Таълим алмашинуви бўйича дастурлар

Таълим алмашинуви бўйича дастурлар

АҚШ Элчихонасининг Жамоат билан алоқалар бўлими кенг миқёсли таълим алмашинув дастурларини бошқариб келмоқда. Ушбу дастурлар студент ва аспирантлар учун мўлжалланган бўлиб, ахборот ва фикрларни эркин алмашинуви ва ўзаро англашувни кенгайтиришга қаратилган.

Дастурлар рўйҳати:

Мутахассислар учун Фулбрайт дастури

Мутахассислар учун Фулбрайт дастури (Fulbright Specialist Program (FSP), йирик Фулбрайт дастурининг бир қисми бўлиб, АҚШ Давлат департаментининг Таълим ва маданият бюроси томонидан 2001 йилда жорий этилган. Дастур номарказлашган ташаббусларга асосланган бўлиб, бунда мезбон хорижий институтлар ўз ташкилотлари учун устувор бўлган фанлар доирасида лойиҳалар концепцияси ва таркибини ишлаб чиқади.

Таклиф этилган олимлар учун Фулбрайт дастури

Таклиф этилган олимлар учун Фулбрайт дастури ўзбекистонлик тажрибали олимларни АҚШ университетларида бир ўқув йилигача бўлган муддат давомида илмий тадқиқотлар олиб бориш учун Қўшма Штатларга олиб келади.

Хорижлик талабалар учун Фулбрайт дастури

Хорижлик талабалар учун Фулбрайт дастури магистратура талабалари ва ёш мутахассисларга икки йилгача бўлган муддат давомида Қўшма Штатларда таҳсил ва магистр даражасини олиш имконини беради. Иштирокчилар танлов асосида, эришган ютуқларига қараб сараланади.

Ж. Виллиям Фулбрайт чет тили ўқитувчилари учун дастур (FLTA)

Ушбу дастур ёш ва халқаро инглиз тили ўқитувчиларига ўз касб маҳоратларини оширишга, тилни мукаммал ўрганишга ва ўзларининг АҚШ ҳақидаги билимларини чуқурлаштиришга имкон яратади. Дастур доирасида қатнашчилар 9 ойлик бакалавр ёки магистрлик даражаси берилмайдиган курсларда иштирок этиш имкониятига эга бўладилар. Она тилиси инглиз тили бўлмаган қатнашчилар орасида рус, ўзбек ва тожик забон ўқитувчилар дастурда иштирок этиш ҳуқуқига эгалар.

Хьюберт Х. Хамфри стипендиялари дастури

Хьюберт Х.Хамфри стипендиялари дастури Фулбрайт дастури доирасида бўлиб, жаҳоннинг муаййан мамлакатларидан олий маълумотли, ёш ва ўрта бўғим мутахассисларни ўн ой давомида магистратурада таҳсил олишлари учун Қўшма Штатларга олиб келади. Мазкур мутахассислар дастур доирасида илмий унвон олмасалар ҳам, аммо мутахассисликлари бўйича тегишли амалий тажрибага эга бўладилар. Стипендиялар давлат ёки хусусий секторларда жамоатчилик хизматларини кўрсатиш бўйича мажбуриятларга эга бўлган мутахассислар орасидан сараланган номзодларга танлов асосида берилади.

Ўрта мактаб инлиз тили ўқитувчилари учун дастури (TEA)

Ушбу дастур 10 йилдан ортиқроқ бўлган давр мобайнида ўрта мактаб инглиз тили ўқитувчилари учун ўз малакаларини ошириш, ўқитувчилик маҳоратларини чуқурлаштириш ва АҚШ тўғрисидаги билимларини бойитиш учун имконият яратиб келмоқда.

Глобал бакалавр алмашинув дастури (Global UGRAD)

Глобал бакалавр алмашинув дастури 1992 йил асос солинган бўлиб, унинг доирасида собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларида яшовчи 1, 2, ва 3-курсларда таҳсил олаётган талабалар таълим грантлари билан таъминланадилар. Дастур иштирокчилари АҚШнинг олий ўқув юртларида ва коллежларида бакалавр ёки магистрлик даражасини бермайдиган бир йиллик курсларда таҳсил олишади.

TechGirls

Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларида яшовчи қизларни илм-фан ва технологиялар соҳасида иш юритишга рағбатлантириш ва илҳомлантиришга қаратилган халқаро ёзги алмашинув дастуридир.

# # #

Доимий сўраладиган саволлар (PDF – 76 KB)