Оммавий ахборот воситалари ўртасида “Адолат – қонун устуворлигида” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими

2019 йил 25 январь
Тошкент

Ўзбекистон Республикаси Олий судида Оммавий ахборот воситалари ўртасида “Адолат – қонун устуворлигида” мавзусини ёритишга доир танловининг 5 нафар ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Қимматбаҳо совғалар ғолиб ва совриндорларга Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси томонидан тақдим этилди.

Танловга лойиқ кўрилганлар телевидение, радио, интернет ва босма нашрларда суд жараёнини ёритиб келган журналистлардан; оммавий ахборот воситалари билан фаол мулоқотда бўлган судьялар ва суд ходимларидан; ва миллий қонунчилик тизимининг журналистлар билан ишлаши қанчалик юксак самарадорликга эришишини ўрганган тадқиқодчилардан ташкил топди. Ғолиб бўлган журналистлар 70 та газета, радио, телевидение ва интернет нашрлари томонидан охирги суд ислохотлари, адолат ва қонун устуворлигига доир ишлаб чиқилган 640 тадан ошиқ материалларини таҳлил қилиш орқали аниқланди.

Оммавий ахборот воситаларида суд-ҳуқуқ соҳасидаги янгиликларни кенг ёритилишини таъминлаш ҳамда юридик мутаҳассисларнинг журналистлар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳасининг устувор вазифаларидан биридир. Ҳамкорликнинг иши журналистларга ваколат бериш, уларнинг ахборот олишини таъминлаш хамда хуқуқий тизим ва унинг жараёнини яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган таълимни тақдим этишга қаратилган. Шу билан бирга, Хамкорлик фаолияти Олий Суд ва Ўзбекистон бўйлаб бошқа судларнинг матбуот анжимунлари, брифинглар, ва оммавий ахборот воситаларини ўз ичига олди. Бу нафақат оммавий ахборот воситаларининг ёритилишини ошириш ва шаффофлигини юксалтиришга етаклайди, балки адлия тизимига ислохотларини аниқ тақдим этиш имкониятини беради ва фуқароларга хуқуқий тизимдан қандай қилиб фойдаланишни билишга имкон беради.

Танлов журналистлар ва хуқуқшуносларнинг суд тизимини янада шаффоф ва очиқ қилиш учун биргаликда олиб бораётган  ишларини нишонлаш учун ажойиб имконият бўлди.

Ғолиблар қуйидаги йўналишлар бўйича аниқланди:

– «Телевидение ва радио йўналишида энг фаол журналист» номинацияси ғолиби – Қаҳрамон Жамолов, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O`ZBEKISTON 24» телерадиоканали Бош муҳаррири;

– «Босма ОАВ йўналишида энг фаол журналист» номинацияси ғолиби – Юлиана Мороз, «Правда Востока» газетаси мухбири;

– «Интернет журналистика йўналишида энг фаол журналист» номинацияси ғолиби – Баҳодир Аҳмедов, Kun.uz мухбири;

– «Энг фаол судья ва суд ходими» номинацияси ғолиби – Шахзод Бахтиёров, жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани судининг судьяси

– «Энг фаол илмий ходим» номинацияси ғолиби – Замира Эсонова, юридик фанлар доктори, профессор.