
Дастур ҳақида батафсил ва энг сўнгги маълумот олиш учун ушбу саҳифанинг инглизча варианти билан танишинг.
Дастур ҳақида қисқача маълумот
Хорижлик талабалар учун Фулбрайт дастури икки йилгача бўлган муддат давомида Америка Қўшма Штатларида таҳсил ва магистр даражасини олиш имконини беради. Иштирокчилар иқтидорга мувофиқ очиқ танлов асосида сараланади.
Хорижлик талабалар учун Фулбрайт дастурида иштирок этиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- Ўзбекистон фуқароси бўлиши, ҳамда дастурга ариза топшириш ва саралаш жараёнининг тўлиқ муддати давомида Ўзбекистонда муқим истиқомат қилиши;
- Олий ўқув юртида таълим олган бўлиши ва бакалавр даражасига эга бўлиши;
- Камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши.
Таҳсил олиш учун мумкин бўлган йўналишлар:
Хорижлик талабалар учун Фулбрайт дастури таҳсил олишнинг барча йўналишлари учун очиқ, бундан фақат тиббий фанлар мустасно. Тиббиёт олий ўқув юртлари битирувчилари кимё, биология, оммавий соғлиқни сақлаш ёки соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш йўналишлари бўйича магистр даражасини олиш учун дастурга топширишлари мумкин.
АҚШдаги аввалги тажриба:
Асосий устунлик яқин орада ва/ёки узоқ муддат давомида АҚШда бўлмаган фуқароларга берилади.
Танловда қандай иштирок этиш мумкин:
Ушбу саҳифанинг инглизча вариантига киринг ва у ерда берилган ҳавола орқали онлайн аризани тўлдиринг. Аризани тўлдиришни бошлашингиздан аввал, қўйилган талабларни тушуниб олиш учун, Фулбрайт дастури бўйича кўп бериладиган саволлар билан танишиб чиқишингизни ҳамда аризани тўлдириш бўйича йўриқномаларни диққат ва синчковлик билан ўқиб чиқишингизни тавсия этамиз.
Ариза топшириш учун энг сўнги муддат:
Ушбу саҳифанинг инглизча вариантига киринг.
Тўлиқ ариза ичига қуйидагилар киради:
- Тўлдирилган онлайн ариза
- Рейтинг дафтарчасидан кўчирмалар (дипломга илова) ва дипломларнинг сканердан ўтказилган нусхалари (инглиз тилига таржимаси билан)
- Университетдаги профессор-ўқитувчилардан ёки иш берувчилардан учта тавсиянома
- Ариза топшириш босқичида TOEFL ва GRE/GMAT баҳолари талаб қилинмайди, аммо, агар мавжуд бўлса, юкланиши керак
- Резюме ёки қисқача таржимаи ҳол
- Паспортнинг био-маълумотлар кўрсатилган саҳифаси нусхаси
Эътибор беринг, барча қўшимча ҳужжатлар аризага илова сифатида юкланиши лозим. Фақат тавсия этилган номзодлардангина улар таҳсил олган барча олий ўқув юртлари томонидан берилган дипломлар ва рейтинг дафтарчаларидан кўчирмаларнинг «расмий» нусхалари, тасдиқланган инглиз тилига таржималари билан, талаб этилади.
Саралаш жараёни:
Аризаларни топшириш учун белгиланган муддат якунланганидан сўнг, топширилган барча онлайн-аризалар техник текширувдан ўтказилади. Техник текширувдан ўтган аризалар кейин мустақил эксперт комиссияси томонидан ўрганиб чиқилади, мазкур комиссия андазавий мезонлар тўпламига биноан ҳар бир аризани баҳолайди ва баллар беради. Шундан сўнг, энг кўп балл олган ариза эгалари АҚШ элчихонасида бўлиб ўтадиган суҳбатга таклиф этилади. Суҳбатлардан сўнг, элчихона энг яхши номзодларни дастур иштирокчилари сифатида тавсия этади. Тавсия этилган барча номзодлардан TOEFL ва GRE/GMAT тестларини топшириш учун рўйхатдан ўтишлари талаб этилади. Номзодлар АҚШ элчихонаси томонидан бериладиган ваучерлар асосида тест тўловларидан озод бўладилар. Номзодларнинг якуний танлови Ж.Уильям Фулбрайт жамғармасининг стипендиялар бўйича кенгаши тасдиқлашига, мавжуд маблағларга, шунингдек АҚШ ўқув даргоҳларида самарали жойлаштиришга боғлиқ. Дастур грантини олганлар кейинги йилнинг куз ойларида АҚШдаги университетларига жўнаб кетади.
Биз номзодларда қандай хусусиятларни кўришни истаймиз?
- АҚШнинг магистратура дастурини тўлиқ якунлаш учун инглиз тилини етарли даражада билиш;
- интилувчанлик, юқори қизиқувчанлик, содиқлик ва етакчилик салоҳиятларини намойиш қилиш;
- ўқув дарслари бўйича юқори баҳолар;
- TOEFL ва GRE/GMAT тестлари бўйича қониқарли баҳолар,
- элчилик маҳорати, маданий сезгирлик ҳамда Қўшма Штатлар тўғрисида кўпроқ ўрганиш борасидаги самимий иштиёқни намойиш қилиш, шунингдек Америка фуқаролари билан Ўзбекистон маданиятининг ўзига хос жиҳатлари билан ўртоқлашиш истаги,
- дарсдан ташқари ва жамоатчилик тадбирлари борасидаги тажриба ва қизиқиш; ва
- Фулбрайт дастурини тарғиб қилишга иштиёқ ҳамда қайтиб келгандан сўнг Ватанга хизмат қилиш истаги.
Бу муҳим:
- Тўлиқ бўлмаган ёки белгиланган муддатдан кечиктириб топширилган аризалар кўриб чиқилмайди.
- Грант олувчиларнинг барчасидан грант даври тугаганидан сўнг J тоифасидаги виза талабларига мувофиқ ҳамда ўзаро мулоқотни тарғиб қилиш учун камида икки йил муддатга ўз ватанларига қайтишлари шарт.
- Аризанинг ҳар қайси қисмида аниқланган плагиат танловдан чиқариб юборишга сабаб бўлади.
- Иштирокчиларни танлаш ёки танламасликнинг аниқ сабаби кўрсатилмайди.
- Фулбрайт дастури ариза ҳужжатларида кўрсатилган ҳар қандай маълумотларни текшириш ҳуқуқига эга. Асл вазият билан номувофиқлик аниқланган холатларда аризачининг Фулбрайт танловидаги иштироки тўхтатиб қўйилади.
- Тавсия этилган номзодлар ўқув юртларига жойлаштириш жараёнида иштирок этмайдилар; улар фақат якуний танлов тўғрисида хабардор қилинадилар.
Грантга нималар киради:
- Таҳсил олиш ва бошқа турли хилдаги йиғимлар;
- Ойлик стипендия;
- J-1 тоифасидаги визани олишга ёрдам бериш;
- Тиббий суғурта;
- Транспорт харажатлари.
Саволлар?
Хорижлик талабалар учун Фулбрайт дастури аризасини тўлдириш бўйича йўриқномалар ҳамда кўп бериладиган саволлар рўйхати кенг қамровли бўлиб, дастур бўйича саволларнинг аксар қисмига жавоб берилган. Агарда излаётган маълумотингизни топа олмаган бўлсангиз, саволларингизни электрон почта орқали, хатнинг мавзусида «Хорижлик талабалар учун Фулбрайт дастури»ни кўрсатиб, қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин: TashkentFulbright@state.gov.