2017 йил 9 июнь куни АҚШ элчихонасида жойлашган Экспорт ва чегара хавфсизлиги идораси ҳамда АҚШ Энергетика вазирлиги қошидаги Ядро хавфсизлиги бўйича миллий маъмурият вакиллари Ўзбекистон Ядро физикаси институтига хавфсиз транспорт воситаси топшириш маросимида қатнашди. Тадбирда радиоактив моддаларни хавфсиз равишда ташишга мўлжалланган янги, махсус юк транспорт воситаси институт ихтиёрига топширилди. Ушбу транспорт воситасининг тақдим этилиши ядровий ва радиологик моддалар хавфини қисқартиришга қаратилган АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги яна бир муваффақиятли ҳамкорликнинг натижасидир.
Бу транспорт воситаси ёрдамида Радиоактив чиқиндиларни кўмиш корхонаси хавфли бўлган моддаларни йўқ қилиш салоҳиятини янада оширади.
АҚШ энергетика вазирлиги ва АҚШ элчихонасидаги Экспорт ва чегара хавфсизлиги идораси Ўзбекистон Республикаси Радиация хавфсизлиги маркази билан ҳамкорликда иш олиб бориб, муштарак саъй-ҳаракатлар натижасида хавфли моддалар таҳдидини бартараф этади.