Конституция куни муносабати билан йўлланган табрик

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Ўзбекистоннинг барча фуқароларини Ўзбекистон Конституциясининг 22 йиллиги муносабати билан муборакбод этади. Ҳар бир халқнинг конституцияси унинг ўзига хос маданияти, шарт-шароити ва қадриятларини акс эттиради. Қолаверса, конституция ҳар бир фуқаронинг умумжаҳон ҳуқуқларини белгиловчи ва ҳимоя қилувчи асосий ҳужжат саналади. Биз Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон Республикаси конституциялари ушбу умумий мақсадга хизмат қилади, деб ишонамиз. Биз биламизки, исталган конституцияда баён этилган идеалларни ҳаётга тадбиқ этиш йўли давомлидир ва ҳеч қачон тугамаслиги мумкин. Доимий ўзгариб турувчи дунёда озод халқлар сингари демократик ҳуқуқ ва эркинликларни янада такомиллаштириш ва ҳимоя қилишда давом этар экансиз, биз Ўзбекистоннинг ҳамкори бўлишга тайёрмиз.