Мутахассислар учун Фулбрайт дастури

Фулбрайт дастури

Мутахассислар учун Фулбрайт дастури тўғрисида

Мутахассислар учун  Фулбрайт дастури  (Fulbright Specialist Program (FSP),  йирик  Фулбрайт дастурининг бир қисми бўлиб, АҚШ Давлат департаментининг Таълим ва маданият бюроси томонидан 2001 йилда жорий этилган.  Дастур номарказлашган ташаббусларга асосланган  бўлиб, бунда мезбон  хорижий институтлар ўз ташкилотлари учун устувор бўлган фанлар  доирасида лойиҳалар концепцияси ва таркибини ишлаб чиқади. Шунингдек, лойиҳа доирасида АҚШ дан олий малакали мутахассислар ёки олимлар тажриба алмашиш ҳамда Америка томони ва мезбон хорижий ташкилот ўртасидаги мулоқотларни кучайтиришга ёрдам кўрсатиш мақсадида жалб қилинади. Хорижий мезбон томонлар учун фойдали жиҳатлар қуйидагилардан иборат бўлади:

  • АҚШ дан ташриф буюрган тажрибали олимлар ва мутахассисларнинг глобал нуқтаи назари билан танишиш;
  • Тезкор таъсир кўрсатиш ёки йил давомида мутахассислар билан алмашиш орқали мослашувчан жадвални талаб қилувчи лойиҳаларни амалга ошириш;
  • АҚШ даги мутахассислар ва ташкилотлар билан барқарор алоқаларни ўрнатиш.

Мезбон муассасаларга талаблар

Фулбрайт дастури бўйича мутахассис сўраб, мурожаат қилиши мумкин бўлган ташкилотлар қаторига қуйидагилар кириши мумкин:

  • Олий ўқув юртлари (ОЎЮ);
  • Давлат муассасалари (вазирликлар ёки агентликлар, судлар, парламент органлари);
  • Маданият муассасалари (консерваториялар, музейлар ва ҳ.з.)
  • Нодавлат ташкилотлари, шу жумладан муаммоларни ўрганиш институтлари ва эксперт марказлари; ҳамда
  • Тиббиёт муассасалари (давлат соғлиқни сақлаш муассасалари, ўқув юртлари қошидаги клиникалар ва ҳ.з.)

Тегишли фанлар

Салоҳиятли мезбон ташкилотлар томонидан ишлаб чиқиладиган лойиҳалар қуйидаги фанлардан биринингдоирасида бўлиши лозим:

  • Қишлоқ хўжалиги
  • Америкашунослик
  • Антропология
  • Археология
  • Биология
  • Бизнес бошқаруви
  • Химия
  • Журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар
  • Информатика ва ахборот технологиялари;
  • Иқтисодиёт
  • Педагогика
  • Муҳандислик
  • Экология
  • Ҳуқуқ
  • Кутубхоначилик
  • Математика
  • Тинчлик ва можароларни ҳал қилиш йўлидаги тадқиқотлар
  • Физика
  • Сиёсатшунослик
  • Давлат бошқаруви
  • Ижтимоий/Глобал соғлиқни сақлаш
  • Ижтимоий фаолият
  • Жамиятшунослик
  • Шаҳарсозлик

Агарда Сиз инглиз тили мутахассислари дастури тўғрисида маълумот излаётган бўлсангиз, илтимос, мана бу веб-сайтга киринг:  https://elprograms.org/specialist/.

Мутахассислар учун Фулбрайт дастури фаолиятининг йўналиши 

Мутахассислар учун Фулбрайт дастури мезбон муассасаларни лойиҳаларни ўз эҳтиёжига кўра шакллантиришга ундайди. Бунда барча лойиҳалар таълимга ёки тренингга йўналтирилган бўлиши лозим. Алмашиш дастурининг қисқа муддатлилиги туфайли, лойиҳалар ўз олдига Мутахассис ташрифи давомида эришилиши мумкин бўлган аниқ вазифаларни қўйиши керак. Авваллари Мутахассислар мезбон муассасаларни қуйидаги тадбирлар воситасида қўллаб-қувватлаган, хусусан:

  • Семинар ёки симпозиум ўтказиш
  • Профессор-ўқитувчилар таркиби ёки кадрлар заҳирасини ривожлантириш бўйича маслаҳатлар бериш;
  • Ўқув дастурлари ва материалларни ишлаб чиқиш;
  • Магистр ёки бакалаврлар учун маърузалар ўқиш;
  • Таваккалчиликни баҳолаш ёки дастур ёки муассаса фаолиятини баҳолаш.

Изоҳ: Шахсий тадқиқот лойиҳалари, шу жумладан, клиник тиббий текширув ёки мижозлар билан боғлиқ лойиҳалар ушбу дастур томонидан молиялаштирилмайди.

Дастур ўлчамлари

  • Алмашиш бўйича барча сафарлар давомийлиги, дам олиш, байрамлар ва йўлга сарфланган вақтни эътиборга олган ҳолда 14 кундан 42 кунгача бўлган муддатда ташкил этиши зарур.
  • Лойиҳалар бита мамлакат чегараси билан чекланиши ва барча лойиҳавий тадбирлар лойиҳа ташаббуси билан чиққан мамлакатда ўтказилиши зарур.
  • Ҳар бир лойиҳага фақат битта Дастур мутахассиси гранти берилади.

“Мульти-визит” (серияли) лойиҳалар

Агар Фулбрайт мутахассисининг қабул қилувчи муссасага бир неча бор ташрифи фойда келтирса, мезбон ташкилот “мульти-визит» лойиҳа сўраб, мурожаат қилиши мумкин. Шуни таъкидлаш зарурки, тасдиқланган лойиҳаларнинг аксарияти «мульти-визит» ҳисобланмайди ва қабул қилувчи томонлар бундай ёндашув лойиҳа натижаларини қандай қилиб яхшилаши ҳақида ишончли далил келтириши зарур. Қуйида мульти-визит лойиҳаларнинг айрим дастурий мақсадлари келтирилган.

  • «Мульти-визит» лойиҳаси доирасида ташрифлар сони учтадан ошмаслиги зарур.
  • Барча сафарлар бир йил давомида ўша мутахассис томонидан амалга оширилиши зарур. Йиллик муддат биринчи ташриф санасидан бошлаб, то охирги сафар якунлангунга қадар 12 ой  ҳисобланади.
  • Ҳар бир ташриф 14 кундан кам бўлмаслиги ва барча ташрифлар доирасида кунларнинг умумий сони олти ҳафтадан (42 кун) ошмаслиги зарур.

Фулбрайт мутахассислари номзодларини белгилаш

Лойиҳа таклифи тақдим қилингунча қабул қилувчи томонлардан Фулбрайт мутахассиси мажбуриятларини бажариш учун муайян америкалик олимлар ёки мутахассисларнинг шахсини кўрсатиши талаб қилинмайди. Аксинча, қабул қилувчи томоннинг лойиҳаси тасдиқланган ҳолда, дастурнинг ижрочи шериги – «World Learning” – Фулбрайт реестридан қабул қилувчи томон ўзининг лойиҳавий таклифида уни муваффақиятли амалга ошириш учун зарур деб белгилаган билим ва кўникмалар даражасига ўзининг касбий тажрибаси, илмий ютуқлари ва  чет тилларни билиш кўникмалари билан мос келадиган номзодларни аниқлайди.

Агар мезбон томон Фулбрайт мутахассиси сифатида ишлаш учун афзал кўрилган номзод кўрсатса, бунда қуйидаги шартларга риоя қилиниши зарур:

  • Номзод АҚШ элчихонаси томонидан тасдиқланган бўлиши зарур.
  • Номзод Фулбрайт реестрига киритиш учун тасдиқланиши лозим.
  • Номзоднинг мезбон томоннинг  муайян лойиҳасига мослиги Ж. Уильям Фулбрайт номидаги хорижий стипендиялар кенгаши томонидан тасдиқланиши зарур.

Фулбрайт мутахассислари реестридаги Мутахассиснинг мослигини аниқлаш жараёни ҳақида қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги веб-сайтга киринг:  http://fulbrightspecialist.worldlearning.org.

Дастурнинг молияланиши ва харажатларнинг тақсимланиши

Одатда АҚШ Давлат  департаменти халқаро эконом-класс авиачипта харажатлари, чекланган  тиббий суғурта/хизматлари ва Фулбрайтнинг иштирок этувчи мутахассисига кундалик гонорар харажатларини  қоплайди. Умуман, мезбон муассасалар Мутахассисга у мамлакатда яшаб турган муддат ичида уй-жой, овқат ва мамлакат ичидаги транспорт харажатларини қоплашга тайёр бўлиши лозим. Мутахассисга бериладиган мамлакат ичидаги транспорт харажатлари учун стипендия турар-жойдан лойиҳа объектига қатнаш, озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш ёки маҳаллий бозор, дорихона каби жойларга бориш учун  етарли бўлиши зарур.

Мезбон муассасалар томонидан аризалар бериш жараёни

Бўлғуси мезбон томонлар лойиҳа таклифини “World Learning” онлайн порталида, қуйидаги сайтда қолдириши зарур: https://worldlearning-community.force.com/FSPHost.   Аризалар онлайн порталда йил давомида қабул қилинади.

Лойиҳавий таклиф олинганидан сўнг, у АҚШ элчихонаси томонидан кўриб чиқилади. Фақат тўлиқ расмийлаштирилган лойиҳа таклифлари кўриб чиқилади. Шуни таъкидлаш зарурки, одатда молиялаштириш имкониятлари чегаралангани сабабли АҚШ элчихонаси  қўллаб-қувватлаши мумкин бўлганидан кўпроқ миқдордаги мезбон муассасаларнинг лойиҳавий таклифлари келиб тушади. Шу сабабли бизга тақдим қилинган лойиҳаларнинг барчаси ҳам тасдиқланмайди.

Сизнинг лойиҳавий таклифингиз АҚШ элчихонаси томонидан маъқулланган тақдирда АҚШ Давлат департаментининг таълим ва маданият масалалари бўйича бюросининг бир неча бўлимлари томонидан тасдиқланиши зарур.

Мулоқот учун маълумотлар

Мезбон муассасалар барча масалалар бўйича қуйидаги манзилга мурожаат қилиши мумкин: TashkentFulbright@state.gov.

Фулбрайт мутахассиси сифатида ишлашдан манфаатдор шахслар

Фулбрайт мутахассиси сифатида ишлашдан манфаатдор шахслар қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур, хусусан:

  • АҚШ фуқароси бўлиши ва
  • Касбий, илмий ёки ижодий ютуқлари билан юқорида зикр этилган соҳалардан бирида салмоқли тажрибага эга бўлиш изарур.

Фулбрайт мутахассислари реестрига киритиш учун мурожаат этиш бўйича талабларнинг тўлиқ рўйхати ва мурожаат этиш тартиби тўғрисида маълумот олиш учун қуйидаги веб-сайтга киринг: https://fulbrightspecialist.worldlearning.org/.

Фулбрайт мутахассислари реестрига киритишдан манфаатдор америкалик олимлар ва мутахассислар барча саволлар билан қуйидаги манзилга мурожаат этишлари мумкин: fulbrightspecialist@worldlearning.org