланади  ва қуйидаги кишилар учун очиқ:

  • Ўзбекистонда қонуний паспортларига эга бўлган  фуқаро, жисмоний шахс ёки доимий резидент;
  • ариза бериш вақтида ариза бериш ҳуқуқини Ўзбекистондаги ўқув юртининг биринчи, иккинчи, учинчи курсида яхши ўқиётган талаба. Барча талабалар Global UGRAD дастури тугагандан сўнг камида бир тўлиқ муддат (семестр ёки йил) ўз мамлакатидаги  таълим олаётган ўқув юртига қайтиши шарт;
  • Қўшма Штатларга сафар қилаётган чоқда 18-24 ёшда бўлганлар;
  • тўлиқ аризанинг асл нусхасини ва ариза бериш муддати тугагунча барча талаб қилинган ҳужжатларнинг иккитадан нусхасини топширади;
  • 2020 йил кузида Қўшма Штатларда ўқув алмашувини бошлаш имконига эга бўлганлар;
  • АҚШнинг J-1 визасини олиб, уни қўллаб-қувватлаб турувчилар;
  • дастурни тугатгандан сўнг ўз ватанига қайтиб келувчилар;
  • ариза бераётган вақтда оғзаки ва ёзма инглизчани жуда яхши билувчилар.

Қуйидаги ҳолатларда талабалар алмашиш бўйича глобал дастурга ариза бериш ҳуқуқига эга бўлмайдилар:

  • АҚШ фуқаролари ва Қўшма Штатларда доимий яшовчилар;
  • айни пайтда Қўшма Штатлардаги ўқув, тренинг ва тадқиқот дастурларида иштирок этаётган шахслар;
  • айни пайтда ариза бериш ҳуқуқини берадиган 12 та мамлакатдан ташқарида ўқиётган, яшаётган ёки ишлаётган шахслар;
  • олти ҳафтадан ошиқ муддатда АҚШ ҳукумати ҳомийлик қилган ёки маблағ билан таъминлаган алмашув иштирокчиси дастурида қатнашган шахслар ва ариза бериш вақтида икки йил тўлиқ яшаш талабини бажармаганлар;
  • сўнгги уч йил давомида АҚШда доимий яшаш учун ариза берган шахслар;
  • АҚШнинг Давлат департаменти ва/ёки АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги (ЮСАИД) таркибига кирувчи чет эллардаги миссияларида ишлаётган маҳаллий ходимлар. Ходимлар хизмат муддати тугагандан сўнг бир йил давомида ариза бериш ҳуқуқига эга эмас;
  • АҚШ Давлат департаменти ва ЮСАИД ходимларининг яқин оила аъзолари (яъни умр йўлдошлари ва фарзандлари). Оила аъзолари ҳам хизмат муддати тугагандан сўнг бир йил давомида ариза бериш ҳуқуқига эга эмас;
  • Содир этган жинояти учун ҳибсга олинган, айбланаётган ва жавобгарликка тортилган кишилар (майда йўл ҳаракати қоидабузарликлари бундан мустасно). Учинчи курс талабалари ҳам энди дастурга ариза бериши мумкин.

Аризалар инглиз тилида бўлиши ва муддатидан олдин АҚШ элчихонасининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлимига қайтарилиши шарт. Ариза берувчилар аризанинг аслини ва қўшимча формани, иккита тўлиқ нусха – жами учта ҳужжат топшириши лозим. Кеч топширилган ёки тўлиқ тўлдирилмаган аризалар қабул қилинмайди.

Барча саволларингизни Tashkent-Exchanges@state.gov электрон почта манзилига йўлланг. Барча электрон почта хабарлари мавзусига «Global UGRAD» деб ёзинг.