Айни пайтдаги молиявий чекловлар туфайли АҚШ Давлат департаменти 2013-2014 ўқув йили учун янги Маски дастури иштирокчиларини танлаб олишни кўзда тутмаган. Халқларнинг ўзаро муносабати ҳамда иштирокчиларнинг дастури якунлаб, мамлакатларига қайтгандан сўнг ўз жамоаларига кўрсатадиган ижобий таъсири ниҳоятда муҳимлигини эътироф этган ҳолда, АҚШ Давлат департаменти алмашинув дастурлари салоҳиятини кўриб чиқмоқда ҳамда бу минтақалардаги университет талабалари ва ёш мутахассислар учун Фулбрайт ва бошқа алмашинув дастурлари орқали таълим олиш имкониятларини яратиб бераверади.
Эдмунд Маски Битирувчи Стипендиялар Дастури АҚШ Давлат Департаментининг Таълим ва Маданият Ишлари бўйича Бюроси дастуридир. Дастур Евроосиё мамлакатларида академик ва профессионал тренинглар орқали демократизацияни ва бозор иқтисодиётини олға суришга қаратилган.
Маски стипендиясининг танлов ғолиблари магистр маълумоти ёки сертификат тақдим этадиган ҳамда маълумот берилмайдиган ўқув дастурларига қабул қилинадилар. Ўқишлар бир йилдан икки йилгача қуйидаги йўналишлар бўйича давом этади:
- Бизнес Бошқаруви
- Иқтисодиёт
- Ҳуқуқшунослик
- Давлат Бошқаруви
- Давлат Сиёсати
- Маориф
- Атроф-муҳитни асрашни бошқариш
- Халқаро Муносабатлар
- Кутубхона ва Ахборотлар Фани
- Журналистика/Коммуникация
- Соғлиқни Сақлаш
Стипендиялар қатнашувчи мамлакатларнинг иқтидорли ёш ва ўрта муддат иш тажрибасига эга мутахассисларига берилади. Стипендия эгалари АҚШ олий ўқув юртларига танлов комиссиясининг тавсиясига биноан жойлаштирилади.
Унвон берадиган ва унвон бермайдиган стипендиялар мавжуд бўлиб, стипендия эгалари ўзлари танлаган ўқув дастурлари бўйича таълим олишлари кафолатланмаган. Университетларга жойлаштириш стипендия эгасининг ўқув дастурларига мос келишига қараб белгиланади. Бу унвон берилиш ёки берилмаслик масаласига боғлиқ эмас.
Дастурда иштирок этиш мезонлари
- Ирқи, тана ранги, диний эътиқоди, миллати ва жинсидан қатъий назар ҳар қандай номзод ҳужжат топшириши мумкин. Ногирон шахсларнинг топширишлари рағбатланади
- Маски Дастури иштирокчилари кўрсатган билим ва тажрибаларининг натижасига кўра танлаб олинадилар ва қуйидаги талабларга жавоб берган ҳар қандай шахс танловда иштирок этиши мумкин
- Ўзбекистон паспортига эга бўлган фуқаролар ва доимий резидентлар
- Топшириш пайтида бакалавр унвонига эга бўлган (тўрт ёки беш йиллик ўқиш) шахслар. Маски Дастурининг ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича топшираётган шахслар ҳуқуқшунослик бўйича бакалавр унвонига эга бўлишлари лозим
- Тўлиқ тўлдирилган анкета ва керакли ҳужжатлар тўпламини топшириш муддати тугагунча топширишлари шарт
- АҚШда бўладиган академик алмашинув дастурини 2008 йил ёз мавсумида бошлай олишлари керак
- АҚШнинг J-1 визасини олиши керак
- Дастур тугаши билан ўз мамлакатига қайтиши лозим
- Ариза топшириш вақтида оғзаки ва ёзма инглиз тилини мукаммал ўзлаштирган бўлиши лозим
Қуйида келтирилган ҳолатлардаги шахслар Маски Дастури учун нолойиқ деб ҳисобланади:
- АҚШ фуқаролари ва АҚШ доимий резидентлари
- Ҳозирги пайтда АҚШда ўтказилаётган академик, тренинг ва илмий-тадқиқот дастурларида иштирок этаётган шахслар
- 12 та қатнашаётган мамлакатлардан ташқарида истиқомат қилаётган ёки ишлаётган шахслар
- Олти ҳафтадан зиёд бўлган, АҚШ ҳукумати томонидан ҳомийлик қилинган алмашинув дастурлари бўйича АҚШга ташриф буюрган ва икки-йиллик ўз мамлакатида яшаш мажбуриятини топшириш вақтида адо этмаган шахслар
- Сўнгги уч йил давомида АҚШ доимий резидентлиги учун ҳужжат топширган шахслар