
Таклиф этилган олимлар учун Фулбрайт дастури ўзбекистонлик тажрибали олимларни АҚШ университетларида бир ўқув йилигача бўлган муддат давомида илмий тадқиқотлар олиб бориш учун Қўшма Штатларга олиб келади.
Таклиф этилган олимлар учун Фулбрайт дастурида иштирок этиш учун аризачи қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
- Ўзбекистон фуқароси ёки Ўзбекистон томонидан бериладиган амалдаги паспорт олиш ҳуқуқига эга доимий резидент бўлиши ҳамда ариза топшириш ва саралаш жараёнининг тўлиқ муддати давомида шу мамлакатда муқим истиқомат қилиши керак.
- Докторлик даражасига ёки муқобил касбий малакага эга бўлиши керак (ариза топшириш вақтида камида 15 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш зарур)
Тадқиқот олиб бориш мумкин бўлган йўналишлар:
Бевосита беморни парваришлаш билан боғлиқ бўлган тиббий фанлардан ташқари барча академик йўналишлар бўйича тадқиқот олиб бориш мумкин. Жамоатчилик саломатлиги ва соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш ҳам мумкин бўлган йўналишларга киради.
АҚШдаги аввалги тажриба:
Яқин орада ва/ёки АҚШда кенг қамровли тажрибага эга бўлмаган аризачиларга алоҳида имтиёз берилади.
Аризани қандай топшириш лозим:
Қатнашчилар эришилган ютуқлари асосида, очиқ кўрик-танлов йўли билан сараланади. Ариза топширувчилар қуйидаги ҳавола орқали ўтиб, аризанинг онлайн шаклини тўлдиришлари мумкин: https://apply.embark.com/student/fulbright/scholars/
Ариза топшириш учун энг сўнгги муддат:
Ариза топшириш учун энг сўнгги муддат – 2017 йил 28 октябрь.
Саралаш мезонлари:
- Номзодлар АҚШ университетида олиб борилиши таклиф этилаётган тадқиқот амалиёти ҳақида батафсил маълумот тақдим қилишлари керак.
- Номзод лойиҳанинг олим сифатида ўзи учун, унинг муассасаси учун, ватани учун ва АҚШдаги муассаса учун амалий қийматини кўрсатиб бериши лозим.
- Таклиф этилаётган тадқиқот лойиҳасини АҚШда амалга ошириш учун инглиз тилини етарли даражада юқори савияда билиш (инглиз тилини билиш даражаси саралаш жараёнининг иккинчи даврасида, шахсий суҳбат вақтида текширилади).
- Номзодлар ўз мамлакатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона тасаввур шаклланишига ёрдам бера оладиган, шу орқали Қўшма Штатлар ва ўзлари мансуб халқ ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни ривожлантиришга ҳисса қўша оладиган муносиб ва масъулиятли фуқаролар бўлишлари зарур. Улар, шунингдек, АҚШдаги ҳаётга муваффақиятли мослашиш учун керак бўлган маданиятлараро ҳассослик ва лаёқатни намоён этишлари лозим.
Бу муҳим:
- Тўлиқ бўлмаган аризалар кўриб чиқилмайди.
- Ариза материаллари кўрик-танлов ўтказиш вақтида ҳам, ўтказилганидан кейин ҳам қайтариб берилмайди.
- Фулбрайт дастури ариза ҳужжатларида кўрсатилган ҳар қандай маълумотларни текшириш ҳуқуқига эга. Асл вазият билан номувофиқлик аниқланган ҳолатларда аризачининг Фулбрайт танловидаги иштироки тўхтатиб қўйилади.
- Ариза топшириш ёки грант бериш жараёнида исталган вақтда далилларни жиддий бузиб кўрсатиш (масалан, плагиат) саралашни бекор қилиш ёки грант беришни тўхтатиб қўйишга асос бўлади.
- Номзодларни танлаш ёки танламасликнинг аниқ сабаби кўрсатилмайди.
- Таклиф этилган олимлар учун Фулбрайт дастурининг устувор мақсади анжуманларда иштирок этиш, докторлик диссертациясини якунлаш, сафар қилиш ва бир неча муассасаларда маслаҳат олиш, беморлар билан алоқа назарда тутилган клиник тиббий тадқиқотлардан иборат эмас.*
*Врачлар учун изоҳ: АҚШ Давлат департаменти Тиббий муассасаларнинг хорижий битирувчилари учун таълим комиссиясини (ECFMG) Қўшма Штатларда интернатура, резидентура ва ихтисослашган клиник тайёргарликдан ўтишлари учун хорижлик врачларга ҳомийлик қилувчи ягона ваколатли ташкилот сифатида тайинлади. Фулбрайт грантини олувчилар бир вақтнинг ўзида ECFMGнинг ҳам ҳомийлигига эга бўла олмайдилар; шунинг учун ҳам клиник тайёргарлик, беморларни парваришлаш ёки беморлар билан алоқа қилишни ўз ичига олувчи тиббий тадқиқотлар бўйича таклифлар Фулбрайт дастури доирасида тасдиқланиши мумкин эмас.
Грант афзалликлари:
- АҚШга бориш ва АҚШдан қайтиш учун халқаро авиачипта
- Қўшма Штатларда тўлиқ молиявий ёрдам
- Тиббий суғуртанинг қопланиши
- Касбий ва маданий бойиш имкониятларига эга бўлиш
Саволлар?
Марҳамат, барча саволларни қуйидаги манзил бўйича юборинг: TashkentFulbright@state.gov, мавзу сифатида эса “Таклиф этилган олимлар учун Фулбрайт” деб кўрсатинг. Шунингдек, қуйидаги телефон рақамларига ҳам қўнғироқ қилишингиз мумкин: (+99871) 140-2434 ёки (+99871) 120-5450.