Америка Қўшма Штатлари сил касаллиги борасида хабардорликни ошириш мақсадида тасвирий санъат кўргазмасини қўллаб-қувватламоқда

12 декабрь, 2018 йил Тошкент Америка Қўшма Штатлари бугун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази (РИ ФваП ИАТМ), шунингдек Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти билан ҳамкорликда  сил касаллиги (СК) борасида жамоат хабардорлигини ошириш мақсадида «Сил касаллиги ёш рассомлар нигоҳида” деб номланувчи тасвирий санъат кўргазмасини очдилар. ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Ўзбекистонга ташриф буюрди

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод минтақавий барқарорлик ва инклюзив тинчлик жараёнини илгари суриш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди 10 декабрь куни АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Халилзод етакчилигидаги идоралараро делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Залмай Халилзод Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Афғонистон бўйича махсус вакил Исматулла Эргашев ва ...
Кўпроқ ўқинг»

Америка Қўшма Штатлари миграция ва сил касаллиги муаммолари бўйича минтақавий учрашувни қўллаб-қувватламоқда

2018 йил 5-6 декабр кунлари Ўзбекистон делегацияси Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонлик ҳамкасблари билан биргаликда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ташкил этилган «Миграция ва сил касаллиги (СК): Марказий Осиё минтақасида сил касаллигини назорат қилиш ва олдини олиш» мавзусидаги 4-Юқори даражали минтақавий учрашувда иштирок этди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий СК Маркази ва Меҳнат вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШдаги халқаро талабалар сони бир миллиондан ошди

Халқаро таълим бўйича “Open Doors” ташкилотининг 2018 йил ҳисоботига кўра, Америка Қўшма Штатларидаги халқаро талабалар сони учинчи йилки бир миллиондан ошиб, 1,5 фоизга ўсди ва 1 094 792 кишини ташкил этди. АҚШда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар сони ўтган йилгидан 12,9 фоизга ошиб, 570 нафарни ташкил этган. Уларнинг қарийб 50 фоизи бакалавр, қолганлари магистрлик ёки инглиз ...
Кўпроқ ўқинг»

Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбeкистон бизнeс субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид давра суҳбатини уюштирдилар

Самарқанд, Ўзбекистон, 1 ноябр, 2018 й. – АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (ЮСАИД) Ўзбекистон Республикаси Олий суди, БМТТД, ЕХҲТ лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ва GIZ билан ҳамкорликда «Хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш: Ўзбекистон ва хориж тажрибаси» мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказди. Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва уларнинг манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш бугунги ...
Кўпроқ ўқинг»

Диний эркинлик: замонавий дунё учун тарих сабоқлари

 27 октябрь куни Америка Қўшма Штатлари Халқаро диний эркинлик кунини нишонлайди. Бу йил собиқ сенатор, ҳозир эса халқаро диний эркинлик бўйича махсус элчи бўлмиш Сэм Браунбек таклиф этган, 1998 йилги Халқаро эътиқод эркинлигига оид қонун қабул қилинганига 20 йил тўлади.   Диний эркинлик Америка тарихи асосини ташкил этади ва ер юзидаги ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқларидан ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ ва Ўзбекистон Тошкентда Саккизинчи Марказий Осиё савдо форуми ўтказилади

2018 йил 17 октябрь Тошкент, Ўзбекистон Бугун жаҳоннинг 27 та мамлакатларидан 1000 дан ортиқ давлат ва хусусий бизнес вакиллари Марказий ва Жанубий Осиё, Европа ҳамда Америка Қўшма Штатларидан Тошкент шаҳри Ёшлар Ижод Саройида ташкиллаштирилган Саккизинчи Марказий Осиё савдо форумида (CATF) иштирок этиш учун ташриф буюришган. Мазкур бизнес-форум Ўзбекистонда илк бора бўлиб ўтмоқда. Марказий Осиёда АҚШнинг ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Меҳнат вазирлиги болалар меҳнатига оид ҳисоботини чоп этди. Ўзбекистонда бу борада мўътадил ўсиш бор, дейилади унда.

2018 йил 20 сентябрь куни АҚШ Меҳнат вазирлиги болалар меҳнатидан фойдаланишнинг энг ёмон шакли бўйича хулосалар жамланган 17-йиллик ҳисоботини эълон қилди. Ушбу ҳисоботда болалар меҳнатидан фойдаланишнинг энг ёмон шаклларини бартараф этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш мақсадида ҳукуматлар олиб бораётган ишлар баҳоланган. Унда дунёдаги турли мамлакатлар бу соҳада муҳим, мўътадил, минимал ўсишга эришган ва ё умуман ўсиш ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Ўрмон хўжалиги вакиллари ўзбекистонлик ҳамкасбларига Сўқоқ қўриқхонасини ривожлантиришда кўмаклашмоқда

АҚШ Ўрмон хўжалиги хизмати, Ўзбекистон ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва “Green World Future” нодавлат ташкилоти ҳамкорликда 13 сентябрь куни Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган Сўқоқ қўриқхонасида уч кунлик семинар ташкил этди. Ўрмон хўжалигига ихтисослашган америкалик уч нафар мутахассис – Лия Лорд, Отом Эла ва Метью Филлипс – паркларни ривожлантиришга оид хилма-хил мавзулар, жумладан дам олиш ...
Кўпроқ ўқинг»

Америка Қўшма Штатлари анъанавий узум фестивали доирасида Ўзбекистоннинг энг яхши узум етиштирувчиларини қўллаб-қувватламоқда

2018 йил 12 сентябрь куни Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги Тошкент давлат аграр университетида (ТошДАУ) узум фестивали доирасида энг яхши узум навлари кўрик-танловини ўтказдилар. АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан қўллаб-қувватланадиган ушбу анъанавий тадбир мамлакат бўйлаб йиғилган узум етиштирувчиларни ўзларининг энг яхши маҳсулотларини намойиш этиш ва юксак эътироф учун беллашишга чорлади. ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ сил касаллигини ёритган оммавий ахборот воситалари ходимларини тақдирлади

Силга қарши кураш бўйича оммавий ахборот воситаларининг ролини оширишга бағишланган давра суҳбатида АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) Ўзбекистонда «Сил касаллигини оммавий ахборот воситаларида энг яхши ёритган» журналистлар учун мукофотлар тақдим этди. Мукофотлар мамлакатимизда сил касаллигига қарши курашда фуқоролик жамиятининг ҳиссаси ҳақида босма нашр, интернет, телевидение ва радиодаги энг яхши материал учун махсус мукофотга қўшимча равишда ...
Кўпроқ ўқинг»

Маданий меросни асраб-авайлаш бўйича семинар

Шу кунларда Ўзбекистон тарихи давлат музейи Чикаго университети қошидаги Шарқшунослик институти билан ҳамкорликда, АҚШ Давлат департаменти кўмагида Марказий Осиёнинг артефактларни асраб-авайлаш бўйича мутахассислари учун ташкил этган икки ҳафталик семинар давом этмоқда. Давлат музейи директори Жаннат Исмоилова ва директор ўринбосари Отабек Орифжонов Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон миллий музейларидан келган мутахассислар, шунингдек, Самарқанддаги Афросиёб музейи, Савицкий номидаги ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Марказий қўмондонлиги қуруқликдаги қўшинлари ва Ўзбекистон қуролли кучлари вакиллари иштирокидаги ҳарбий амалиёт

Шу йил август ойи охирида Жиззах вилояти Фориш туманида ташкиллаштирилган тоғли жойларда ҳарбий амалиёт ўтказиш бўйича дастурда АҚШ Марказий қўмондонлиги қуруқликдаги қўшинлари ва Ўзбекистон қуролли кучлари вакиллари иштирок этди. Беш кунлик тадбир давомида АҚШнинг шимолий ҳудудлардаги жанговар ҳаракатларга тайёрловчи марказининг олти нафар инструктори ҳамда ўзбекистонлик 14 нафар аскар тоғли ҳудудларда ҳарий амалиётни ташкиллаштириш ва ўтказиш ...
Кўпроқ ўқинг»

Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонни тоза энергия қабул қилишда қўллаб-қувватлайди

АҚШ ҳукумати Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда Марказий Осиё мамлакатларига соф, самарали, камхарж бўлган қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этишни жадаллаштиришга ёрдам берувчи дастурни ишга туширди. АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилган «Келажак Энергияси» дастури ушбу соҳадаги сиёсий, норматив-ҳуқуқий, техник ва молиявий тўсиқларни бартараф этиш ҳамда минтақада тоза энергияга инвестициялар киритиш муҳитини такомиллаштириш мақсадида миллий ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ боғдорчилик корхонасига бизснесни ривожлантиришда ёрдам бермоқда

Тошкент – АҚШ ҳукумати АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали Ўзбекистондаги боғдорчиликка ихтисослашган корхоналарга маҳаллий ва халқаро бизнесни ривожлантиришда кўмак бериб келмоқда. Бу кўмак ўзбек компанияларини энг сўнгги ўсимлик маҳсулотлари ва техника воситалари етказиб берувчи АҚШ фирмалари билан алоқа ўрнатиш ҳамда ўз экспортларини кенгайтира олишлари учун уларни янги халқаро бозорларга таништиришни ўз ичига олади. АҚШ ...
Кўпроқ ўқинг»

“C5+1”

“C5+1” Иқтисод, атроф-муҳит ва хавфсизлик масалалари бўйича минтақавий ҳамкорликка қаратилган Марказий Осиё – АҚШ Форуми тўғрисида ахборот 23 июль куни, АҚШ давлат котибининг Марказий Осиё масалалари бўйича Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Ҳенри Эншер Тошкентда бўлиб ўтган “С5+1” хавфсизлик бўйича ишчи гуруҳи мажлисида АҚШ делегациясига бошчилик қилди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва ...
Кўпроқ ўқинг»

“Technovation Uzbekistan” лойиҳаси танлов ғолиби бўлди

АҚШ ҳукумати алмашув дастурларининг ўзбекистонлик иштирокчиларидан тузилган жамоа ишлаб чиққан “Technovation Uzbekistan” номли лойиҳа АҚШ Давлат департаментининг 2018 йилдаги Алумниклар инновацион жамғармаси (AEIF) танловида ғолиб бўлган 70 жамоанинг бирига айланди. 1300 та ариза ичидан танлаб олинган “Technovation Uzbekistan” лойиҳаси Ўзбекистонда фан, технология, муҳандислик ва математика соҳасида гендер фарқни тартибга солишга қаратилиб, у кўпроқ қизларни танқидий ...
Кўпроқ ўқинг»

Одам савдоси бўйича 2018 йилги ҳисобот: Ўзбекистон

ЎЗБЕКИСТОН: 2-ГУРУҲ. Махсус кузатув рўйхати Ўзбекистон ҳукумати одам савдосини бартараф этиш бўйича белгиланган минимал стандартларни тўлиқ бажармаётган бўлса-да, бу соҳадаги камчиликларни йўқотиш мақсадида ҳукумат томонидан сезиларли чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳисобот даврида ҳукумат томонидан асосий ютуқларга эришилди; шу сабабли Ўзбекистон 2-гуруҳга, яъни кузатув рўйхатига киритилди.  Ушбу муваффақиятлар қаторидан пахта йиғим-терими даврида  пахтакорларнинг меҳнат ҳақларини  ва ...
Кўпроқ ўқинг»

Америка Қўшма Штатлари, Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий Осиёда сил касаллигини текширишни кучайтириш мақсадида тажриба алмашмоқдалар

Ўзбекистон, Тошкент, 5 июль, 2018 й. – Бугун Ўзбекистон сил касаллиги (СК) лабораториялари мутахассислари АҚШ ҳомийлигида Қозоғистонга уюштирилган ўқув сафаидан қайтдилар. Мазкур сафар давомида улар Қозоғистонинг Миллий сил касаллиги ва пулмонология маркази ҳамда Олма-ота ва Остонадаги ҳудудий лабораторияларга ташриф буюрдилар ва у ерда ўз ҳамкасблари билан учрашиб, СКга текшириш ҳамда лабораторияни бошқариш бўйича маълумотлар билан ...
Кўпроқ ўқинг»

Элчи Памела Л. Спратленнинг АҚШ Мустақиллик кунига бағишланган нутқи

Элчи Памела Л. Спратленнинг АҚШ Мустақиллик кунига бағишланган нутқи «Ҳамкорликнинг янги даври» 29 июн, 2018 йил, жума 19:00   Ассалому алайкум ва хайрли оқшом, хонимлар ва жаноблар, Ўзбекистон ҳукумати ва жамиятининг барча бўғинини намоён этувчи ҳурматли меҳмонлар, дипломатик корпус аъзолари, азиз ҳамкасблар ва дўстлар. Америка Қўшма Штатлари мустақиллигининг 242 йиллигини нишонлаш учун бу оқшомда биз ...
Кўпроқ ўқинг»

Amerikaning “NEXT Level” Hip Hop guruhi O`zbekistonda!

Salom, Hip Hop muxlislari! Hip hop sizga yoqadimi? Hip hopni o`rganishni istarmidingiz? Yoki hip hop bo’yicha o’z mahoratingizni “NEXT LEVEL” guruhi bilan o’rtoqlashmoqchimisiz? Toshkentdagi AQSh elchixonasi 2018-yil 6-17-avgust kunlari Toshkent shahridagi Temiryo’lchilar madaniyat saroyida bo`lib o`tadigan IKKI HAFTALIK bepul mashg`ulotlarda qatnashish uchun SIZni chorlaydi! Rap Hip hop raqsi DJ Beat making Bo’yicha mashg’ulotlarning har biri ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Ўзбекистонда сил касаллигига барҳам беришда фан ва технологияни жалб этишга қаратилган анжуманни қўллаб-қувватламоқда

Бугун Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлаш ходимлари ва лаборатория мутахассислари учун силга қарши курашда илм-фан ва технологиялардан фойдаланиш мавзусида миллий анжуман ўз ишини бошлади. Уч кун давом этадиган анжуман Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида сил касалликлари бўйича жаҳоннинг таниқли мутахассислари иштирокида бўлиб ўтадиган қўшимча семинарлар ва учрашувлар билан давом этади. Анжуман Америка Қўшма Штатларининг Халқаро Тараққиёт Агентлиги ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида таълим ва маданият соҳасида муҳим келишувлар имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи чоғида Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бошқармаси мулозими Элис Уэллс ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида иккита келишувни имзолади. Биринчи  Англашув меморандуми АҚШ университетлари ва Марказий Осиёдаги олий таълим муассасалари ўртасида келгуси уч йил мобайнида йўлга қўйиладиган ҳамкорликларни ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Ўзбекистонни ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида қўллаб-қувватламоқда

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (ЮСАИД) ва Жаҳон Банки гуруҳи Ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда ҳукумат мулозимлари ва манфаатдор томонларни Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) жараёни ва унинг Ўзбекистон учун потенциал оқибатлари ҳақидаги билимларини оширишга ёрдам бериш мақсадида шу ҳафта Тошкентда “Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириш жараёнини янгидан бошлаш” мавзусида семинар ташкил этади. Ўзбекистон чегаралар оша савдо-сотиқ ...
Кўпроқ ўқинг»

Матбуот котибининг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифига доир баёноти

ОҚ УЙ Матбуот котиби идораси Зудлик билан тарқатиш учун 10 май 2018 йил 2018 йил 16 май куни Президент Дональд Трамп Оқ Уйга илк бор ташрифи муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни қабул қилади. Президент Трамп ва Президент Мирзиёев умумий манфаатли режаларни давом эттириш ва қатор ўзаро масалаларни ҳал этиш мақсадида Америка Қўшма Штатлари ва ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Федерал қидирув бюроси Бош прокуратура олий ўқув курсларида портлашдан кейинги тергов амалиёти бўйича машғулот ўтказди

Америка Қўшма Штатлари Федерал қидирув бюросининг тўрт нафар махсус агенти ва портловчи моддалар бўйича мутахассиси Бош прокуратуранинг Тошкентдаги Олий ўқув курсларида портлашдан сўнгги тергов амалиётлари бўйича бир ҳафталик тренинг ўтказди. Унинг бир қисми Ички ишлар вазирлигида ўтказилган мавзуга оид амалий машқлардан иборат бўлди. Ушбу машғулотларда далил топиш ва тўплаш, қурилмани қайта тиклаш ва халқаро ҳамкорликни ...
Кўпроқ ўқинг»

Markaziy Osiyo: AQSh Davlat kotibi muovini Tomas Shennon bilan muloqot

VASHINGTON —  AQSh Davlat kotibining Siyosiy masalalar bo’yicha muovini Tomas Shennon «Amerika Ovozi» bilan maxsus suhbatda nafaqat O’zbekiston va Markaziy Osiyoga nisbatan yondashuvni tushuntirdi, balki Afg’oniston, Pokiston va global ahamiyatga ega mavzular haqida ham gaplashdi. Shennon nazarida O’zbekiston rahbari Shavkat Mirziyoyev o’zgarishlar qilishga qodir va bu borada kuchli irodaga ega lider. Islohotlar jarayoni murakkab, lekin orqaga qaytmaslik kerak, deydi u, ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ ва Ўзбекистон Инновацион масофавий ўқитиш ва мониторинг марказини очди

12 апрель 2018 йил – АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (ЮСАИД) Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида Инновацион масофавий ўқитиш ва мониторинг марказини ва Бухоро вилоятида унинг шўъбасини очди. ЮСАИД ёрдамида ташкил этилган Инновацион масофавий ўқитиш ва мониторинг маркази тиббиёт ходимларининг касбий малакасини оширишга ўз ҳиссасини қўшади ҳамда ...
Кўпроқ ўқинг»

“Project HOPE” ва “Merck Sharp & Dohme” Ўзбекистонга саратон касаллигига қарши дори етказиб берди

10 апрель 2018 йил. Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен бугун катталарда мия саратонини даволашда қўлланилувчи «Темодар» (Temodar) дорисининг АҚШдан Ўзбекистонга келтирилганини эълон қилди. Умумий қиймати 2,9 миллион доллар бўлган ушбу дори АҚШнинг Нью-Жерси штати Кенилуорс шаҳрида ишлаб чиқарилиб, у “Merck Sharp & Dohme” фармацаевтика компанияси томонидан беғараз ёрдам сифатида тақдим этилди. АҚШда ташкил ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Махфий хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашда ҳамкорлик қилади

Америка Қўшма Штатлари Махфий хизмати Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти билан трансмиллий молиявий жиноятларга қарши кураш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзолади. АҚШ Махфий хизмати доимий вакили Дениз Фейднер ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонаси Хотин-қизлар тарихи ойлигини фильмлар фестивали ўтказиш билан нишонламоқда

1 март соат 18:00 да Аёллар тарихи ойлигини бошлаш ҳамда Халқаро хотин-қизлар кунини муносиб нишонлаш мақсадида АҚШ элчиси Памела Спратлен “Mega Trade Communication” компанияси директори Михаил Давидкин билан биргаликда Тошкентдаги “NEXT Mall” кинотеатрида аёлларга бағишланган “Америка фильм фестивали”ни очиб берди. Фестивалда кенг жамоатчилик ва ОАВ ходимлари иштирок этади. Фильмлар фестивали “NEXT Cinema”да 1 мартдан бошлаб ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШнинг Божхона қўмитасига тақдим этган кўмаги умумий хатарларга қарши курашни мустаҳкамлайди

23 февраль куни АҚШ элчиси Памела Спратлен ва Давлат Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жасур Арипов 230 та радиация детекторини тантанали топшириш маросимида иштирок этди. Ушбу кўмак 2017 йил 1 августда Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон ўртасида тузилган ўзаро Англашув меморандумига мувофиқ амалга оширилди. АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида ядро ва радиологик қурол тарқатмаслик бўйича ҳамкорлик хавфсиз ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Ўзбекистонга силни тезкор аниқлаш лаборатория ускуналарини тақдим этди

Бугун АҚШ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига сил касаллигини тезкор ташхислаш замонавий ускуналарини тақдим этди. Республика ихтисослаштирилган Фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб ўтган тақдимот маросимида Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Марказий Осиё Минтақавий директор ўринбосари Сара Уолтер хоним ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари д-р Лианн Куппенс, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш-профилактика ...
Кўпроқ ўқинг»

Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси бош ўринбосари Элис Уэллснинг Буюк Британия ва Ўзбекистонга ташрифига доир

Давлат котиби ёрдамчиси бош ўринбосари Элис Уэллс 30 январь – 2 февраль кунлари Лондон ва Тошкентга ташриф буюради. У 30 январь куни Стратегик тадқиқотлар институтида минтақавий масалаларни муҳокама қилиш ҳамда Буюк Британия ҳукумати расмийлари ва Давлат департаментига қарашли Лондон Медиа марказида халқаро ОАВ ходимлари билан учрашиш мақсадида Лондонга келади. Тошкентда эса Элис Уэллс Президент Мирзиёевнинг ...
Кўпроқ ўқинг»

USAID Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши жараёнини қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон расмий шахсларининг яқинда билдирилган баёноти халқаро савдони тартибга солиш учун маъсул бўлган, савдонинг чегаралар орқали тўсиқсиз оқимини таъминловчи халқаро орган ҳисобланувчи Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлишдан манфаатдорлигини тиклаш мақсадини тасдиқлайди. Билим даражасини ва ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини ҳамда Ўзбекистон учун салоҳиятли оқибатларини тушунишни кучайтириш мақсадида АҚШ нинг халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID) Ўзбекистон ...
Кўпроқ ўқинг»

AQSh elchisi: Prezident Mirziyoyev islohotchi bo’lishga bel bog’lagan

AQShning O’zbekistondagi elchisi Pamela Spratlen Toshkentda faoliyatini 2015-yilning yanvarida boshlagan. Yaqinda Vashingtonga kelganida «Amerika Ovozi» bilan gaplashdi. AQShning O’zbekistondagi elchisi Pamela Spratlen Toshkentda faoliyatini 2015-yilning yanvarida boshlagan. Undan oldin Qirg’izistonda elchilik qilgan. Qozog’istonda elchi o’rinbosari lavozimida ham ishlagan. Vashingtonda Davlat departamentida yuqori lavozimlarda xizmat qilgan. Markaziy Osiyo bilan rishtalarni tebratishda uzoq yillardan beri muhim rol ...
Кўпроқ ўқинг»

USAIDнинг “Одам савдосидан жабр кўрганларни реинтеграция қилиш” лойиҳаси якунланди

19 декабрь 2017й. – “Истиқболли авлод” нодавлат ташкилоти амалга оширган АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги “Одам савдосидан жабр кўрганларни реинтеграция қилиш” лойиҳасининг муваффақиятли якунига бағишланган анжуманда элчи Памела Спратлен сўзга чиқди. “Одам савдосига қарши курашиш – реинтеграция ва самарали амалиёт” номли икки кунлик анжуманда ҳукумат, нодавлат, хусусий ва халқаро ташкилотлардан 45 нафар вакил иштирок этди. Олти ...
Кўпроқ ўқинг»

ЮСАИД Марказий Осиёда сув ва ер ресурсларини бошқариш бўйича халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлади

2017 йил 11-13 декабрь кунлари  АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ўзбекистон Фанлар академияси ва Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа ҳамкорлар билан биргаликда “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги учун маргинал сув ресурсларидан фойдаланишда инновациялар” мавзусида уч кунлик халқаро семинар ташкил этилди. Ушбу семинарнинг асосий мақсади инсон ва экотизим саломатлигини яхшилаш учун илғор тажриба ...
Кўпроқ ўқинг»

Лиза Кертиснинг Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашуви

9 ноябрь куни, АҚШ Президенти ёрдамчисининг ўринбосари, Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича бош директор Лиза Кертис Тошкентда Президент Шавкат Мирзиёев билан кўришиб, Жанубий Осиё бўйича янги стратегия ва икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Лиза Кертис Ўзбекистоннинг яқиндаги иқтисодий ислоҳот, адолатли меҳнат тажрибаларининг ўсиши ва минтақавий муносабатлари яхшиланаётганини қўллаб-қувватлади. Улар 31 октябрь куни Нью-Йоркда ...
Кўпроқ ўқинг»

Дэниел Перл Жаҳон мусиқа кунлари: уч авлод, икки маданият, бир инсонийлик

13 октябрь куни Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Чилонзор туманида жойлашган эски элчихона биносида XV Дэниел Перл Жаҳон мусиқа кунлари доирасида гала концерт ўтказди. Машҳур Фаррух Зокиров ва “Ялла” гуруҳи, Шаҳзода, DJ Piligrim, шунингдек, IWALF Band, Арчи Санденс, Жансет Богдалова ва Жанна Ким каби келажаги порлоқ мусиқий гуруҳ ва ёш санъаткорлар иштирок этган концертга 500 га яқин ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен Китоб шаҳридаги Қашқадарё вилоят сил касаллиги шифохонаси шифокор ва ҳамширалари билан учрашди

Қашқадарё вилояти, Китоб шаҳри – Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен юртимизнинг Қашқадарё вилояти, Китоб шаҳрида жойлашган вилоят сил касаллиги шифохонаси фаолияти билан танишди. Элчи Спратлен хоним ушбу вилоятда жойлашган силга қарши кураш муассаларига олти ой ичида иккинчи марта ташриф буюрмоқда. У охирги марта 24 март куни Бутунжаҳон Силга қарши кураш кунини Қаршидаги Минтақавий сил ...
Кўпроқ ўқинг»

Жина Чавез “Шарқ тароналари”да иштирок этади

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси 2017 йил “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалига расмий иштирокчи сифатида Американинг “The Gina Chavez Band” гуруҳини таклиф этишдан бағоят мамнундир. Ушбу мусиқий гуруҳ 25-31 август кунлари тарихий Самарқанд шаҳрида бир нечта концерт дастури намойиш этади. Жина Чавез Лотин Америка ва Америка халқ қўшиқларини инглиз ва испан тилларида ижро этувчи хонанда ва қўшиқчи-шоирдир. ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ-Ўзбекистон ҳамкорлиги: Хавфсизлик соҳасида меморандум имзоланди

1 август куни Ўзбекистондаги АҚШ элчиси Памела Спратлен ва Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи муовини Бахтиёр Раимов Ўзбекистонда ядро ва радиоактив моддалар ноқонуний савдосининг олдини олиш бўйича икки-томонлама ҳамкорлик олиб бориш масалаларини муҳокама қилиш учун учрашди. Томонлар АҚШ Энергетика департаменти/Миллий ядро хавфсизлиги маъмурияти ва Давлат божхона қўмитаси ўртасида узоқ муддатли вазифаларни ижро этиш ва ...
Кўпроқ ўқинг»

Американинг “RC Cola”си энди Ўзбекистон бозорида

Учинчи август куни АҚШ элчиси Памела Спратлен Ўзбекистон ҳукумати, “RC Cola International” ва маҳаллий ҳамкор бўлмиш “Family Group” вакиллари билан биргаликда АҚШнинг “RC Cola” бренди Ўзбекистонга кириб келишини нишонлади. “RC Cola” Қўшма Штатларда 1905 йили ташкил этилган бўлиб, ҳозирда дунёдаги 55 та мамлакатда фаолият олиб бормоқда. Тадбирда сўзга чиқар экан, элчи Спратлен хоним “Ўзбекистон мустақиллиги ...
Кўпроқ ўқинг»

ЮСАИД ўзбекистонлик фермерларга дунё бозорига чиқишда кўмаклашмоқда

2017 йилги гилос мавсумида ЮСАИД Европа ва Жанубий Осиёнинг янги экспорт бозорларига йўл очишда Ўзбекистондаги гилос етиштирувчи тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилди. Бу йил қиймати 350 минг доллар бўлган 110 тонна ширин гилос Лондон ва Сингапурдаги харидорларга сотилди. Бугунги кунда Ўзбекистон йилига 100 минг тонна гилос етиштириб, бу борада дунёда бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Бундай муваффақиятли ...
Кўпроқ ўқинг»

“Starlifter” гуруҳи Ўзбекистонда

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Американинг “Starlifter” мусиқий гуруҳи шу йил 24 июнь – 2 июль кунлари Ўзбекистонга ташриф буюришини эълон қилишдан мамнундир. Ушбу гуруҳ етти нафар иқтидорли мусиқачидан ташкил топган бўлиб, у рок, поп, жазз, кантри мусиқалари, шунингдек, замонавий ва анъанавий қўшиқларни ижро этади. 29 июнь куни соат 18:30 да, “Starlifter” АҚШ элчихонасининг Чилонзор туманидаги аввалги ...
Кўпроқ ўқинг»

USAID ва «Узфармсаноат» Ўзбекистонда Сил касаллигига қарши курашишда фойдаланадиган дори дармонлар сифатини ошириш учун бел боғлади

АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўрта Осиё бўйича минтақавий Директори Джатиндер Чима ва  «Узфармсаноат» давлат акционер концерни бошқаруви раиси Мирзанозим Дўсмуратов  Ўзбекистонда «Дори-дармонлар сифатини ошириш» лойиҳасини амалга оширишда «Узфармсаноат» ва  USAID ўртасида ҳамкорликни расмийлаштирувчи ўзаро битимга имзо чекдилар. Тантанали тадбирда «Узфармсаноат» Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ва ташқи ишлар вазирликлари ҳамда соғлиқни сақлаш вакиллари ва бошқалар қатнашдилар. ...
Кўпроқ ўқинг»

Радиоактив моддаларни хавфсиз равишда ташишга мўлжалланган махсус юк транспорт воситасининг тақдим этилиши

2017 йил 9 июнь куни АҚШ элчихонасида жойлашган Экспорт ва чегара хавфсизлиги идораси ҳамда АҚШ Энергетика вазирлиги қошидаги Ядро хавфсизлиги бўйича миллий маъмурият  вакиллари Ўзбекистон Ядро физикаси институтига хавфсиз транспорт воситаси топшириш маросимида қатнашди. Тадбирда радиоактив моддаларни хавфсиз равишда ташишга мўлжалланган янги, махсус юк транспорт воситаси институт ихтиёрига топширилди. Ушбу транспорт воситасининг тақдим этилиши ядровий ...
Кўпроқ ўқинг»

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртлари талабалари орасида илмий танлов бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 2 июн куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) «Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш – AVC» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан яқин ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги мавзусига оид танловнинг якуний босқичи бўлиб ўтди. Ўтган йил давомида, лойиҳа томонидан ташкил этилган мусобақаларда, Андижон, Самарқанд ва Тошкент қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртларининг ...
Кўпроқ ўқинг»

Ўзбекистонда сув хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик бўйича минтақавий ўқув сафари ташкиллаштирилди

2017 йил 2-4 май кунлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Марказий  Осиё Минтақавий экологик маркази билан ҳамкорликда сув ресурсларини бошқариш бўйича “Сув, таълим ва ҳамкорлик” номли янги беш йиллик лойиҳа доирасида Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари cув хўжалиги ташкилотлари ва олий ўқув юртларининг 24 нафар  мутахассис ва тадқиқотчилари учун таништирув ...
Кўпроқ ўқинг»

“Сув, таълим ва ҳамкорлик” лойиҳаси ишга тушди

2017 йил 17 апрель куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Марказий  Осиё Минтақавий экологик маркази билан ҳамкорликда сув ресурсларини бошқариш бўйича “Сув, таълим ва ҳамкорлик” номли янги беш йиллик лойиҳасини Тошкентда ишга туширди. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен нутқ сўзлаган мазкур тадбирда cув хўжалиги ташкилотлари, Олий Мажлис ...
Кўпроқ ўқинг»

Микроблар резистентлигига қарши кураш бўйича Миллий марказ очилиши

11 апрель куни соат 11:00 да Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АҚШнинг Касалликларни профилактика ва назорат қилиш маркази, Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ва бошқа қатор халқаро ташкилотлар вакиллари Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий тадқиқот институтида йиғилдилар ва микробларнинг резистентлигига қарши кураш бўйича Миллий марказининг расмий очилиш тадбирида иштирок этдилар.  АҚШ элчиси Памела Спратлен ушбу марказнинг тантанали ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ ва Ўзбекистон дипломатик муносабатларнинг 25 йиллигини байроқ кўтариш маросимида нишонлади

16 март куни, Тошкентдаги АҚШ элчихонаси очилган кунни хотирлаш ҳамда АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни нишонлаш мақсадида элчихона Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган эски элчихона биносида байроқ кўтариш маросимини ўтказди. Ушбу тадбир айнан 25 йил аввал биринчи АҚШ элчихонаси очилган масканда бўлиб ўтди. Байрам тадбирида элчи Памела Спратлен, АҚШ дипломатлари қаторида Ўзбекистон Ташқи ...
Кўпроқ ўқинг»

Мева ва сабзавотчиликда совутгич омборхоналари: бугунги ҳолат ва Ўзбекистонда ривожланиш истиқболлари

Жорий йилнинг 16 февраль куни, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) «Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш» (AVC) лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан яқин ҳамкорликда «Мева ва сабзавотчиликда совутгич омборхоналари: бугунги ҳолат ва Ўзбекистонда ривожланиш истиқболлари» мавзусида амалий семинар ўтказди. Совутгич омборхонага ихтисослашган 70 нафар тадбиркор ҳамда 30 дан зиёд давлат органлари, ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ ва Ўзбекистон ядро контрабандасига қарши кураш соҳасида ҳамкорлик қилмоқда

АҚШ ва Ўзбекистон вакиллари ядровий қурол ва бошқа радиоактив моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноятчилар таҳдиди борасидаги фикрлар билан ўртоқлашиш ҳамда уларнинг ҳукуматлари билан бундай таҳдидга қарши курашишни муҳокама қилиш мақсадида 1 февраль куни Тошкентда учрашув ўтказди. Ушбу муҳокамалар томонлар 2012 йил март ойида келишган ядро контрабандасига қарши кураш бўйича қўшма режа доирасида амалга оширилаётган ҳамкорликнинг ...
Кўпроқ ўқинг»

Тошкентда Жорж Маршалл номидаги Европа Маркази киберхавфсизликка оид икки кунлик семинар ўтказди

9-10 январь кунлари Америка Қўшма Штатлари ва Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихоналарининг ҳамкорлигида киберхавфсизлик стратегияси ва соҳадаги илғор тажрибаларга бағишланган икки кунлик семинар ўтказилди. Тадбир хавфсизликни ўрганиш бўйича Жорж Маршалл номидаги Европа маркази томонидан ташкил этилиб, унда Озарбайжон, Германия, Португалия, Польша, Украина ва Америка Қўшма Штатларидан келган мутахассислар иштирок этди. Семинардан кўзланган мақсад киберсоҳадаги ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Марказий қўмондонлиги қуруқликдаги қўшинлар қўмондони генерал Майкл Гаррет Ўзбекистонга ташриф буюрди

13 декабрь куни АҚШ Марказий қўмондонлиги қуруқликдаги қўшинлар қўмондони генерал Майкл Гаррет бир гуруҳ маслаҳатчи ва ёрдамчилар билан Ўзбекистонга ташриф буюрди. Унинг ташрифи хавфсизлик бўйича кенг кўламли ҳамкорлигимиз доирасида Ўзбекистон ҳукумати ва Мудофаа вазирлиги билан юқори даражада олиб борилаётган мулоқот давом этаётганидан далолат беради. Ташриф давомида генерал Гаррет делегацияси Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари билан учрашди ...
Кўпроқ ўқинг»

Open Doors (Очиқ Эшиклар) ҳисоботи Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида талабалар алмашуви ошиб бораётгани ҳақида маълум қилади

АҚШда чет эллик талабаларни қабул қилиш биринчи маротаба бир миллиондан ошди Ўзбекистонлик талабалар 7,9 фоизга, ёки 530 нафарга кўпайди 14 ноябрь 2016 йил – Глобал жамиятда ўз соҳасида ва ҳаётида қўллай оладиган амалий ва халқаро тажрибани ўрганиш учун дунё давлатларини кесиб ўтаётган студентларнинг сони ошиб бормоқда. Бугун чоп қилинган  2016 йилда Халқаро таълим соҳасида студентлар ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича муовини Томас Шеннон билан матбуот анжумани

Ўзбекистондаги АҚШ элчиси Памела Спратлен хоним ҳамда АҚШ давлат котибининг Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси муовини Дэниэл Розенблюм иштирокида   «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонаси 2016 йил 29 октябрь 14:00   Давлат котиби муовини Шеннон: Бугунги учрашувга келиш учун вақт топганингиз учун барчага миннатдорлик билдирмоқчиман. Саволларга жавоб бериш учун тайёрман. Бу менинг Марказий Осиёга, хусусан Ўзбекистонга қилаётган ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШнинг янги ўзбек чегара пости қурилишига кўмаги

2016 йил август ойида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси ўринбосари Лессли Вигери Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган янги қўриқлаш постининг очилиш маросимида иштирок этди. Ўзбекистон чегарачилари қўмондони, генерал-майор Рустам Эминжанов мезбонлик қилган тадбирда янги бинолар ва уларда мавжуд имкониятлар намойиш этилди. АҚШ Марказий қўмондонлиги ушбу лойиҳа учун маблағ ажратди, ўзбекистонлик бир корхона эса унинг қурилишини якунлашга масъул ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Марказий қўмондонлигининг инглиз тили ўқитиш бўйича ҳамкорлиги

АҚШ Мудофаа вазирлигининг уч нафар инглиз тили мутахассиси 18 июлдан 29 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги инглиз тили ўқитувчилари учун семинар ўтказишда вазирлик билан ҳамкорликда иш олиб борди. Мудофаа вазирлиги қошидаги турли муассасалар, жумладан Тошкентдаги Қуролли кучлар академияси, Қарши, Чортоқ ва Самарқанддаги сержантлар тайёрлаш мактаби, шунингдек, Тошкент ва Самарқанддаги олий ҳарбий мактабнинг 16 нафар ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Марказий қўмондонлиги Ўзбекистон билан чегара хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик қилмоқда

12 июль сешанба куни, АҚШ Марказий қўмондонлиги Ўзбекистон чегарачиларига олтита «MAN» русумли юк машиналарини етказиб берди. Ушбу юк машиналари Самарқандда ишлаб чиқарилган бўлиб, улар чегарачилар автопаркини янада кенгайтиради. Ўтган йили АҚШ Марказий қўмондонлиги йигирмата худди шундай юк машиналарини Ўзбекистон ичида фойдаланиш учун чегарачиларга етказиб берганди. Бу таъминот Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон ўртасидаги давомий ҳамкорликнинг бир ...
Кўпроқ ўқинг»
Кўпроқ маълумот ∨