
Ўзбекистондаги Америка Қўшма Штатлари элчихонаси Элчининг Маданий меросни сақлаш жамғармаси (AFCP) бўйича 2024 йил учун танлов эълон қилади
Сўровномалар топширишнинг охирги муддати 2023 йил 8 декабрь
Маданий меросни сақлаш бўйича АҚШ элчиси жамғармаси тарихий обидалар, санъат асарлари, қўлёзма ва музей коллекцияларини ҳамда мусиқа, рақс ва тил каби анъанавий ифода усулларини сақлаб қолиш учун грантлар ажратади. Ушбу фонд ҳозиргача Ўзбекистондаги ўн иккита йирик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 000 000 доллардан ортиқ моддий ёрдам кўрсатди. Қўшимча маълумот учун қуйидаги сайтга мурожаат қилинг: https://uz.usembassy.gov/afcp-projects-in-uzbekistan/
Маданий меросни сақлаш жамғармаси обида, асар ёки анъанавий ифода этиш усулларининг тарихий ва маданий аҳамияти ҳамда уларни сақлашга бўлган эҳтиёж нақадар зарур эканлиги асосида берилади. Грант олиш учун маданият ташкилотлари, таълим муассасалари, ННТлар ва музейлар лойиҳа-таклифлар билан мурожаат қилишлари мумкин. Қўшимча маълумот учун қуйидаги сайтга мурожаат қилинг: http://exchanges.state.gov/heritage/afcp.html ёки элчихонанинг веб-саҳифасига киринг https://uz.usembassy.gov/education-culture/ambassadors-fund-cultural-preservation/.
AFCP дастури қуйидаги учта соҳага оид маданий меросни асраб-авайлашга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди:
- А. МАДАНИЙ ҚАДАМЖОЛАР – тарихий бинолар, археологик масканлар ва шунга ўхшаш жойлар;
- Б. Музей, тарихий маскан ёки шунга ўхшаш муассасалардаги МАДАНИЙ БУЮМ ВА КОЛЛЕКЦИЯЛАР – археологик ва этнографик буюмлар, расмлар, ҳайкалтарошликка оид асарлар, қўлёзмалар, музей консервацияси эҳтиёжлари ва бошқалар;
- В. АНЪНАВИЙ МАДАНИЙ ИФОДА ШАКЛЛАРИ – анъанавий мусиқа, маҳаллий тил ва ҳунармандчилик.
Лойиҳалар қуйидаги мезонлардан бирига ёки бир нечтасига мос келиши лозим:
- А. Табиий офатга мойил ҳудудлардаги маданий мерос, ва табиий офат хавфини камайтириш ёки табиий офатдан кейин маданий меросни тиклашни қўллаб-қувватлаш.
- Б. Можароларни ҳал қилишни қўллаб-қувватлаш ва жамоаларга келишмовчиликларни бартараф этишда ёрдам бериш.
- B. Бошқа ТМА ёки оммавий дипломатия дастурлари билан ҳамоханг, улар билан боғлиқ ёки улар томонидан таъминланадиган.
Аризаларни кўриб чиқиш жарани икки босқичда амалга оширилади: Биринчи босқичда аризачилардан ўз ғояларининг қисқача баёнини 2023 йил 8 декбаргача тақдим этилиши сўралади; Иккинчи босқичда, мувофаққиятли деб топилган аризачилардан тўлиқ лойиҳа аризасини тақдим этилиши сўралади.
Биринчи босқич учун лойиҳалар бўйича таклифлар қуйидаги талабларни ўз ичига олиши керак:
- ариза берувчи ҳақида маълумот (шу жумладан номи ва алоқа боғлаш учун тегишли маълумотлар);
- лойиҳанинг номи, таърифи, ундан кўзланадиган натижа, бошлаш ва тугатиш саналари, жойлашуви ва тахминий қиймати;
- лойиҳанинг асосий босқичлари ва уларни амалга ошириш учун белгиланган муддатлар (лойиҳалар 2024 йил 30 сентябрдан олдин бошланиши ва 30 сентябрь 2029 йилгача тугаши лозим), маданий меъросни асраб қолишдан мақсад ва унинг давлат ёки жамият мақсадлари билан уйғунлиги ҳақида маълумот (3 000 белгидан кўп бўлмаслиги керак);
- AFCP томонидан ушбу лойиҳани кўллаб-қувватлашининг қандай сабаблари бор, АҚШ давлати томонидан ушбу лойиҳани қўллаб-қувваталашга бўлган қизиқиши сабаблари нима, мисол учун:
-
- 1. Лойиҳа Элчихонанинг маълум бир Давлат Стратегик Ҳамкорлик мақсадларига, мавжуд бўлган иккитарафлама келишувларга, ёки АҚШнинг ташқи ишлари мақсадлари мос келиши (1 000 белгидан кўп бўлмаслиги керак).
- 2. Лойиҳани амалга оширишдан Жамоат дипломатиясининг манфаатлари ва жамиятга келтириладиган фойдалари (1 000 белгидан кўп бўлмаслиги керак).
-
- Аризанинг умумий ҳажми 2 бетдан ошмаслиги керак.
Шуни эътиборга олиш керакки, қуйидаги йўналишлардаги лойиҳаларни элчи жамғармаси маблағ билан таъминламайди:
- Хусусий ёки тижорий маданий ёдгорликлар, коллекциялар ёки кўчмас мулкларни асраб-авайлаш ёки сотиб олиш (бунга ариза топшириш вақтида хусусий ё тижорий мулк жамоатчилик мулкига ўтказилиши кўзда тутилган, режалаштирилган ёки жараёни бошланган объектлар ҳам киради);
- Табиий меросни асраб-авайлаш (жисмоний, биологик ва геологик тузилмалар, палеонтологик коллекциялар, хавф остидаги ҳайвон ва ўсимликларнинг турар жойлари, қазилмалар ва ҳ.)
- Гоминид ёки инсон қолдиқларини асраб-авайлаш;
- Оммавий ахборот воситаларини асраб-авайлаш (газета, киножурнал, радио ва ТВ дастурлар ва ҳ.)
- Чоп этилган материалларни асраб-авайлаш (китоблар, кундалик нашрлар ва ҳ.)
- Синфда ишлатиш учун тайёрланган ўқув дастурлари ва таълимга оид материаллар;
- Илмий-тадқиқот мақсадида фойдаланиладиган археологик қазилмалар ёки тадқиқотлар;
- Тарихий тадқиқот; истисно: тадқиқот асослаб берилса ва лойиҳанинг ажралмас бир қисми сифатида унинг муваффақиятли амалга оширилишига имкон берса;
- Янги ёки ишлаб турган музейлар учун янги асарлар, объектлар ёки коллекциялар сотиб олиш ёки яратиш;
- Янги бинолар, бино қисмлари ёки доимий қопламалар (масалан, археологик объектлар устига) қуриш;
- Хотира ёки иқтисодий ривожлантириш мақсадида санъат ва архитектурага оид янги асарларга буюртма бериш;
- Мавжуд анъанавий рақс, қўшиқ, оҳанг, мусиқий композиция, саҳна асари ёки бошқа ижро ва чиқишларнинг янгиси ёки замонавий адаптациясини яратиш;
- Йўқ бўлиб кетган маданий объектлар ёки қадамжоларнинг нусхаси ёки тахминий реконструкциясини яратиш;
- Маданий объектларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш;
- Маданий объектлар ёки маданият гўшаси қисмларини бесабаб олиб ташлаш;
- Йирик, аниқ белгиланган консервация ё ҳужжатлаштириш билан боғлиқ саъй-ҳаракатнинг бир қисми бўлмаган тақдирда маданият объектлари ва коллекцияларни рақамлаштириш;
- Тадқиқот натижаларини ҳаётга тадбиқ этишни мақсад қилган йирик лойиҳанинг бир қисми бўлмаган тақдирда режалар ёки бошқа тадқиқотларни консервация қилиш;
- Пул заҳиралари, вақф ёки айланма маблағлар (маблағ дастур муддати давомида сарфланиши лозим (5 йилгача) ва у вақф (хайрия) ёки айланма маблағ тузиш учун ишлатиб бўлмайди)
- Маблағ йиғиш кампанияси харажатлари;
- Фавқулодда ҳолатдаги, кўзда тутилмаган ёки бошқа харажатлар ва гонорарлар;
- Мукофот (грант) эълон қилинишидан аввал амалга оширилган иш харажатлари;
- Халқаро сафар харажатлари; асослаб берилган ва лойиҳа муваффақияти учун зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно;
- Малака ошириш учун мамлакатдан ташқарига саёҳат ёки ўқишга бориш харажатлари;
- 10 000 доллардан кам бўлган хусусий лойиҳалар;
- Чет элдаги мустақил АҚШ лойиҳалари.
Ариза тақдим қилиш шартларига оид саволларни Tashkent-program@state.gov электрон манзилига юбориш мумкин (мавзу ўрнида “AFCP тўғрисида савол” деб кўрсатинг).
Сўровномани 2023 йил 8 декабрь кунига қадар инглиз, ўзбек ёки рус тилларида ва Word форматида Tashkent-program@state.gov электрон почтасига юбориш мумкин. Мавзу ўрнида “AFCP лойиҳаси” деб кўрсатинг.