Алмашинув дастурлари
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими қатор таълимий алмашинув дастурларини, жумладан, алоҳида эътиборга молик бўлган Фулбрайт дастурига раҳбарлик қилади. Ҳар йили кўп сонли талабалар илғор ва махсуслаштирилган таълим дастурларида иштирок этиш мақсадида АҚШга ташриф буюради. Шунингдек, Жамоатчилик билан алоқалар бўлими АҚШда билим олишни кўзлаган шахсларни қимматли маълумот билан таъминлайдиган EducationUSA маслаҳат марказини бошқаради. Ушбу Марказда қизиқувчилар ўзларига мос таълим масканини қандай қилиб топиш, у ерга мурожаат қилиш йўллари, кириш имтиҳонларининг қаерда топширилиши ҳамда Америкадаги талабалар ҳаётига қандай қилиб тайёргарлик кўриш лозимлиги тўғрисида маълумот олишлари мумкин.
Маданий дастурлар
Маданият ишлари мутахассиси маданият ва санъат соҳасидаги алмашинув дастурларини, шу жумладан, Жазз Элчиларини ташкиллаштиради. Ушбу бўлим Америка Қўшма Штатларига қатор профессионал даражадаги алмашинув сафарларини уюштиради. Родео, замонавий санъат ва мусиқа каби Америка маданиятига хос алоҳида кўргазмалар АҚШ Элчихонаси томонидан қўллаб-қувватланади. Бундан ташқари, Жамоатчилик билан алоқаларнинг Алмашинув бўлими таълим, маданият ва санъат жамоалари етакчилари билан муносабатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга интилади.