CDC, DTRA ва USAID инфекцион касалликларга қарши курашда бирлашмоқда

Муваққат ишлар вакили Б.Бринк Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC), Мудофаага таҳдидларни камайтириш агентлиги (DTRA) ва Америка Қўшма Штатларининг Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) ҳомийлик қилган ҳамда инфекцион касалликлар назоратига бағишланган 3 кунлик (24-26 сентябрь) семинар иштирокчиларини қутлади. Тадбир соғлиқни сақлаш соҳасининг 39 нафар вакилига тиббий ёрдам кўрсатишга тааллуқли инфекциялардан (ТЁКТИ) хабардор бўлиш муҳимлиги, улар юқишининг асосий йўллари ва олдини олиш воситалари ҳақида зарур маълумотларни беришни мақсад қилиб олган эди. ТЁКТИ Марказий Осиёда жамоат саломатлигини сақлаш борасида улкан муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

man and woman speaking
Муваққат ишлар вакили Б.Бринк CDC-DTRA-USAID семинари иштирокчиларини қутламоқда. (АҚШ элчихонаси сурати)

Ўтмишда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат миқёсида инфекциялар тарқалишини назорат қилиш тадбирларини амалга оширишни қўллаб-қувватлашини сўраб, АҚШ ҳукумати идоралари билан ҳамқорлик қилишга катта қизиқиш билдирган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги ўта хавфли инфекцияларнинг олдини олиш ва карантин қилиш маркази директори, доктор Маъруфжон Мадаминов кириш сўзида семинар муҳим эканини ва АҚШ ҳукумати идоралари Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасига қўшган ҳиссасини алоҳида қайд этди.

Ушбу семинар CDC-DTRA-USAIDнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан инфекция тарқалишини назорат қилиш борасида ўтказган илк қўшма тадбири бўлиб, келгуси ҳамкорлик учун пойдевор яратди.

group of people
Маҳаллий соғлиқни сақлаш мутахассислари семинарда иштирок этмоқда. (АҚШ элчихонаси сурати)