Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) ҳамда Мудофаа хавфини камайтириш агентлиги (DTRA) Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокор, эпидемио

27-28 июль кунлари Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази юқори хавфли патогенлар соҳасида фаолият олиб борувчи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 27 нафар шифокори, эпидемиологи ва лаборатория мутахассислари учун «Лаборатория синови натижаларини таҳлил қилиш» мавзусидаги икки кунлик семинар ташкил этди.

Семинардан кўзланган мақсад шифокорлар ва эпидемиологлар ўтказадиган лаборатория анализлари таҳлилига таъсир этувчи омиллардан бохабарликни ошириш, лаборатория синовлари талабларининг принципни тушуниш ҳамда лаборатория синовининг касаллик ташхиси қўйишдаги ролини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази минтақавий директори, доктор Дафне Мофетт, семинарни кириш сўзи билан очиб, Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази ва  Мудофаа хавфини камайтириш агентлиги лаборатория синови стратегиялари, алгоритм ва муаммога ёндашувни, жумладан ўзбекистонликларнинг саломатлигини ошириш йўлида хилма-хил тиббий мутахассислар ўртасида самарали мулоқот соҳасида халқаро андозаларни ҳаётга тадбиқ этишни кучайтириш борасида Соғлиқни сақлаш вазирлигини қўллаб-қувватлашни давом этишдан мамнун эканини изҳор этди.

group of people
Соғлиқни сақлаш тизимига қарашли Инфекцион касалликлар профилактикаси ва карантини маркази директори Маъруфжон Мадаминов семинар очилишида. (СDC Тошкент офиси тақдим этган сурат)