Муваққат ишлар вакили Б.Бринк “Аэропорт хавфсизлиги бошқарув курси” битирувчиларига мурожаат қилди

16 сентябрь куни Муваққат ишлар вакили Бриджет Бринк Дипломатик хавфсизлик бюросинининг “Терроризмга қарши курашга ёрдам” дастурининг (ТҚКЁД) қайтишини нишонлаш тадбирининг ёпилиши маросимида иштирок этди. Бир пайтлар машҳур ва гуллаб-яшнаган дастур бир неча йил олдин ёпилган эди. Ушбу сўнгги дастур 22 нафар иштирокчига «Аэропорт хавфсизлигини таъминлаш»га оид маълумотлар берди. Курс етти кунлик йўл-йўриқлар билан бирга иштирокчиларга аэропорт хавфсизлигини таъминлашнинг “энг яхши амалиётлари” тўғрисидаги энг сўнгги маълумотларни тақдим этди.

Гуруҳнинг сўнгги йиғилиши ва суратга олиш маросимида Б.Бринк ҳар бир иштирокчига курсни тугатганлик тўғрисидаги сертификатни топширди. У иштирокчиларни Ўзбекистон аэропортларидаги хавфсизликни яхшилашнинг инновацион йўлларини излаб топишни давом эттиришга даъват қилди ҳамда хавфсизлик бизга зарар етказишга ҳаракат қилаётганлардан олдинда бўлиш учун доимо ривожланиб бориши кераклигини тушунтирди. Иштирокчилар курсни муваффақиятли тугатганидан бағоят ғурурланди. Келгуси ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида ушбу илк муваффақиятли ўтган курсни дастуриламал қилиш режалари тузилмоқда.

Хусусан, шу ойнинг охирларида ТҚКЁД  аэропорт хавфсизлигига бағишланган янада такомиллаштирилган курс ташкил этиш ниятида. Бундай тренингга эҳтиёж катталигини ҳисобга олиб, Ташқи ишлар вазирлигининг иккинчи курсига яна 28 нафар малакали номзоддан иборат гуруҳни тавсия қилди.

group of people
Муваққат ишлар вакили Бриджет Бринк ТҚКЁД курси иштирокчилари билан гуруҳ бўлиб суратга тушмоқда. (АҚШ элчихонаси сурати)