Future Leaders Exchange Program (FLEX)

Future Leaders Exchange Program (FLEX)

Future Leaders Exchange Program (FLEX) АҚШ Давлат департаменти Таълим ва маданият ишлари бюросининг маданий алмашинув дастури бўлиб, Ўзбекистонда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши томонидан олиб борилади. Дастурни Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги қўллаб-қувватлайди. Дастур Ўзбекистоннинг турли бурчакларидаги ўқувчиларга АҚШ ўрта мактабида ўқиш ва Америкадаги мезбон оилада бир ўқув йили давомида яшаш имконини беради.

Номзодлар Интернет мавжуд исталган жойда турган ҳолда мобил қурилма ёки компьютер ёрдамида дастурга ариза топширишлари мумкин. FLEX дастури учта синов босқичини ўз ичига олади:

  • 1-босқич: 2021 йил 1 сентябрдан 15 октябргача ариза топшириш. Ушбу босқич ариза бериш вақти бошлангандан сўнг 10 кун ичида топширилиши керак бўлган онлайн ариза ва 3 та иншо саволини ўз ичига олади.
  • 2-босқич: Саралаб олинган ўқувчилар инглиз тилидан онлайн тестда қатнашишга таклиф этилади.
  • 3-босқич: Ушбу ярим финал босқичи ноябрь ойида бошланади ҳамда интервью, яна 3 та иншо саволи, тўлиқ ариза ва инглиз тили бўйича тестни ўз ичига олади.

FLEX танлови белгилаб қўйилган асосий талабларга жавоб берувчи барча хоҳловчилар учун очиқдир.

Танлов мезонлари: FLEX стипендияси танлови қуйидаги талабларга жавоб берувчи ўқувчилар учун очиқдир. Имконияти чекланган ўқувчилар ҳам танловга қўйилади. Ўқувчилар фақат бир марта ариза беришлари мумкин.

Дастур танлов ғолибларининг АҚШдаги барча харажатларини, шунингдек, бориш-келиш чиптаси, виза ва озиқ-овқат пулини қоплайди.

2022-2023 йилги дастурда қатнашиш учун талаблар:

  1. Ўзбекистон фуқароси бўлиш ва халқаро паспорт олиш имкониятига эга бўлиш
  2. 2005 йил 1 январдан 2007 йил 15 июлгача туғилган бўлиш
  3. Ўрта мактабнинг 9, 10, 11-синфида ёки лицей, коллежнинг 1-2-курсида ўқиш
  4. Яхши ва аъло баҳоларга ўқиш
  5. Инглиз тилини яхши ўзлаштирган бўлиш ва рўйхатдан ўтиш вақтида инглиз тили бўйича билимини намойиш қилиш
  6. АҚШ визасини олиш талабларига жавоб бериш.

Ариза топшириш учун ушбу манзилга киринг: https://ais.americancouncils.org/flex

Қўшимча маълумот олиш учун Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашига flex.uz@americancouncils.org электрон почтаси ёки +998-78-150-7150 телефон рақами орқали мурожаат қилинг.