АҚШ Давлат котиби ўринбосари Шерманнинг Ўзбекистон Президенти Мирзиёев билан учрашуви

Матбуот котиби Нед Прайс:

Давлат котиби ўринбосари Уэнди Шерман бугун Тошкентда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш ҳамда Афғонистондаги келгуси қадамларни муҳокама қилди. Давлат котиби ўринбосари Ўзбекистоннинг Афғонистон масаласида яқин ҳамкорлиги учун Президент Мирзиёевга миннатдорлик изҳор этди ҳамда Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистон билан стратегик шериклиги муҳим аҳамиятга эгалигига эътибор қаратди. Давлат котиби ўринбосари ва Президент Мирзиёев вакциналар тарқатиш орқали COVID-19га қарши курашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилди. Давлат котиби ўринбосари Шерман АҚШнинг Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қуватлашини яна бир бор таъкидлаб, Ўзбекистонда иқтисодий, демократик ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотларни давом эттиришга чақирди.