Тошкентдаги Америка маркази

Тошкентдаги Америка маркази

 

Бизни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда кузатинг:


ТАМнинг иш вақти:

Душанба, чоршанба, пайшанба, жума 10:00-16:00
Сешанба 13:00-16:00

Тошкентдаги Америка марказига ёзилиш

Тошкентдаги Америка маркази (ТАМ) АҚШ Тошкентдаги элчихонасининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими таркибига киради. Кутубхона ҳар хил фаолият турлари ва ресурслар ёрдамида Қўшма Штатларнинг сиёсати, қадриятлари, муассасалари ва маданиятини яхшироқ тушунишни тарғиб қилади. У энг замонавий технологиялар ёрдамида сон-саноқсиз босма ва электрон манбалардан кўплаб энг сўнгги, аниқ ва ишончли ахборот билан таъминлаб беради.

ТАМ ёрдамида электрон маълумотлар базасига обуна бўлиш мумкин, у ерда тўлиқ Интернет ва қисқа маълумотномалар мажмуидан фойдаланиш имкони бор. Қисқа маълумотномалар мажмуида Америка тарихи, ҳукумати, қонунлари, бизнес, менежмент, таълим, Америка тадқиқотлари, Америка маданияти ва адабиёти ҳамда таълимга оид маслаҳат материалларига (TOEFL, GMAT ва ҳоказо) дахлдор маълумотлар бор. Қайддан ўтган ТАМ мижозлари бадиий адабиёт коллекциясидаги ва баъзи бир илмий адабиётлар коллекциясидаги китобларни икки ҳафта муддатга олиб ўқиши мумкин.

Тошкентдаги Америка маркази

ТАМ коллекциясини Компьютерлаштирилган Онлайн ижтимоий кириш каталогидан (Online Public Access Catalog (OPAC) ҳам очиш мумкин. Онлайн каталогга ТАМда мавжуд бўлган барча босма ва электрон ресурслар ёзувлари киритилган, уларни муаллифи, номи, мавзуси, калит сўзи ва ҳоказо орқали излаб кўриш мумкин.

ТАМ ходимлари сизнинг АҚШ-Ўзбекистон муносабатлари, Қўшма Штатлар билан Ўзбекистон ўртасида имзоланган йирик шартномалар ва битимлар, АҚШ ҳукуматининг минтақада юритаётган сиёсати, шунингдек, ташқи сиёсати хусусидаги саволларингизга батафсил жавоб беришади. Сиз, шунингдек, АҚШ қонунлари, улар қандай тайёрланиши, АҚШ ҳукуматининг ҳисоботлари, пресс-релизлари, АҚШ расмийлари тайёрлаган маърузалар ва баёнотларнинг нусхалари, Америка маданияти, жамияти, тарихи, Американинг таниқли шахслари ҳақида ахборот ва энг аниқ статистик маълумотлар олишингиз мумкин. Маълумот олиш учун бевосита (олдиндан келишиб олинса, индивидуал консультациялар ҳам берилади) телефон ёки электрон почта орқали ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.

ТАМда тадқиқот ўтказиш учун юқори тезликдаги Интернетга бепул чиқиш имкони бор. ТАМ ходимлари мижозларга Интернетдан қидириш техникаси бўйича йўл-йўриқ, тегишли веб-ресурслар тўғрисида маслаҳатлар беради.

Гуруҳлар учун ТАМнинг ресурслари ва хизматлари бўйича ўқув/кўргазмали машғулотлар илтимосга кўра ўтказилиши мумкин.

Тошкентдаги Америка маркази
Манзил: Америка Қўшма Штатлари Элчихонаси
Мойқўрғон кўчаси, 5 квартал, Юнусобод тумани
100093 Тошкент, Ўзбекистон
Телефон: +998 781402525
Телеграм: +998 909946816
Электрон почта: Tashkent-ACT@state.gov