АҚШ элчихонаси “Одам савдосига қарши курашиш умумжаҳон куни”ни нишонламоқда

Америка Қўшма Штатлари Халқаро тараққиёт агентлиги (ЮСАИД), Одам савдосига қарши кураш бўйича идоралараро комиссияси ва Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликда Тошкентнинг “Бродвейи”да “Одам савдосига қарши курашиш умумжаҳон куни”ни эътироф этиш бўйича ахборот кампаниясини ўтказди. “Замонавий қуллик ёки одам савдоси деб ҳам номланувчи инсон савдоси энг асосий инсон ҳуқуқлари, жумладан, ҳаёт, эркинлик ва хавфсизликка бўлган …

Кўпроқ ўқинг»

Одам савдоси бўйича 2019 йилги ҳисобот: Ўзбекистон

Ўзбекистон (2-гуруҳ кузатув рўйхати) Ўзбекистон ҳукумати одам савдосини бартараф этиш бўйича белгиланган минимал стандартларга тўлиқ мос келмаётган бўлса-да, бу соҳадаги камчиликларни йўқотиш мақсадида ҳукумат сезиларли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Бу ҳаракатлар йиллик пахта терими давомида теримчилар учун мукофот пулини ошириш ва баъзи давлат сектори хизматчиларини теримга сафарбар қилишдан озод қилиш орқали катталар мажбурий меҳнатидан фойдаланишни тўхтатишни, шунингдек, теримда …

Кўпроқ ўқинг»

Ўзбекистон 2018 инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисобот

ҚИСҚАЧА БАЁНИ Ўзбекистон конституцион республика бўлиб, унинг сиёсий тизимида президент Шавкат Мирзиёев билан тарафдорлари ҳукмронлик қилади. 2016 йили собиқ бош вазир Шавкат Мирзиёев президент сайловида 88 фоиз овоз олиб, ғалаба қозонди. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг  (ЕХҲТ) Европадаги Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси (ЕДИИҲБ) сайловга оид якуний кузатув ҳисоботида қайд этилишича, “кампания даврида рақобат …

Кўпроқ ўқинг»

Диний эркинлик: замонавий дунё учун тарих сабоқлари

 27 октябрь куни Америка Қўшма Штатлари Халқаро диний эркинлик кунини нишонлайди. Бу йил собиқ сенатор, ҳозир эса халқаро диний эркинлик бўйича махсус элчи бўлмиш Сэм Браунбек таклиф этган, 1998 йилги Халқаро эътиқод эркинлигига оид қонун қабул қилинганига 20 йил тўлади.   Диний эркинлик Америка тарихи асосини ташкил этади ва ер юзидаги ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқларидан …

Кўпроқ ўқинг»

2017-yil xalqaro diniy erkinlik bo’yicha O’zbekistonga oid hisobot

Umumiy ma’lumot Konstitutsiya din va e’tiqod erkinligini, hukumat va dinning ajratilishini ta’minlaydi. Konstitutsiyaviy huquqlar boshqa fuqarolarning, davlatning yoki jamiyatning qonuniy manfaatlari, huquqlari va erkinliklariga tajovuz qilmasligi kerak. Qonun milliy xavfsizlikni, ijtimoiy tartibni yoki axloqni saqlash uchun zarur bo’lgan hollarda diniy faoliyatni cheklash imkonini beradi. Qonun diniy guruhlarni hukumat ro’yxatidan o’tkazishni talab qiladi va ro’yxatga olinmagan …

Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Меҳнат вазирлиги болалар меҳнатига оид ҳисоботини чоп этди. Ўзбекистонда бу борада мўътадил ўсиш бор, дейилади унда.

2018 йил 20 сентябрь куни АҚШ Меҳнат вазирлиги болалар меҳнатидан фойдаланишнинг энг ёмон шакли бўйича хулосалар жамланган 17-йиллик ҳисоботини эълон қилди. Ушбу ҳисоботда болалар меҳнатидан фойдаланишнинг энг ёмон шаклларини бартараф этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш мақсадида ҳукуматлар олиб бораётган ишлар баҳоланган. Унда дунёдаги турли мамлакатлар бу соҳада муҳим, мўътадил, минимал ўсишга эришган ва ё умуман ўсиш …

Кўпроқ ўқинг»

Одам савдоси бўйича 2018 йилги ҳисобот: Ўзбекистон

ЎЗБЕКИСТОН: 2-ГУРУҲ. Махсус кузатув рўйхати Ўзбекистон ҳукумати одам савдосини бартараф этиш бўйича белгиланган минимал стандартларни тўлиқ бажармаётган бўлса-да, бу соҳадаги камчиликларни йўқотиш мақсадида ҳукумат томонидан сезиларли чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳисобот даврида ҳукумат томонидан асосий ютуқларга эришилди; шу сабабли Ўзбекистон 2-гуруҳга, яъни кузатув рўйхатига киритилди.  Ушбу муваффақиятлар қаторидан пахта йиғим-терими даврида  пахтакорларнинг меҳнат ҳақларини  ва …

Кўпроқ ўқинг»

Ўзбекистон 2017 инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисобот

УМУМИЙ МАЪЛУМОТ Ўзбекистон – Президент Шавкат Мирзиёев ва унинг тарафдорлари томонидан бошқариладиган сиёсий тизимга эга бўлган конституциявий республика ҳисобланади. 2016 йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтган президентлик сайловида, собиқ бош вазир Шавкат Мирзиёев 88 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти  бюросининг (EХҲТ / ДИИҲБ) сайловларни баҳолаш …

Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонаси баёноти

Америка Қўшма Штатлари элчихонаси Васила Иноятова вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади. Иноятова хоним Ўзбекистондаги етакчи инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан бири эди. У Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи ва расман эътироф этилган ягона нодавлат ташкилоти бўлмиш «Эзгулик»ни рўйхатдан ўтказиш учун кўплаб тўсиқларни енгиб ўтди. Васила Иноятова виждон тутқунлари учун озодлик ва адолатга эришиш йўлида …

Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонасининг Бобомурод Абдуллаевнинг озод қилинишига оид баёноти

Америка Қўшма Штатлари етти ойлик суд жараёнидан сўнг, 7 май куни журналист Бобомурод Абдуллаевни озод этилганини олқишлайди. Биз суд мулозимларини очиқ ва шаффоф ўтказилган, Ўзбекисон суд тартиб-қоидаларига асосланган суд жараёни билан қутлаймиз. Суд қарорида терговчилар томонидан “кўплаб процессуал қонунбузарликлар” содир этилгани ҳам қайд этилган. Келгусида бундай ишлар такрорланмаслиги учун Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон ҳукуматини бу …

Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонасининг Ғайбулло Жалиловнинг озод қилинишига оид баёноти

Америка Қўшма Штатлари фуқаролик жамияти фаоли Ғайбулло Жалиловнинг озод этилишини олқишлайди. 2009 йили хавфсизликка алоқадор масала ва рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотга аъзоликда айбланиб, озодликдан маҳрум этилган Жалилов доим айбсиз эканини айтиб келган. 2013 йили, БМТнинг Ҳибсга олиш ва ушлаб туриш бўйича ишчи гуруҳи Жалиловни озод этишга чақирганди. Қўшма Штатлар бу қарорни ҳамда суд тизимида ошкораликни …

Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонасининг Дилмурод Саидовнинг озод қилинишига оид баёноти

Америка Қўшма Штатлари 2009 йилда порахўрлик ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Саидовнинг озод қилинишини олқишлайди. Дилмурод Сайидов доим айбсизлигини таъкидлаб келган. 2016 йил сентябрида президентлик лавозимига келганидан бери ўнлаб виждон тутқунлари озод этилгани учун Президент Мирзиёевни қутлаймиз. Шунингдек, Президент Мирзиёев қонун устуворлиги соҳасини ҳам …

Кўпроқ ўқинг»

USAIDнинг “Одам савдосидан жабр кўрганларни реинтеграция қилиш” лойиҳаси якунланди

19 декабрь 2017й. – “Истиқболли авлод” нодавлат ташкилоти амалга оширган АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги “Одам савдосидан жабр кўрганларни реинтеграция қилиш” лойиҳасининг муваффақиятли якунига бағишланган анжуманда элчи Памела Спратлен сўзга чиқди. “Одам савдосига қарши курашиш – реинтеграция ва самарали амалиёт” номли икки кунлик анжуманда ҳукумат, нодавлат, хусусий ва халқаро ташкилотлардан 45 нафар вакил иштирок этди. Олти …

Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонасининг Ғанихон Маматхоновнинг озод қилинишига оид баёноти

2017 йил 16 октябрь Америка Қўшма Штатлари Ғанихон Маматхоновнинг озод этилишини олқишлайди. Бу воқеа яқиндагина бир неча виждон тутқунлари озодликка чиқарилишидан кейинги яна бир янгилик бўлиб, у Ўзбекистон ҳукумати халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш андозаларига содиқлигини намойиш этувчи қўшимча ижобий қадам бўлди. Ғанихон Маматхонов 2006 йил қамоққа олинишидан олдин  Фарғона водийсида фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, …

Кўпроқ ўқинг»
Кўпроқ маълумот ∨