АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Сумар Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Фотима Сумар 16-19 март кунлари Ўзбекистонда бўлади. Ташриф давомида АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари Сумар АҚШ-Ўзбекистон муносабатларини янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга эътибор қаратади.

Сумар хоним кенг кўламли  икки томонлама ва минтақавий масалаларни, шу жумаладан, “Янги ипак йўли” лойиҳаси доирасида иқтисодий интгерация масаласини муҳокама қилиш мақсадида Тошкентда ҳукумат ва бизнес соҳа вакиллари билан учрашади. Шунингдек, у Термизга бориб, бизнесмен ва тадбиркор аёллар билан чегара ҳудудидаги савдо тажрибалари хусусида суҳбатлашади.

woman
АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Фотима Сумар. (АҚШ Давлат департаменти)