Касалликларни назорат қилиш маркази (CDC) Тошкент Тиббиёт академияси билан англашув меморандуми имзолади

7 ноябрь куни АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC), АҚШ Соғлиқни сақлаш ва жамоатчиликка хизмат кўрсатиш департаменти ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Тошкент Тиббиёт академияси ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги таълим ва илмий тадқиқотларни расмийлаштириш учун англашув меморандумини имзолаш маросимида иштирок этди. “CDC ва Ўзбекистоннинг нуфузли тиббиёт академияси ўртасида ... Кўпроқ ўқинг»

Элчи Розенблюмнинг Бешинчи инглиз тили йиллик анжуманидаги нутқи

Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети 2019 йил 16 октябрь, 9:30 Ассалому алайкум! Бешинчи инглиз тили йиллик анжуманига хуш келибсиз! Бугун барчангизни кўриб турганимдан жуда хурсандман. Бу ерда ўзимни ўз уйимдагидек ҳис қиляпман. Мен ушбу конференцияни ўтказишда кўрсатган ёрдами учун Жаҳон тиллари университетига ҳамда АҚШ элчихонаси ҳамкорлик қилаётган Инновация марказига миннатдорлик билдирмоқчиман. Бугунги ташрифингиз учун барчангизга ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ электр энергияси бозорида минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда

Америка Қўшма Штатлари, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали, Марказий Осиё минтақавий электр энергияси бозори (CAREM) концепцияси ва истиқболларига қаратилган икки кунлик семинарни қўллаб-қувватлади. Марказий Осиёнинг бешта мамлакатидан келган энергетика соҳаси вакиллари ушбу анжуманда иштирок этиб, сўнгги ўзгаришлар ва айни пайтдаги устувор вазифалар ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди. Халқаро экспертлар эса электр энергияси бозорида бошқа ... Кўпроқ ўқинг»

Бошланғич синфларда ўқиш ва математика кўникмаларини яхшилаш бўйича АҚШ ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлиги

Америкалик беш нафар мутахассис Халқ таълими вазирлигидаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда иккинчи ва тўртинчи синф ўқучиларининг ўқиш ва математика бўйича кўникмаларини баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди. АҚШ Тараққиёт агентлиги (ЮСАИД) қўллаб-қувватлаётган ушбу баҳолаш натижаларидан ўқувчиларнинг бошланғич мактабда умумий кўникмаларни қай даражада ўзлаштираётганини ўрганиш борасида мамлакат миқёсида тадқиқот ўтказиш учун фойдаланилади. Бу тадқиқотлар Ўзбекистонга ... Кўпроқ ўқинг»

Тошкентда Ўзбекистондаги овқатланиш билан боғлиқ касалликлар бўйича анжуман очилди

Америкалик тадқиқотчилар овқатланишнинг миллат соғлиги учун нечоғлик аҳамиятга эгалигини муҳокама қилишмоқда Бугун Тошкентда овқатланиш масалалари бўйича халқаро анжуман очилди. Уни Орегон саломатлик ва фан университети, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Соғлом авлод учун” ХКБХХФ ташкиллаштирди. АҚШ элчихонаси тақдим этган грант америкалик тадқиқотчилар, юқори лавозимли мулозимлар, тиббий-ўқув муассасалари ва нодавлат нотижорат ташкилотларга бир жойга йиғилиб, овқатланишга ... Кўпроқ ўқинг»

Xalqaro diniy erkinlik to’g’risidagi hisobot: O’zbekiston 2018-yil

Qisqacha umumiy ma`lumot Konstitutsiya, din yoki e’tiqod erkinligini, hamda hukumat va dinning alohida bo’lishini ta’minlaydi. BMTning din yoki e’tiqod bo’yicha maxsus ma’ruzachisi Ahmad Shahidning barcha o’n ikkita tavsiyalarini bajarish uchun may oyida parlament diniy erkinlik bo’yicha «yo’l xaritasini» tasdiqladi. Bu diniy tashkilotlarni ro’yxatdan o’tkazish qoidalari va ularning hisobot berish talablarini soddalashtirdi.  Hukumat, 17 ta taniqli ... Кўпроқ ўқинг»

Радиация аниқловчи ускуна ўрнатиш – хавфсиз ва ишончли чегара гарови

Бугун АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм ва Афғонистон бўйича махсус вакил Исматулла Эргашев Афғонистон ва Ўзбекистонни боғловчи “Дўстлик” кўпригида бўлиб ўтган ускуна топшириш маросимида қатнашди. АҚШ давлат энергетика департаментининг Миллий ядро хавфсизлиги маъмурияти таъминлаган радиация аниқловчи ушбу ускуна Ўзбекистонга муҳим халқаро чегара пунктида радиоактив материал контрабандасига қарши курашда ёрдам беради. “Мен икки мамлакатимизнинг халқаро ядро хавфсизлиги ... Кўпроқ ўқинг»

Америка блюграсс гуруҳи Ўзбекистонда

АҚШ элчихонаси “Henhouse Prowlers” блюграсс гуруҳи Самарқандда ўтадиган бу йилги “Шарқ тароналари” мусиқа фестивалида Қўшма Штатлар вакили сифатида қатнашишини мамнуният билан эълон қилади. “Шарқ тароналари”да иштирок этишдан ташқари, 23 август кундуз соат 1:30 да “Henhouse Prowlers” Тошкентдаги Тамарахоним музейида маҳаллий мусиқачи ва талабалар билан алоҳида машғулот ўтказади. 31 август кечқурун соат 8:00 да эса, у ... Кўпроқ ўқинг»

Ўзбекистонда “инновациялар учун ҳамкорлик” дастури

Тошкентдаги биринчи жамоатчилик кенгашлари форуми Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини келгусида ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида жорий йилнинг 14 август куни Тошкент шаҳрида 150 нафардан зиёд жамоатчилик кенгашлари вакиллари, ОАВ, фаол фуқаролар ҳамда халқаро экспертлар иштирокида Жамоатчилик кенгашлари форуми ўтказилди. Тадбир АҚШнинг Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) молиялаштираётган “Инновациялар учун ҳамкорлик” дастури (P4I) доирасида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва ... Кўпроқ ўқинг»

Етакчи сайёҳлик соҳаси блогерлари Марказий Осиёда туризмни тарғибот қилишади

ДАРҲОЛ ТАРҚАТИШ УЧУН 9 август 2019 йил Алоқа учун масъул шахс: Асель Чойбекова, USAIDнинг Марказий Осиёда рақобатбардошлик, савдо ва иш жойлари яратиш лойиҳасининг ташқи алоқалар бўйича директори Тел.: +7 701 756 33 67 Электрон почта: Assel_Choibekova@dai.com Олма-ота, Қозоғистон, 2019 йил 9-август – АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) 2019 йилнинг 8-18 август кунлари Марказий Осиёда туризмни ривожлантириш ... Кўпроқ ўқинг»

Америка Қўшма Штатлари Яшил Бизнес Стартапларини қўллаб-қувватлайди

6 Август, 2019 йил Ҳамюртларимизнинг иккита стартап лойиҳаси шу йилнинг ноябрь ойида Амстердамда ўтказиладиган Global Climate Launchpad 2019 тадбирида иштирок этиш учун саралаб олинди. Миллий босқичда ўтказилган  танловнинг биринчи поғонаси қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун мўлжалланган сувда эрийдиган ва биологик чирийдиган плёнка ишлаб чиқариш бўйича стартап яратган “ВИОМ” гуруҳига насиб этди. Иккинчи ўринда – “Протеус” жамоаси ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонаси “Одам савдосига қарши курашиш умумжаҳон куни”ни нишонламоқда

Америка Қўшма Штатлари Халқаро тараққиёт агентлиги (ЮСАИД), Одам савдосига қарши кураш бўйича идоралараро комиссияси ва Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликда Тошкентнинг “Бродвейи”да “Одам савдосига қарши курашиш умумжаҳон куни”ни эътироф этиш бўйича ахборот кампаниясини ўтказди. “Замонавий қуллик ёки одам савдоси деб ҳам номланувчи инсон савдоси энг асосий инсон ҳуқуқлари, жумладан, ҳаёт, эркинлик ва хавфсизликка бўлган ... Кўпроқ ўқинг»

Элчининг журналистлар билан учрашувдаги кириш нутқи

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблюм: Хайрли кун! Элчихонамизга хуш келибсиз! Бугун вақт топиб келганингиз учун хурсандман. Мен, Дэниел Розенблюм, АҚШ элчиси сифатида Тошкентда эканимдан жуда мамнунман. Бу ерга келишни узоқ кутдим. Аслида қарийб бир йил аввал номзодим илгари сурилганди. Ниҳоят май охирида бу ерга келиш насиб этди. Тахминан етти ҳафтадан бери шу ерда эканман, кўплаб ... Кўпроқ ўқинг»

Элчи Розенблюмнинг АҚШ Мустақиллик кунига бағишланган қабул маросимидаги нутқи

3 июль 2019 йил соат 19:00 Тошкентдаги “Hyatt Regency” меҳмонхонаси Дипломатик корпус аъзолари, вазирлар ва Ўзбекистон ҳукуматининг бошқа расмийлари, қадрли меҳмонлар, Америка Қўшма Штатлари туғилган кунининг икки юз қирқ уч йиллигини биз билан нишонлашга келганингиз учун раҳмат! Бугун сиз билан бу ерда бўлиш мен учун катта шарафдир. Бугун ушбу гўзал кошонага Америка таваллудининг 243 йиллигини ... Кўпроқ ўқинг»

Одам савдоси бўйича 2019 йилги ҳисобот: Ўзбекистон

Ўзбекистон (2-гуруҳ кузатув рўйхати) Ўзбекистон ҳукумати одам савдосини бартараф этиш бўйича белгиланган минимал стандартларга тўлиқ мос келмаётган бўлса-да, бу соҳадаги камчиликларни йўқотиш мақсадида ҳукумат сезиларли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Бу ҳаракатлар йиллик пахта терими давомида теримчилар учун мукофот пулини ошириш ва баъзи давлат сектори хизматчиларини теримга сафарбар қилишдан озод қилиш орқали катталар мажбурий меҳнатидан фойдаланишни тўхтатишни, шунингдек, теримда ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Савдо вазирлиги биринчи расман тасдиқлаган савдо делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи

Бу ҳафта Американинг йирик 13 та компаниясини ўз ичига олган АҚШ Савдо вазирлиги расман тасдиқлаган савдо делегацияси Ўзбекистондаги бизнес ва инвестиция муҳити билан яқиндан танишиш ҳамда юқори лавозимли расмийлар, АҚШ Савдо палатаси аъзолари, давлат корхоналари ва бошқа компания вакиллари билан учрашиш мақсадида Тошкентга ташриф буюрмоқда. Ушбу делегация ўтган йили кузда Тошкентга келган Савдо вазири Уилбур ... Кўпроқ ўқинг»

Президент Дональд Трампнинг Рамазон ҳайити муносабати билан табриги

Мелания иккимиз Ийд ал-фитр муносабати билан энг эзгу тилакларимизни йўллаймиз. Муборак Рамазон ойи якунида мусулмонлар дуо ва тафаккур орқали ҳайит байрамини нишонлашади. Ушбу муқаддас кун Қўшма Штатлар ва дунёнинг турли бурчакларидаги мусулмонларга муҳтожларга ёрдам бериш, Яратганга бўлган ишончни мустаҳкамлаш, бошқалар билан ибодат ва ўзаро мулқотга киришишга содиқ эканликларини давом эттириш учун бир имкониятдир. Бу байрам ... Кўпроқ ўқинг»

Toshkentdagi AQSH Elchixonasi O’zbekiston Milliy kutubxonasida bepul ingliz tili kurslarini e’lon qiladi!

Toshkentdagi AQSH Elchixonasi O’zbekiston Milliy kutubxonasida joylashgan “Amerikaga darcha” xonasida bo’lib o’tadigan bepul ingliz tili kurslarini mamnuniyat bilan e’lon qiladi! Uch oy davom etadigan ingliz tili kurslarida 16 yosh va undan oshganlar qatnashishlari mumkin. Sinov topshirishga ro’yxatdan o’tish uchun quyidagi linkni bosing https://forms.gle/noi5kxtzzxkJHNcG7 , sizning darajangizga mos keladigan kursni tanlang va talab etilgan barcha ma’lumotlarni kiriting. ... Кўпроқ ўқинг»

O’zbekistonda «Innovatsiya uchun hamkorlik» grantlar tanlovi davom etmoqda

USAID moliyaviy ko’magida «Yuksalish» umummilliy harakati va «Fuqarolik jamiyati rivojlantirish assotsiatsiyasi (ARGO)» (Qozog’iston), O’zbekistonda «Innovatsiya uchun hamkorlik» dasturini amalga oshirmoqda. «Innovatsiya uchun hamkorlik» dasturining maqsadi – fuqarolik jamiyati institutlari, davlat organlari va biznes hamjamiyatining konstruktiv va samarali hamkorligini qo’llab-quvvatlash va rivojlantirish orqali O’zbekistonda fuqarolik jamiyatining rolini oshirishdan iborat. Grantlar tanlovining maqsadi davlat va jamoat idoralari ... Кўпроқ ўқинг»

«Harlem Globetrotters» жамоаси баскетбол ўйинини ёшлар орасида тарғиб қилиш учун Ўзбекистонга келди

Жорий йилнинг 29 апрелидан 4 майига қадар Американинг «Harlem Globetrotters» жамоаси «T.E.A.M Up at School» дастури доирасида баскетбол ўйинини ёшлар орасида тарғиб қилиш ва буллингга қарши курашишиш мақсадида юртимизга ташриф буюради. «Harlem Globetrotters» ташрифи Халқ таълими вазирлиги ва АҚШ элчихонасининг спортни ривожлантириш ҳамда буллингга қарши курашишдаги кенг кўламли ташаббуси ҳисобланади. “Баскетбол АҚШдаги энг машҳур спорт ... Кўпроқ ўқинг»

Муваффақият калити: интеллектуал мулк ҳимояси воситасида илҳомланиш ва омадга эришиш

Америкалик буюк ихтирочи Никола Тесла шундай деган эди: «Ихтирочи ўз ақлини ишга солган ҳолда яратган кашфиёти нечоғли йирик муваффақият қозонишини кўрган пайтда юзага келган ҳис-туйғуга тенг келадиган бирон бир бошқа кучлироқ ҳаяжон бўлмаса керак.» 26 апрель куни Никола Теслага ўхшаган кишилар ҳаётимизга олиб кирадиган қадрият ҳамда инновация ва ўсишни рағбатлантириш учун уларнинг ғоя ва кашфиётларининг ... Кўпроқ ўқинг»

“HARLEM GLOBETROTTERS” Ўзбекистонга ташрифи орқали АҚШ Давлат департаментининг спорт элчилари дастурини қўллаб-қувватлайди

Жамоа, шунингдек, май ойи охирида Ўзбекистондаги мусобақаларда қатнашади, бу жаҳонгашта спортчилар саёҳатга чиққан 124-мамлакат бўлади (Атланта, 2019 йил 24 апрель) – 29 апрелдан 6 майга қадар, “Harlem Globetrotters” АҚШ Давлат департаментининг спорт элчилари дастури орқали яна бир бор бутун дунё халқларига яхши ният билдиришдай анъанани давом эттириш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюриб, ёшлар ўртасида баскетбол бўйича ... Кўпроқ ўқинг»

Andijonda qishloq xo’jaligi tadqiqot uchastkasi ochildi

23-aprel kuni AQSH Xalqaro taraqqiyot agentligi (USAID) O’zbekistondagi vakolatxonasi direktori Gari Robbins Toshkent davlat agrar universiteti Andijon filiali rektori, doktor Abduaziz Abduvosiqov bilan USAIDning “Qishloq xo’jaligida qiymat zanjirini rivojlantirish” (AVC) loyihasi ko’magida tashkil etilgan intensiv bog` va tomchilatib sug’orish tizimi o`rnatilgan maxsus ko’rgazma yer maydoni ochilish marosimida ishtirok etdi. Universitet o’qituvchi va talabalari ushbu maydondan ... Кўпроқ ўқинг»

2019 йил Ер куни: АҚШ Подшоота дарёси бўйлаб икки томонлама ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди

Марказий Осиёнинг юқори ва қуйи давлатлари ўртасида биргаликдаги сув ресурслари устидан маҳаллий бошқарув, эгалик ва ҳамкорликни кучайтиришга ёрдам бериш мақсадида бугун Қўшма Штатлар Наманган шаҳрида Ўзбекистан ва Қирғизистон Подшоота дарёси кичик ҳавзаси кенгашининг иккинчи қўшма йиғилишини ўтказишга кўмаклашди. Учрашув умумий сув ресурслари бўйича минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Марказий Осиё Минтақавий экологик маркази (CAREC) амалга ошираётган ... Кўпроқ ўқинг»

Ўзбекистон 2018 инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисобот

ҚИСҚАЧА БАЁНИ Ўзбекистон конституцион республика бўлиб, унинг сиёсий тизимида президент Шавкат Мирзиёев билан тарафдорлари ҳукмронлик қилади. 2016 йили собиқ бош вазир Шавкат Мирзиёев президент сайловида 88 фоиз овоз олиб, ғалаба қозонди. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг  (ЕХҲТ) Европадаги Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси (ЕДИИҲБ) сайловга оид якуний кузатув ҳисоботида қайд этилишича, “кампания даврида рақобат ... Кўпроқ ўқинг»

Ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги ҳамкорлик орқали Ўзбекистондаги хавфсизликни ошириш

Ҳуқуқ–тартибот соҳасидаги ҳамкорлик орқали Ўзбекистондаги хавфсизликни ошириш: АҚШ Давлат департаменти терроризмга қарши тренингга ҳомийлик қилди Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг 13 нафар ходими АҚШ Давлат департаменти қошидаги “Терроризмга қарши курашда ёрдам дастури” доирасида терроризмнинг олдини олиш бўйича икки ҳафталик тренингда иштирок этди. Ушбу тренинг полиция ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг террорчи ва террористик гуруҳларни ... Кўпроқ ўқинг»

USAID Амударё ҳавзасидаги тадқиқотни қўллаб-қувватлайди

Тошкентда ўтган семинарда олимлар Амударё ҳавзасида иқлим ўзгаришининг сув сифатига салбий таъсирини намоён этувчи натижаларни тақдим этишди. “Амударё ҳавзасида иқлим оқибатида сув сифати муаммолари бўйича илмий асосланган далилларни тақдим этиш” тадқиқот лойиҳаси Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (CAREC) томонидан Ғарбий Виржиния университети билан ҳамкорликда АҚШ Тараққиёт агентлигининг (USAID) Тадқиқотда иштирок этишни яхшилаш йўлидаги ҳамкорлик (PEER) ... Кўпроқ ўқинг»

ЮСАИД ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон силга қарши кураш кунини нишонламоқдалар

ЮСАИД ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон силга қарши кураш кунини нишонламоқдалар; Ўзбекистонда сил касаллигига барҳам беришга қилинган ваъда 25 март, 2019 й. — Америка Қўшма Штатлари, хусусан Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (ЮСАИД) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон силга қарши кураш кунини Ўзаро англашув меморандумини имзолаш орқали нишонладилар. Мазкур Меморандум Ўзбекистонда сил ... Кўпроқ ўқинг»

Гендер нотенгликка барҳам бериш кампанияси

8 март куни биз хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳамда бутун дунёда, шу жумладан Ўзбекистонда улар ўзига хос муаммоларга  йўлиқишда давом этаётганини тан олган ҳолда Халқаро хотин-қизлар куниини нишонлаймиз. Дунё бўйлаб хотин-қизлар учун ҳуқуқ ва имкониятларни кенгайтириш Америка Қўшма Штатлари учун устувор вазифалардан бири саналади. Давлат котиби Майк Помпеонинг таъкидлашича, гендер нотенгликка ечим топиш бу тез битадиган иш ... Кўпроқ ўқинг»

Элис Уэллснинг Қирғизистон ва Ўзбекистонга ташрифига доир

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси биринчи ўринбосари Элис Уэллснинг Қирғизистон ва Ўзбекистонга ташрифига доир АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси биринчи ўринбосари, элчи Элис Уэллс 25-28 февраль кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек ва Ўзбекистон пойтахти Тошкентга ташриф буюради. Бишкекда элчи Уэллс ҳукуматнинг юқори лавозимли мулозимлари билан учрашади ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Марказий Қўмондонлиги қўмондони генерал Жозеф Вотел баёноти

АҚШ Марказий Қўмондонлиги қўмондони генерал Жозеф Вотелнинг Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари бош штаблари бошлиқларининг конференцияси якунига оид баёноти Тошкент, Ўзбекистон Мен Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари бош штаблари бошлиқларининг конференцияси Ўзбекистонда ташкил этилгани учун Президент Шавкат Мирзиёев ва Мудофаа вазирига миннатдорлик билдирмоқчиман. АҚШ Марказий Қўмондонлиги билан биргаликда ушбу конференцияни ўтказар экан, Ўзбекистон Марказий ва ... Кўпроқ ўқинг»

Оммавий ахборот воситалари ўртасида “Адолат – қонун устуворлигида” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими

2019 йил 25 январь Тошкент Ўзбекистон Республикаси Олий судида Оммавий ахборот воситалари ўртасида “Адолат – қонун устуворлигида” мавзусини ёритишга доир танловининг 5 нафар ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Қимматбаҳо совғалар ғолиб ва совриндорларга Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси томонидан тақдим этилди. ... Кўпроқ ўқинг»

Америка Қўшма Штатлари сил касаллиги борасида хабардорликни ошириш мақсадида тасвирий санъат кўргазмасини қўллаб-қувватламоқда

12 декабрь, 2018 йил Тошкент Америка Қўшма Штатлари бугун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази (РИ ФваП ИАТМ), шунингдек Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти билан ҳамкорликда  сил касаллиги (СК) борасида жамоат хабардорлигини ошириш мақсадида «Сил касаллиги ёш рассомлар нигоҳида” деб номланувчи тасвирий санъат кўргазмасини очдилар. ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Ўзбекистонга ташриф буюрди

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод минтақавий барқарорлик ва инклюзив тинчлик жараёнини илгари суриш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди 10 декабрь куни АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Халилзод етакчилигидаги идоралараро делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Залмай Халилзод Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Афғонистон бўйича махсус вакил Исматулла Эргашев ва ... Кўпроқ ўқинг»

Америка Қўшма Штатлари миграция ва сил касаллиги муаммолари бўйича минтақавий учрашувни қўллаб-қувватламоқда

2018 йил 5-6 декабр кунлари Ўзбекистон делегацияси Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонлик ҳамкасблари билан биргаликда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ташкил этилган «Миграция ва сил касаллиги (СК): Марказий Осиё минтақасида сил касаллигини назорат қилиш ва олдини олиш» мавзусидаги 4-Юқори даражали минтақавий учрашувда иштирок этди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий СК Маркази ва Меҳнат вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ... Кўпроқ ўқинг»

ОИТСга қарши кураш куни

1 декабрь куни дунё халқлари ОИТСга қарши кураш кунини нишонлайди. Ушбу кунда биз жаҳон бўйлаб бундай қўрқинчли касаллик туфайли вафот этган қарийб 39 миллион кишини ва уларнинг ортида қолган ғамгусор оилаларини ёдга оламиз. Биз ОИВ вируси билан оғриган ўн миллионлаб одамларнинг оғриқларига эътибор қаратамиз. ОИТС шундай бир қотилки, у на жинс, на ирқ, на миллат ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШдаги халқаро талабалар сони бир миллиондан ошди

Халқаро таълим бўйича “Open Doors” ташкилотининг 2018 йил ҳисоботига кўра, Америка Қўшма Штатларидаги халқаро талабалар сони учинчи йилки бир миллиондан ошиб, 1,5 фоизга ўсди ва 1 094 792 кишини ташкил этди. АҚШда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар сони ўтган йилгидан 12,9 фоизга ошиб, 570 нафарни ташкил этган. Уларнинг қарийб 50 фоизи бакалавр, қолганлари магистрлик ёки инглиз ... Кўпроқ ўқинг»

Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбeкистон бизнeс субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид давра суҳбатини уюштирдилар

Самарқанд, Ўзбекистон, 1 ноябр, 2018 й. – АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (ЮСАИД) Ўзбекистон Республикаси Олий суди, БМТТД, ЕХҲТ лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ва GIZ билан ҳамкорликда «Хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш: Ўзбекистон ва хориж тажрибаси» мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказди. Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва уларнинг манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш бугунги ... Кўпроқ ўқинг»

Диний эркинлик: замонавий дунё учун тарих сабоқлари

 27 октябрь куни Америка Қўшма Штатлари Халқаро диний эркинлик кунини нишонлайди. Бу йил собиқ сенатор, ҳозир эса халқаро диний эркинлик бўйича махсус элчи бўлмиш Сэм Браунбек таклиф этган, 1998 йилги Халқаро эътиқод эркинлигига оид қонун қабул қилинганига 20 йил тўлади.   Диний эркинлик Америка тарихи асосини ташкил этади ва ер юзидаги ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқларидан ... Кўпроқ ўқинг»

2017-yil xalqaro diniy erkinlik bo’yicha O’zbekistonga oid hisobot

Umumiy ma’lumot Konstitutsiya din va e’tiqod erkinligini, hukumat va dinning ajratilishini ta’minlaydi. Konstitutsiyaviy huquqlar boshqa fuqarolarning, davlatning yoki jamiyatning qonuniy manfaatlari, huquqlari va erkinliklariga tajovuz qilmasligi kerak. Qonun milliy xavfsizlikni, ijtimoiy tartibni yoki axloqni saqlash uchun zarur bo’lgan hollarda diniy faoliyatni cheklash imkonini beradi. Qonun diniy guruhlarni hukumat ro’yxatidan o’tkazishni talab qiladi va ro’yxatga olinmagan ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ ва Ўзбекистон Тошкентда Саккизинчи Марказий Осиё савдо форуми ўтказилади

2018 йил 17 октябрь Тошкент, Ўзбекистон Бугун жаҳоннинг 27 та мамлакатларидан 1000 дан ортиқ давлат ва хусусий бизнес вакиллари Марказий ва Жанубий Осиё, Европа ҳамда Америка Қўшма Штатларидан Тошкент шаҳри Ёшлар Ижод Саройида ташкиллаштирилган Саккизинчи Марказий Осиё савдо форумида (CATF) иштирок этиш учун ташриф буюришган. Мазкур бизнес-форум Ўзбекистонда илк бора бўлиб ўтмоқда. Марказий Осиёда АҚШнинг ... Кўпроқ ўқинг»

Ўзбекистон Республикаси Олий суди шаффофликни ошириш чораларини кўрмоқда

25 Сентябрь 2018 йил, Тошкент, Ўзбекистон – Ўзбекистон Республикаси Олий суди Америка Қўшма Штатлари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури кўмагида ажралиш, алиментлар ва бизнесни юритиш бўйича юридик хизматлар учун универсал портал, яъни янги интерактив вебсайтни ишга туширди. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен шу мавзуга қаратилган тадбирни очиб берди. Тадбирда сўзга чиққан элчи хоним «Шаффофлик ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Меҳнат вазирлиги болалар меҳнатига оид ҳисоботини чоп этди. Ўзбекистонда бу борада мўътадил ўсиш бор, дейилади унда.

2018 йил 20 сентябрь куни АҚШ Меҳнат вазирлиги болалар меҳнатидан фойдаланишнинг энг ёмон шакли бўйича хулосалар жамланган 17-йиллик ҳисоботини эълон қилди. Ушбу ҳисоботда болалар меҳнатидан фойдаланишнинг энг ёмон шаклларини бартараф этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш мақсадида ҳукуматлар олиб бораётган ишлар баҳоланган. Унда дунёдаги турли мамлакатлар бу соҳада муҳим, мўътадил, минимал ўсишга эришган ва ё умуман ўсиш ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Ўрмон хўжалиги вакиллари ўзбекистонлик ҳамкасбларига Сўқоқ қўриқхонасини ривожлантиришда кўмаклашмоқда

АҚШ Ўрмон хўжалиги хизмати, Ўзбекистон ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва “Green World Future” нодавлат ташкилоти ҳамкорликда 13 сентябрь куни Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган Сўқоқ қўриқхонасида уч кунлик семинар ташкил этди. Ўрмон хўжалигига ихтисослашган америкалик уч нафар мутахассис – Лия Лорд, Отом Эла ва Метью Филлипс – паркларни ривожлантиришга оид хилма-хил мавзулар, жумладан дам олиш ... Кўпроқ ўқинг»

Америка Қўшма Штатлари анъанавий узум фестивали доирасида Ўзбекистоннинг энг яхши узум етиштирувчиларини қўллаб-қувватламоқда

2018 йил 12 сентябрь куни Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги Тошкент давлат аграр университетида (ТошДАУ) узум фестивали доирасида энг яхши узум навлари кўрик-танловини ўтказдилар. АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан қўллаб-қувватланадиган ушбу анъанавий тадбир мамлакат бўйлаб йиғилган узум етиштирувчиларни ўзларининг энг яхши маҳсулотларини намойиш этиш ва юксак эътироф учун беллашишга чорлади. ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ сил касаллигини ёритган оммавий ахборот воситалари ходимларини тақдирлади

Силга қарши кураш бўйича оммавий ахборот воситаларининг ролини оширишга бағишланган давра суҳбатида АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) Ўзбекистонда «Сил касаллигини оммавий ахборот воситаларида энг яхши ёритган» журналистлар учун мукофотлар тақдим этди. Мукофотлар мамлакатимизда сил касаллигига қарши курашда фуқоролик жамиятининг ҳиссаси ҳақида босма нашр, интернет, телевидение ва радиодаги энг яхши материал учун махсус мукофотга қўшимча равишда ... Кўпроқ ўқинг»

Маданий меросни асраб-авайлаш бўйича семинар

Шу кунларда Ўзбекистон тарихи давлат музейи Чикаго университети қошидаги Шарқшунослик институти билан ҳамкорликда, АҚШ Давлат департаменти кўмагида Марказий Осиёнинг артефактларни асраб-авайлаш бўйича мутахассислари учун ташкил этган икки ҳафталик семинар давом этмоқда. Давлат музейи директори Жаннат Исмоилова ва директор ўринбосари Отабек Орифжонов Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон миллий музейларидан келган мутахассислар, шунингдек, Самарқанддаги Афросиёб музейи, Савицкий номидаги ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Марказий қўмондонлиги қуруқликдаги қўшинлари ва Ўзбекистон қуролли кучлари вакиллари иштирокидаги ҳарбий амалиёт

Шу йил август ойи охирида Жиззах вилояти Фориш туманида ташкиллаштирилган тоғли жойларда ҳарбий амалиёт ўтказиш бўйича дастурда АҚШ Марказий қўмондонлиги қуруқликдаги қўшинлари ва Ўзбекистон қуролли кучлари вакиллари иштирок этди. Беш кунлик тадбир давомида АҚШнинг шимолий ҳудудлардаги жанговар ҳаракатларга тайёрловчи марказининг олти нафар инструктори ҳамда ўзбекистонлик 14 нафар аскар тоғли ҳудудларда ҳарий амалиётни ташкиллаштириш ва ўтказиш ... Кўпроқ ўқинг»

Давлат котиби Помпеонинг Ўзбекистон Мустақиллик куни муносабати билан баёноти

АҚШ Давлат департаменти Воиз идораси 1 сентябрь, 2018 йил Зудлик билан тарқатиш учун Президент Трамп ва Америка халқи номидан 1 сентябрь куни мустақилликнинг 27 йиллигини нишонлаётган Ўзбекистон халқини самимий муборакбод этаман. Ўтган 27 йилдан буён Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон Марказий Осиёдаги минтақавий барқарорликни қўллаб-қувватлашда ўзаро ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бу йил мен Президент Шавкат Мирзиёев билан ... Кўпроқ ўқинг»

Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонни тоза энергия қабул қилишда қўллаб-қувватлайди

АҚШ ҳукумати Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда Марказий Осиё мамлакатларига соф, самарали, камхарж бўлган қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этишни жадаллаштиришга ёрдам берувчи дастурни ишга туширди. АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилган «Келажак Энергияси» дастури ушбу соҳадаги сиёсий, норматив-ҳуқуқий, техник ва молиявий тўсиқларни бартараф этиш ҳамда минтақада тоза энергияга инвестициялар киритиш муҳитини такомиллаштириш мақсадида миллий ... Кўпроқ ўқинг»

Америка Қўшма Штатлари Тошкент вилоятида интенсив боғни ишга туширди

Америка Қўшма Штатлари, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан хамкорликда Вазирликнинг Агроинновацион марказида намунали олма боғининг очилишида иштирок этди. АҚШнинг Ўзбекистондаги муваққат ишончли вакили Лесли Вигери очилиш маросимида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг инвестиция ва мониторинг бошқармаси бошлиғи Абдумалик Номозовга хамрох бўлди. Агроинновацион маркази Ўзбекистон бўйлаб боғдорчилик мутахассислари учун мева ва ... Кўпроқ ўқинг»

Doktor Lourds Norman MakKey avgust oyida 4 ta video anjuman o’tkazadi

Barcha tadbirlar quyidagi mavzular ( JPG 1.95 MB – Rus tilida ) bo’yicha kechki soat 4 dan 5 gacha shaxsan uchrashuvda hamda Facebook tarmog’ida jonli tarzda olib boriladi: Siz boshlang’ich yoki o’rta ta’lim bo’yicha o’qituvchimisiz va talabalaringizning fikrlash qobiliyatini rivojlantirishga qiziqasizmi? 9-avgustdagi sessiyamizga tashrif buyuring! Mavzu: “Yosh talabalarda fikrlash qobiliyatini o’stirish”. Ro’yxatdan o’tish 7-avgust kuni tugaydi. Siz muvaffaqiyatsizlikka uchrashdan cho’chib turgan universitet ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ боғдорчилик корхонасига бизснесни ривожлантиришда ёрдам бермоқда

Тошкент – АҚШ ҳукумати АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали Ўзбекистондаги боғдорчиликка ихтисослашган корхоналарга маҳаллий ва халқаро бизнесни ривожлантиришда кўмак бериб келмоқда. Бу кўмак ўзбек компанияларини энг сўнгги ўсимлик маҳсулотлари ва техника воситалари етказиб берувчи АҚШ фирмалари билан алоқа ўрнатиш ҳамда ўз экспортларини кенгайтира олишлари учун уларни янги халқаро бозорларга таништиришни ўз ичига олади. АҚШ ... Кўпроқ ўқинг»

“C5+1”

“C5+1” Иқтисод, атроф-муҳит ва хавфсизлик масалалари бўйича минтақавий ҳамкорликка қаратилган Марказий Осиё – АҚШ Форуми тўғрисида ахборот 23 июль куни, АҚШ давлат котибининг Марказий Осиё масалалари бўйича Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Ҳенри Эншер Тошкентда бўлиб ўтган “С5+1” хавфсизлик бўйича ишчи гуруҳи мажлисида АҚШ делегациясига бошчилик қилди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва ... Кўпроқ ўқинг»

“Technovation Uzbekistan” лойиҳаси танлов ғолиби бўлди

АҚШ ҳукумати алмашув дастурларининг ўзбекистонлик иштирокчиларидан тузилган жамоа ишлаб чиққан “Technovation Uzbekistan” номли лойиҳа АҚШ Давлат департаментининг 2018 йилдаги Алумниклар инновацион жамғармаси (AEIF) танловида ғолиб бўлган 70 жамоанинг бирига айланди. 1300 та ариза ичидан танлаб олинган “Technovation Uzbekistan” лойиҳаси Ўзбекистонда фан, технология, муҳандислик ва математика соҳасида гендер фарқни тартибга солишга қаратилиб, у кўпроқ қизларни танқидий ... Кўпроқ ўқинг»

Одам савдоси бўйича 2018 йилги ҳисобот: Ўзбекистон

ЎЗБЕКИСТОН: 2-ГУРУҲ. Махсус кузатув рўйхати Ўзбекистон ҳукумати одам савдосини бартараф этиш бўйича белгиланган минимал стандартларни тўлиқ бажармаётган бўлса-да, бу соҳадаги камчиликларни йўқотиш мақсадида ҳукумат томонидан сезиларли чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳисобот даврида ҳукумат томонидан асосий ютуқларга эришилди; шу сабабли Ўзбекистон 2-гуруҳга, яъни кузатув рўйхатига киритилди.  Ушбу муваффақиятлар қаторидан пахта йиғим-терими даврида  пахтакорларнинг меҳнат ҳақларини  ва ... Кўпроқ ўқинг»

Америка Қўшма Штатлари, Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий Осиёда сил касаллигини текширишни кучайтириш мақсадида тажриба алмашмоқдалар

Ўзбекистон, Тошкент, 5 июль, 2018 й. – Бугун Ўзбекистон сил касаллиги (СК) лабораториялари мутахассислари АҚШ ҳомийлигида Қозоғистонга уюштирилган ўқув сафаидан қайтдилар. Мазкур сафар давомида улар Қозоғистонинг Миллий сил касаллиги ва пулмонология маркази ҳамда Олма-ота ва Остонадаги ҳудудий лабораторияларга ташриф буюрдилар ва у ерда ўз ҳамкасблари билан учрашиб, СКга текшириш ҳамда лабораторияни бошқариш бўйича маълумотлар билан ... Кўпроқ ўқинг»

Элчи Памела Л. Спратленнинг АҚШ Мустақиллик кунига бағишланган нутқи

Элчи Памела Л. Спратленнинг АҚШ Мустақиллик кунига бағишланган нутқи «Ҳамкорликнинг янги даври» 29 июн, 2018 йил, жума 19:00   Ассалому алайкум ва хайрли оқшом, хонимлар ва жаноблар, Ўзбекистон ҳукумати ва жамиятининг барча бўғинини намоён этувчи ҳурматли меҳмонлар, дипломатик корпус аъзолари, азиз ҳамкасблар ва дўстлар. Америка Қўшма Штатлари мустақиллигининг 242 йиллигини нишонлаш учун бу оқшомда биз ... Кўпроқ ўқинг»

Amerikaning “NEXT Level” Hip Hop guruhi O`zbekistonda!

Salom, Hip Hop muxlislari! Hip hop sizga yoqadimi? Hip hopni o`rganishni istarmidingiz? Yoki hip hop bo’yicha o’z mahoratingizni “NEXT LEVEL” guruhi bilan o’rtoqlashmoqchimisiz? Toshkentdagi AQSh elchixonasi 2018-yil 6-17-avgust kunlari Toshkent shahridagi Temiryo’lchilar madaniyat saroyida bo`lib o`tadigan IKKI HAFTALIK bepul mashg`ulotlarda qatnashish uchun SIZni chorlaydi! Rap Hip hop raqsi DJ Beat making Bo’yicha mashg’ulotlarning har biri ... Кўпроқ ўқинг»

USAID ва Адлия вазирлиги суд ислоҳотлари соҳасида англашув меморандуми имзолади

Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда қонун устуворлигини ошириш мақсадида USAID маъмури ёрдамчиси ўринбосари Ҳавьер Пьедра ва Адлия вазири Руслан Давлетов 2018 йил 8 июнь куни Тошкентда Ўзбекистондаги суд ислоҳотларини қўллаб-қувватлашга қаратилган англашув меморандумини имзолади. Ушбу меморандум АҚШ ва Ўзбекистонга янги қонун ва низомларни ишлаб чиқиш, ҳуқуқшунослик соҳасини ривожлантириш ҳамда фуқаролик жамияти ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Ўзбекистонда сил касаллигига барҳам беришда фан ва технологияни жалб этишга қаратилган анжуманни қўллаб-қувватламоқда

Бугун Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлаш ходимлари ва лаборатория мутахассислари учун силга қарши курашда илм-фан ва технологиялардан фойдаланиш мавзусида миллий анжуман ўз ишини бошлади. Уч кун давом этадиган анжуман Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида сил касалликлари бўйича жаҳоннинг таниқли мутахассислари иштирокида бўлиб ўтадиган қўшимча семинарлар ва учрашувлар билан давом этади. Анжуман Америка Қўшма Штатларининг Халқаро Тараққиёт Агентлиги ... Кўпроқ ўқинг»

Ўзбекистон 2017 инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисобот

УМУМИЙ МАЪЛУМОТ Ўзбекистон – Президент Шавкат Мирзиёев ва унинг тарафдорлари томонидан бошқариладиган сиёсий тизимга эга бўлган конституциявий республика ҳисобланади. 2016 йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтган президентлик сайловида, собиқ бош вазир Шавкат Мирзиёев 88 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти  бюросининг (EХҲТ / ДИИҲБ) сайловларни баҳолаш ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонаси баёноти

Америка Қўшма Штатлари элчихонаси Васила Иноятова вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади. Иноятова хоним Ўзбекистондаги етакчи инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан бири эди. У Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи ва расман эътироф этилган ягона нодавлат ташкилоти бўлмиш «Эзгулик»ни рўйхатдан ўтказиш учун кўплаб тўсиқларни енгиб ўтди. Васила Иноятова виждон тутқунлари учун озодлик ва адолатга эришиш йўлида ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида таълим ва маданият соҳасида муҳим келишувлар имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи чоғида Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бошқармаси мулозими Элис Уэллс ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида иккита келишувни имзолади. Биринчи  Англашув меморандуми АҚШ университетлари ва Марказий Осиёдаги олий таълим муассасалари ўртасида келгуси уч йил мобайнида йўлга қўйиладиган ҳамкорликларни ... Кўпроқ ўқинг»

AQSh Prezidentining Ramazon oyi munosabati bilan murojaati

Oq Uy Matbuot kotibi idorasi 15-may, 2018-yil Zudlik bilan tarqatish uchun Bu kecha yangi oy ko’rinar ekan, Amerika Qo’shma Shtatlari va butun dunyoda Ramazon oyi boshlanishini nishonlayotgan barcha musulmonlarga samimiy tabrik va ezgu tilaklarimni yo’llayman. Muqaddas Ramazon oyida musulmonlar birodarlik tuyg’ularini mustahkamlash va ezgu duolar orqali Qur’oni Karimning payg’ambar Muhammad alayhissalomga nozil etilganini bayram qiladi. ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Ўзбекистонни ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида қўллаб-қувватламоқда

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (ЮСАИД) ва Жаҳон Банки гуруҳи Ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда ҳукумат мулозимлари ва манфаатдор томонларни Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) жараёни ва унинг Ўзбекистон учун потенциал оқибатлари ҳақидаги билимларини оширишга ёрдам бериш мақсадида шу ҳафта Тошкентда “Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириш жараёнини янгидан бошлаш” мавзусида семинар ташкил этади. Ўзбекистон чегаралар оша савдо-сотиқ ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонасининг Бобомурод Абдуллаевнинг озод қилинишига оид баёноти

Америка Қўшма Штатлари етти ойлик суд жараёнидан сўнг, 7 май куни журналист Бобомурод Абдуллаевни озод этилганини олқишлайди. Биз суд мулозимларини очиқ ва шаффоф ўтказилган, Ўзбекисон суд тартиб-қоидаларига асосланган суд жараёни билан қутлаймиз. Суд қарорида терговчилар томонидан “кўплаб процессуал қонунбузарликлар” содир этилгани ҳам қайд этилган. Келгусида бундай ишлар такрорланмаслиги учун Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон ҳукуматини бу ... Кўпроқ ўқинг»

Матбуот котибининг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифига доир баёноти

ОҚ УЙ Матбуот котиби идораси Зудлик билан тарқатиш учун 10 май 2018 йил 2018 йил 16 май куни Президент Дональд Трамп Оқ Уйга илк бор ташрифи муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни қабул қилади. Президент Трамп ва Президент Мирзиёев умумий манфаатли режаларни давом эттириш ва қатор ўзаро масалаларни ҳал этиш мақсадида Америка Қўшма Штатлари ва ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Федерал қидирув бюроси Бош прокуратура олий ўқув курсларида портлашдан кейинги тергов амалиёти бўйича машғулот ўтказди

Америка Қўшма Штатлари Федерал қидирув бюросининг тўрт нафар махсус агенти ва портловчи моддалар бўйича мутахассиси Бош прокуратуранинг Тошкентдаги Олий ўқув курсларида портлашдан сўнгги тергов амалиётлари бўйича бир ҳафталик тренинг ўтказди. Унинг бир қисми Ички ишлар вазирлигида ўтказилган мавзуга оид амалий машқлардан иборат бўлди. Ушбу машғулотларда далил топиш ва тўплаш, қурилмани қайта тиклаш ва халқаро ҳамкорликни ... Кўпроқ ўқинг»

Markaziy Osiyo: AQSh Davlat kotibi muovini Tomas Shennon bilan muloqot

VASHINGTON —  AQSh Davlat kotibining Siyosiy masalalar bo’yicha muovini Tomas Shennon «Amerika Ovozi» bilan maxsus suhbatda nafaqat O’zbekiston va Markaziy Osiyoga nisbatan yondashuvni tushuntirdi, balki Afg’oniston, Pokiston va global ahamiyatga ega mavzular haqida ham gaplashdi. Shennon nazarida O’zbekiston rahbari Shavkat Mirziyoyev o’zgarishlar qilishga qodir va bu borada kuchli irodaga ega lider. Islohotlar jarayoni murakkab, lekin orqaga qaytmaslik kerak, deydi u, ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ ва Ўзбекистон Инновацион масофавий ўқитиш ва мониторинг марказини очди

12 апрель 2018 йил – АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (ЮСАИД) Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида Инновацион масофавий ўқитиш ва мониторинг марказини ва Бухоро вилоятида унинг шўъбасини очди. ЮСАИД ёрдамида ташкил этилган Инновацион масофавий ўқитиш ва мониторинг маркази тиббиёт ходимларининг касбий малакасини оширишга ўз ҳиссасини қўшади ҳамда ... Кўпроқ ўқинг»

USAID Марказий Осиё ва Болтиқбўйи мамлакатлари ўртасида савдо-сотиқ йўлга қўйилишига кўмаклашмоқда

Марказий Осиё ва Болтиқбўйи мамлакатлари ўртасида савдо-сотиқни йўлга қўйиш учун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш бўйича савдо миссиясини ҳамда 2018 йилнинг 9-14 апрелида Латвия ва Литвага ўқув турини ташкил этмоқда. Миссия ўз ишини 2018 йил 9 апрелида Латвиянинг Рига шаҳрида бошлайди. Болтиқбўйи компаниялари билан бизнесни йўлга қўйиш имкониятларини ўрганиш учун делегация таркибига ... Кўпроқ ўқинг»

“Project HOPE” ва “Merck Sharp & Dohme” Ўзбекистонга саратон касаллигига қарши дори етказиб берди

10 апрель 2018 йил. Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен бугун катталарда мия саратонини даволашда қўлланилувчи «Темодар» (Temodar) дорисининг АҚШдан Ўзбекистонга келтирилганини эълон қилди. Умумий қиймати 2,9 миллион доллар бўлган ушбу дори АҚШнинг Нью-Жерси штати Кенилуорс шаҳрида ишлаб чиқарилиб, у “Merck Sharp & Dohme” фармацаевтика компанияси томонидан беғараз ёрдам сифатида тақдим этилди. АҚШда ташкил ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ ҳукумати Жаҳон силга қарши кураш кунини нишонлашда кўмаклашди

Тошкент, Ўзбекистон, 24 март, 2018 й. – Сил касаллиги Ўзбекистонда омма саломатлигига кўрсатаётган таъсирга эътибор жалб этиш мақсадида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари бугун Ўзбекистон ҳукумати ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакилларидан иборат бўлган ҳамкасблари билан Жаҳон сил касаллигига қарши кураш кунини нишонлаш учун йиғилдилар. Дунё бўйлаб ҳар йили 24 март куни, яъни Роберт Кох томонидан ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонасининг Ғайбулло Жалиловнинг озод қилинишига оид баёноти

Америка Қўшма Штатлари фуқаролик жамияти фаоли Ғайбулло Жалиловнинг озод этилишини олқишлайди. 2009 йили хавфсизликка алоқадор масала ва рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотга аъзоликда айбланиб, озодликдан маҳрум этилган Жалилов доим айбсиз эканини айтиб келган. 2013 йили, БМТнинг Ҳибсга олиш ва ушлаб туриш бўйича ишчи гуруҳи Жалиловни озод этишга чақирганди. Қўшма Штатлар бу қарорни ҳамда суд тизимида ошкораликни ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Махфий хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашда ҳамкорлик қилади

Америка Қўшма Штатлари Махфий хизмати Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти билан трансмиллий молиявий жиноятларга қарши кураш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзолади. АҚШ Махфий хизмати доимий вакили Дениз Фейднер ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонаси Хотин-қизлар тарихи ойлигини фильмлар фестивали ўтказиш билан нишонламоқда

1 март соат 18:00 да Аёллар тарихи ойлигини бошлаш ҳамда Халқаро хотин-қизлар кунини муносиб нишонлаш мақсадида АҚШ элчиси Памела Спратлен “Mega Trade Communication” компанияси директори Михаил Давидкин билан биргаликда Тошкентдаги “NEXT Mall” кинотеатрида аёлларга бағишланган “Америка фильм фестивали”ни очиб берди. Фестивалда кенг жамоатчилик ва ОАВ ходимлари иштирок этади. Фильмлар фестивали “NEXT Cinema”да 1 мартдан бошлаб ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШнинг Божхона қўмитасига тақдим этган кўмаги умумий хатарларга қарши курашни мустаҳкамлайди

23 февраль куни АҚШ элчиси Памела Спратлен ва Давлат Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жасур Арипов 230 та радиация детекторини тантанали топшириш маросимида иштирок этди. Ушбу кўмак 2017 йил 1 августда Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон ўртасида тузилган ўзаро Англашув меморандумига мувофиқ амалга оширилди. АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида ядро ва радиологик қурол тарқатмаслик бўйича ҳамкорлик хавфсиз ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонасининг Дилмурод Саидовнинг озод қилинишига оид баёноти

Америка Қўшма Штатлари 2009 йилда порахўрлик ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Саидовнинг озод қилинишини олқишлайди. Дилмурод Сайидов доим айбсизлигини таъкидлаб келган. 2016 йил сентябрида президентлик лавозимига келганидан бери ўнлаб виждон тутқунлари озод этилгани учун Президент Мирзиёевни қутлаймиз. Шунингдек, Президент Мирзиёев қонун устуворлиги соҳасини ҳам ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Ўзбекистонга силни тезкор аниқлаш лаборатория ускуналарини тақдим этди

Бугун АҚШ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига сил касаллигини тезкор ташхислаш замонавий ускуналарини тақдим этди. Республика ихтисослаштирилган Фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб ўтган тақдимот маросимида Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Марказий Осиё Минтақавий директор ўринбосари Сара Уолтер хоним ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари д-р Лианн Куппенс, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш-профилактика ... Кўпроқ ўқинг»

Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси бош ўринбосари Элис Уэллснинг Буюк Британия ва Ўзбекистонга ташрифига доир

Давлат котиби ёрдамчиси бош ўринбосари Элис Уэллс 30 январь – 2 февраль кунлари Лондон ва Тошкентга ташриф буюради. У 30 январь куни Стратегик тадқиқотлар институтида минтақавий масалаларни муҳокама қилиш ҳамда Буюк Британия ҳукумати расмийлари ва Давлат департаментига қарашли Лондон Медиа марказида халқаро ОАВ ходимлари билан учрашиш мақсадида Лондонга келади. Тошкентда эса Элис Уэллс Президент Мирзиёевнинг ... Кўпроқ ўқинг»

USAID Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши жараёнини қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон расмий шахсларининг яқинда билдирилган баёноти халқаро савдони тартибга солиш учун маъсул бўлган, савдонинг чегаралар орқали тўсиқсиз оқимини таъминловчи халқаро орган ҳисобланувчи Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлишдан манфаатдорлигини тиклаш мақсадини тасдиқлайди. Билим даражасини ва ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини ҳамда Ўзбекистон учун салоҳиятли оқибатларини тушунишни кучайтириш мақсадида АҚШ нинг халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID) Ўзбекистон ... Кўпроқ ўқинг»

AQSh elchisi: Prezident Mirziyoyev islohotchi bo’lishga bel bog’lagan

AQShning O’zbekistondagi elchisi Pamela Spratlen Toshkentda faoliyatini 2015-yilning yanvarida boshlagan. Yaqinda Vashingtonga kelganida «Amerika Ovozi» bilan gaplashdi. AQShning O’zbekistondagi elchisi Pamela Spratlen Toshkentda faoliyatini 2015-yilning yanvarida boshlagan. Undan oldin Qirg’izistonda elchilik qilgan. Qozog’istonda elchi o’rinbosari lavozimida ham ishlagan. Vashingtonda Davlat departamentida yuqori lavozimlarda xizmat qilgan. Markaziy Osiyo bilan rishtalarni tebratishda uzoq yillardan beri muhim rol ... Кўпроқ ўқинг»

USAIDнинг “Одам савдосидан жабр кўрганларни реинтеграция қилиш” лойиҳаси якунланди

19 декабрь 2017й. – “Истиқболли авлод” нодавлат ташкилоти амалга оширган АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги “Одам савдосидан жабр кўрганларни реинтеграция қилиш” лойиҳасининг муваффақиятли якунига бағишланган анжуманда элчи Памела Спратлен сўзга чиқди. “Одам савдосига қарши курашиш – реинтеграция ва самарали амалиёт” номли икки кунлик анжуманда ҳукумат, нодавлат, хусусий ва халқаро ташкилотлардан 45 нафар вакил иштирок этди. Олти ... Кўпроқ ўқинг»

ЮСАИД Марказий Осиёда сув ва ер ресурсларини бошқариш бўйича халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлади

2017 йил 11-13 декабрь кунлари  АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ўзбекистон Фанлар академияси ва Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа ҳамкорлар билан биргаликда “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги учун маргинал сув ресурсларидан фойдаланишда инновациялар” мавзусида уч кунлик халқаро семинар ташкил этилди. Ушбу семинарнинг асосий мақсади инсон ва экотизим саломатлигини яхшилаш учун илғор тажриба ... Кўпроқ ўқинг»

Лиза Кертиснинг Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашуви

9 ноябрь куни, АҚШ Президенти ёрдамчисининг ўринбосари, Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича бош директор Лиза Кертис Тошкентда Президент Шавкат Мирзиёев билан кўришиб, Жанубий Осиё бўйича янги стратегия ва икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Лиза Кертис Ўзбекистоннинг яқиндаги иқтисодий ислоҳот, адолатли меҳнат тажрибаларининг ўсиши ва минтақавий муносабатлари яхшиланаётганини қўллаб-қувватлади. Улар 31 октябрь куни Нью-Йоркда ... Кўпроқ ўқинг»

Нью-Йорк шаҳридаги террор ҳужум ҳақида

АҚШ Давлат департаменти Матбуот котиби идораси Зудлик билан тарқатиш учун Нью-Йорк шаҳридаги террор ҳужум ҳақида Матбуот котиби Ҳизер Нойерт баёноти АҚШ Давлат департаменти вазиятни синчковлик билан кузатиб бормоқда. Биз текширув бўйича барча саволларни Федерал қидирув бюроси ва Нью-Йорк полиция департаментига йўллаяпмиз. Биз қурбон бўлганларнинг оилалаларига ҳамдардлик билдирамиз, Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган бу даҳшатли террорчилик ҳаракатидан ... Кўпроқ ўқинг»

Fuqarolik ishlari bo‘yicha Farg‘ona vodiysidagi tumanlararo sudlar zamonaviy multimediya uskunalari bilan ta’minlandi

2017-yil 13-oktyabr kuni E-SUD milliy elektron sudlov axborot tizimidan foydalanish samaradorligini oshirish maqsadida Fuqarolik ishlari bo‘yicha Farg‘ona vodiysidagi o‘n beshta tumanlararo sudlarga 57 komplekt zamonaviy kompyuter topshirildi. Fuqarolik ishlari bo‘yicha Farg‘ona tumanlararo sudida mazkur hodisaga bag‘ishlangan tantanali marosim bo‘lib o‘tdi. Unda O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi raisining o‘rinbosari – fuqarolik ishlari bo‘yicha sudlov hay’ati raisi Xolmo‘min ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонасининг Ғанихон Маматхоновнинг озод қилинишига оид баёноти

2017 йил 16 октябрь Америка Қўшма Штатлари Ғанихон Маматхоновнинг озод этилишини олқишлайди. Бу воқеа яқиндагина бир неча виждон тутқунлари озодликка чиқарилишидан кейинги яна бир янгилик бўлиб, у Ўзбекистон ҳукумати халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш андозаларига содиқлигини намойиш этувчи қўшимча ижобий қадам бўлди. Ғанихон Маматхонов 2006 йил қамоққа олинишидан олдин  Фарғона водийсида фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, ... Кўпроқ ўқинг»

DV-2019 (Грин карта) дастури учун ариза топширишнинг янги даври

Техник сабабларга кўра, DV-2019 (Грин карта) учун қайтадан рўйхатдан ўтиш бошланмоқда. 2017 йил 18 октябрга қадар ариза берган иштирокчи ўз аризалари кўриб чиқилиши учун уларни қайтадан топшириши лозим. Бу борадаги ноқулайлик учун иштирокчилардан узр сўраймиз. Ҳаққонийликни таъминлаш ва барча манфаатдор томонлар учун жараённинг яхлитлигини ҳимоя қилиш мақсадида биз бу йилги (DV-2019) ариза топшириш жараёнини қайтадан ... Кўпроқ ўқинг»

Дэниел Перл Жаҳон мусиқа кунлари: уч авлод, икки маданият, бир инсонийлик

13 октябрь куни Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Чилонзор туманида жойлашган эски элчихона биносида XV Дэниел Перл Жаҳон мусиқа кунлари доирасида гала концерт ўтказди. Машҳур Фаррух Зокиров ва “Ялла” гуруҳи, Шаҳзода, DJ Piligrim, шунингдек, IWALF Band, Арчи Санденс, Жансет Богдалова ва Жанна Ким каби келажаги порлоқ мусиқий гуруҳ ва ёш санъаткорлар иштирок этган концертга 500 га яқин ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонасининг Аъзам Турғуновнинг озод қилинишига оид баёноти

2017 йил 7 октябрь Америка Қўшма Штатлари узоқ муддат қамоқда ушланган виждон тутқунлари озодликка чиқиши давом этаётганини олқишлайди. Бугун биз 2008 йилдан бери қамоқда бўлган фуқаролик жамияти етакчиси Аъзам Турғуновнинг озод қилинганини қайд этдик. Бу бир ҳафтадан камроқ вақт ичида учинчи кишининг қамоқдан озод этилиши бўлиб, у Президент Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 19 сентябрь кунидаги маърузасида ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонасининг Солижон Абдураҳмоновнинг озод қилинишига оид баёноти

2017 йил 4 октябрь Америка Қўшма Штатлари журналист Солижон Абдураҳмоновнинг озод этилишини олқишлайди. Бу куни-кеча инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Фармоновнинг озод этилишидан сўнг кўп ўтмай яна бир узоқ муддатга қамалган виждон тутқунининг озод этилишидир. Жаноб Абдураҳмонов 2008 йилда қамалган эди. Қўшма Штатлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилотлар Абдураҳмоновнинг журналист сифатида ижтимоий-иқтисодий адолат, коррупция ва ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонасининг Аъзам Фармоновнинг озод қилинишига оид баёноти

2017 йил 3 октябрь Америка Қўшма Штатлари инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Фармоновнинг озод этилишини олқишлайди. Бу янгилик Муҳаммад Бекжонов, Мурод Жўраев, Эркин Мусаев, Жамшид Каримов ва бошқа узоқ муддат қамоқда ушланган виждон тутқунлари озодликка чиқарилгани ортидан маълум бўлди. Биз бундай ижобий қадамларни маъқуллаймиз, улар келгусида бошқа маҳбусларнинг озод этилиши ва фуқаролик жамиятига очиқроқ ёндашув учун ... Кўпроқ ўқинг»

2019 йил турли миллат вакиллари учун иммиграцион виза дастури

АҚШ Давлат Департаменти 2019 йил «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар – DV» (Грин Кард) дастурига рўйхатга олиш даври 2017 йил 3 октябрдан 2017 йил 7 ноябргача жамоат учун очиқ бўлишини эълон қилди. Ҳар йили АҚШ ҳукумати АҚШга иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар – ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен Китоб шаҳридаги Қашқадарё вилоят сил касаллиги шифохонаси шифокор ва ҳамширалари билан учрашди

Қашқадарё вилояти, Китоб шаҳри – Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен юртимизнинг Қашқадарё вилояти, Китоб шаҳрида жойлашган вилоят сил касаллиги шифохонаси фаолияти билан танишди. Элчи Спратлен хоним ушбу вилоятда жойлашган силга қарши кураш муассаларига олти ой ичида иккинчи марта ташриф буюрмоқда. У охирги марта 24 март куни Бутунжаҳон Силга қарши кураш кунини Қаршидаги Минтақавий сил ... Кўпроқ ўқинг»

USAIDнинг «Ўсиш истиқболлари: савдо, транспорт ҳамда мева-сабзавот ишлаб-чиқариш сектори» номли еттинчи Марказий Осиё савдо форуми

Қозоғистон, Алмати ш., 2017 йил 29 август – АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAIDнинг «Марказий Осиёда рақобатбардошлик, савдо ва иш ўринларини ташкил этиш» лойиҳаси) томонидан «Ўсиш истиқболлари: савдо, транспорт ҳамда мева-сабзавот ишлаб-чиқариш сектори» номли еттинчи Марказий Осиё савдо форуми ўтказилмоқда. Компаниялар ва экспортчилар учун энг йирик халқаро тадбир ҳисобланган ушбу форум 2017 йилнинг 18-19 октябрида Қозоғистоннинг Алмати шаҳридаги «Rixos» меҳмонхонасида ... Кўпроқ ўқинг»

Жина Чавез “Шарқ тароналари”да иштирок этади

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси 2017 йил “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалига расмий иштирокчи сифатида Американинг “The Gina Chavez Band” гуруҳини таклиф этишдан бағоят мамнундир. Ушбу мусиқий гуруҳ 25-31 август кунлари тарихий Самарқанд шаҳрида бир нечта концерт дастури намойиш этади. Жина Чавез Лотин Америка ва Америка халқ қўшиқларини инглиз ва испан тилларида ижро этувчи хонанда ва қўшиқчи-шоирдир. ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонаси баёноти

АҚШ элчихонаси 2017 йил 12 август куни Виржиния штатидаги Шарлотсвилл шаҳрида юз берган, бир кишининг ўлими ва ўн тўққиз нафар кишининг оғир жароҳат олишига сабаб бўлган ларзага солувчи зўравонликдан чуқур қайғудадир. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг икки нафар ходими ҳам у ҳодисаларни бартараф этиш чоғида ҳалок бўлди. Биз жабрланганларга ҳамдардмиз ҳамда зўравонлик ва нафратни қоралашда мамлакатимиз етакчилари ва ... Кўпроқ ўқинг»

Телефон алоқасида техник носозлик

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси телефон алоқасида вақтинча техник носозлик юз берди. Носозлик бартараф этилгунча, 140 2575 рақами орқали элчихона билан боғланишингиз мумкин. Тўғри тушунганингиз учун раҳмат! Кўпроқ ўқинг»

АҚШ-Ўзбекистон ҳамкорлиги: Хавфсизлик соҳасида меморандум имзоланди

1 август куни Ўзбекистондаги АҚШ элчиси Памела Спратлен ва Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи муовини Бахтиёр Раимов Ўзбекистонда ядро ва радиоактив моддалар ноқонуний савдосининг олдини олиш бўйича икки-томонлама ҳамкорлик олиб бориш масалаларини муҳокама қилиш учун учрашди. Томонлар АҚШ Энергетика департаменти/Миллий ядро хавфсизлиги маъмурияти ва Давлат божхона қўмитаси ўртасида узоқ муддатли вазифаларни ижро этиш ва ... Кўпроқ ўқинг»

Американинг “RC Cola”си энди Ўзбекистон бозорида

Учинчи август куни АҚШ элчиси Памела Спратлен Ўзбекистон ҳукумати, “RC Cola International” ва маҳаллий ҳамкор бўлмиш “Family Group” вакиллари билан биргаликда АҚШнинг “RC Cola” бренди Ўзбекистонга кириб келишини нишонлади. “RC Cola” Қўшма Штатларда 1905 йили ташкил этилган бўлиб, ҳозирда дунёдаги 55 та мамлакатда фаолият олиб бормоқда. Тадбирда сўзга чиқар экан, элчи Спратлен хоним “Ўзбекистон мустақиллиги ... Кўпроқ ўқинг»

ЮСАИД ўзбекистонлик фермерларга дунё бозорига чиқишда кўмаклашмоқда

2017 йилги гилос мавсумида ЮСАИД Европа ва Жанубий Осиёнинг янги экспорт бозорларига йўл очишда Ўзбекистондаги гилос етиштирувчи тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилди. Бу йил қиймати 350 минг доллар бўлган 110 тонна ширин гилос Лондон ва Сингапурдаги харидорларга сотилди. Бугунги кунда Ўзбекистон йилига 100 минг тонна гилос етиштириб, бу борада дунёда бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Бундай муваффақиятли ... Кўпроқ ўқинг»

Одам савдосига қарши курашда ОАВ билан ҳамкорлик

28-29 июль кунлари ЮСАИД одам савдосига қарши курашда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилишни кучайтиришга қаратилган икки кунлик семинар ташкиллаштирди. Одам савдосидан жабр кўрганларни қайта интеграция қилиш бўйича лойиҳани халқаро экспорт олиб борди, “Истиқболли авлод” нодавлат ташкилоти эса тадбир ташкилотчиси бўлди. Семинарда Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан келган ОАВ ходимлари ва ННТлар иштирок этди. Тадбирдан кўзланган асосий ... Кўпроқ ўқинг»

“Starlifter” гуруҳи Ўзбекистонда

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Американинг “Starlifter” мусиқий гуруҳи шу йил 24 июнь – 2 июль кунлари Ўзбекистонга ташриф буюришини эълон қилишдан мамнундир. Ушбу гуруҳ етти нафар иқтидорли мусиқачидан ташкил топган бўлиб, у рок, поп, жазз, кантри мусиқалари, шунингдек, замонавий ва анъанавий қўшиқларни ижро этади. 29 июнь куни соат 18:30 да, “Starlifter” АҚШ элчихонасининг Чилонзор туманидаги аввалги ... Кўпроқ ўқинг»

USAID ва «Узфармсаноат» Ўзбекистонда Сил касаллигига қарши курашишда фойдаланадиган дори дармонлар сифатини ошириш учун бел боғлади

АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўрта Осиё бўйича минтақавий Директори Джатиндер Чима ва  «Узфармсаноат» давлат акционер концерни бошқаруви раиси Мирзанозим Дўсмуратов  Ўзбекистонда «Дори-дармонлар сифатини ошириш» лойиҳасини амалга оширишда «Узфармсаноат» ва  USAID ўртасида ҳамкорликни расмийлаштирувчи ўзаро битимга имзо чекдилар. Тантанали тадбирда «Узфармсаноат» Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ва ташқи ишлар вазирликлари ҳамда соғлиқни сақлаш вакиллари ва бошқалар қатнашдилар. ... Кўпроқ ўқинг»

Радиоактив моддаларни хавфсиз равишда ташишга мўлжалланган махсус юк транспорт воситасининг тақдим этилиши

2017 йил 9 июнь куни АҚШ элчихонасида жойлашган Экспорт ва чегара хавфсизлиги идораси ҳамда АҚШ Энергетика вазирлиги қошидаги Ядро хавфсизлиги бўйича миллий маъмурият  вакиллари Ўзбекистон Ядро физикаси институтига хавфсиз транспорт воситаси топшириш маросимида қатнашди. Тадбирда радиоактив моддаларни хавфсиз равишда ташишга мўлжалланган янги, махсус юк транспорт воситаси институт ихтиёрига топширилди. Ушбу транспорт воситасининг тақдим этилиши ядровий ... Кўпроқ ўқинг»

Ўзбекистонда анъанавий гилос кўрик-танлови

Жорий йилнинг 8 июн куни Тошкент шаҳрининг Radisson Blu меҳмонхонасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг «Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш» (AVC) лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан яқин ҳамкорликда анъанавий гилос кўрик-танловини ташкил этди. USAIDнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Джон Риордан тадбирда иштирок этаётган фермер хўжаликлари, агробизнес корхоналари ҳамда давлат ташкилотлари вакиллари, шунингдек ... Кўпроқ ўқинг»

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртлари талабалари орасида илмий танлов бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 2 июн куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) «Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш – AVC» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан яқин ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги мавзусига оид танловнинг якуний босқичи бўлиб ўтди. Ўтган йил давомида, лойиҳа томонидан ташкил этилган мусобақаларда, Андижон, Самарқанд ва Тошкент қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртларининг ... Кўпроқ ўқинг»

USAID силнинг инновацион лаборатория ташҳиси соҳасида билим алмашишни қўллаб-қувватлайди

Шу ҳафтада Тошкент шаҳрида АҚШнинг Халқаро тараққиёт Агентлиги (USAID), Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббий маркази (РИФваПИАТМ) лаборатория мутахассислари учун GeneXpert жиҳозларидан фойдаланган ҳолда сил ташҳиси бўйича иккита уч кунлик семинарларни ўтказди. GeneXpert – силни аввалгидек ойлар давомида эмас, балки икки соатдан ҳам камроқ вақт ичида аниқлаш имконини ... Кўпроқ ўқинг»

Ўзбекистонда жамоат ташкилотлари силга қарши курашга қўшилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон  18 май – АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқарилган ва тасдиқланган ENGAGE TB ёндашуви бўйича сил касаллигига қарши  курашишга жамоатчиликни жалб қилиш мавзусида икки кунлик семинар ўтказди.  Семинар етакчи халқаро мутахассислар, USAID нинг Силга қарши курашиш дастури мутахассислари ҳамда Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази  ... Кўпроқ ўқинг»

Адвокат Полина Браунергнинг вафоти муносабати билан хабар

Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси Олмалиқ шаҳридан адвокат Полина Браунергнинг 69 ёшида ҳаётдан кўз юмганлиги муносабати билан оиласига, дўстларига ва ҳамкасбларига ўзининг самимий ҳамдардлигини билдиради. Браунерг хоним ўз фаолияти давомида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва бошқаларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб ўтди. Полина Васильевнанинг хотираси мангу яшайди ва унинг ишлари унутилмайди. У бизнинг хотирамизда абадий қолади. Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонаси баёноти

12 май 2017 йил АҚШ элчихонаси 10-11 май кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг биринчи ташрифи ҳамда 7-10 май кунлари Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Парламент ассамблеяси раисининг муваффақиятли сафарини алоҳида эътиборга олади. Бу ташрифлар муҳим бир паллага тўғри келиб, улар оммавий ахборот воситалари ва суд тизими соҳасидаги бошқа умидбахш қадамларни амалга ... Кўпроқ ўқинг»

Ўзбекистонда сув хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик бўйича минтақавий ўқув сафари ташкиллаштирилди

2017 йил 2-4 май кунлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Марказий  Осиё Минтақавий экологик маркази билан ҳамкорликда сув ресурсларини бошқариш бўйича “Сув, таълим ва ҳамкорлик” номли янги беш йиллик лойиҳа доирасида Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари cув хўжалиги ташкилотлари ва олий ўқув юртларининг 24 нафар  мутахассис ва тадқиқотчилари учун таништирув ... Кўпроқ ўқинг»

USAID Марказий Осиёда иқтисодий ўсишга хисса қўшиш мақсадида мева ва сабзавотларнинг экспорт салоҳиятини оширишни қўллаб-қувватламоқда

Америка Қўшма Штатларининг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Марказий Осиёда иқтисодий ўсишга хисса қўшиш мақсадида мева ва сабзавотларнинг экспорт салоҳиятини оширишни қўллаб-қувватламоқда Тадбирнинг «бизнесдан бизнесга» форматида ўтган биринчи кунининг дастлабки натижаларига кўра, келгусидаги ҳамкорлик бўйича 35 миллион доллардан ортиқ суммага келишувлар имзоланган. Самарқанд, Ўзбекистон, 27 апрель 2017 йил – Бугун Америка Қўшма Штатларининг Халқаро тараққиёт агентлиги ... Кўпроқ ўқинг»

“Сув, таълим ва ҳамкорлик” лойиҳаси ишга тушди

2017 йил 17 апрель куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Марказий  Осиё Минтақавий экологик маркази билан ҳамкорликда сув ресурсларини бошқариш бўйича “Сув, таълим ва ҳамкорлик” номли янги беш йиллик лойиҳасини Тошкентда ишга туширди. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен нутқ сўзлаган мазкур тадбирда cув хўжалиги ташкилотлари, Олий Мажлис ... Кўпроқ ўқинг»

Микроблар резистентлигига қарши кураш бўйича Миллий марказ очилиши

11 апрель куни соат 11:00 да Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АҚШнинг Касалликларни профилактика ва назорат қилиш маркази, Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ва бошқа қатор халқаро ташкилотлар вакиллари Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий тадқиқот институтида йиғилдилар ва микробларнинг резистентлигига қарши кураш бўйича Миллий марказининг расмий очилиш тадбирида иштирок этдилар.  АҚШ элчиси Памела Спратлен ушбу марказнинг тантанали ... Кўпроқ ўқинг»

AQSH elchisi Pamela Spratlen Butunjahon silga qarshi kurash kunida Qashqadaryo viloyat sil kasalliklari dispanseriga tashrif buyurdi

Qarshi, 2017-yil, 24-mart AQShning O’zbekistondagi elchisi Pamela Spratlen bugun Qarshi shahrida joylashgan Qashqadaryo viloyat sil kasalliklari dispanseriga tashrif buyurdi. Elchi xonimning tashrifi har yili dunyo bo’ylab sil kasalligining jamoat sog’lig’iga ta’siri, uning oldini olish va sog’lom turmush tarzini targ’ib qilish hamda sil kasalligi bilan bog’liq bo’lgan stigma va kamsitish kabi holatlarni kamaytirishga bag’ishlab 24-mart kuni ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ ва Ўзбекистон дипломатик муносабатларнинг 25 йиллигини байроқ кўтариш маросимида нишонлади

16 март куни, Тошкентдаги АҚШ элчихонаси очилган кунни хотирлаш ҳамда АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни нишонлаш мақсадида элчихона Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган эски элчихона биносида байроқ кўтариш маросимини ўтказди. Ушбу тадбир айнан 25 йил аввал биринчи АҚШ элчихонаси очилган масканда бўлиб ўтди. Байрам тадбирида элчи Памела Спратлен, АҚШ дипломатлари қаторида Ўзбекистон Ташқи ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонаси баёноти

АҚШ элчихонаси ўтган ҳафта журналист Жамшид Каримов озод этилганини олқишлайди. Бу янгилик Муҳаммад Бекжонов ва бошқа узоқ муддат ҳибсда ушланган маҳбусларнинг озодликка чиқарилиши ортидан юз берди. Бундай ижобий қадамлар келгусида ҳам озодликка чиқаришлар давом этишига ва, умуман олганда, фуқаролик жамиятига янада бағрикенглик билан муносабатда бўлишга ишора қилмоқда. Шу боис, бошқа ҳуқуқ фаоллари, хусусан Елена Урлаеванинг ... Кўпроқ ўқинг»

Муҳаммад Бекжонов

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси деярли 18 йил қамоқ жазосини ўтаган «Эрк» газетасининг собиқ муҳаррири Муҳаммад Бекжоновнинг озод этилишини олқишлайди. Бекжонов ўз оиласи бағрига қайтганидан хурсандмиз. Биз Бекжоновнинг озод этилишига Ўзбекистон ҳукумати томонидан қўйилган  ижобий қадам сифатида қараймиз ва Ўзбекистонни ушбу ижобий силжишни давом этган ҳолда, узоқ муддат қамоқ жазосини ўтаётган бошқа журналистлар, инсон ҳуқуқлари фаоллари ва ... Кўпроқ ўқинг»

Мева ва сабзавотчиликда совутгич омборхоналари: бугунги ҳолат ва Ўзбекистонда ривожланиш истиқболлари

Жорий йилнинг 16 февраль куни, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) «Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш» (AVC) лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан яқин ҳамкорликда «Мева ва сабзавотчиликда совутгич омборхоналари: бугунги ҳолат ва Ўзбекистонда ривожланиш истиқболлари» мавзусида амалий семинар ўтказди. Совутгич омборхонага ихтисослашган 70 нафар тадбиркор ҳамда 30 дан зиёд давлат органлари, ... Кўпроқ ўқинг»

“Инглиз тили мулоқот учун асосий воситадир”

3-4 февраль кунлари Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетида инглиз тили ўқитувчиларига мўлжалланган “Инглиз тили мулоқот учун асосий воситадир” номли халқаро анжуман бўлиб ўтади. “Ўзбекистонда хорижий тиллар” веб-портали, илмий ва услубий электрон журнал ҳамда чет тилларни ўқитиш бўйича Инновациялар миллий тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган ушбу анжуман Тошкентдаги АҚШ элчихонаси билан олиб борилаётган ҳамкорликнинг меваси саналади. Тадбирда ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ ва Ўзбекистон ядро контрабандасига қарши кураш соҳасида ҳамкорлик қилмоқда

АҚШ ва Ўзбекистон вакиллари ядровий қурол ва бошқа радиоактив моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноятчилар таҳдиди борасидаги фикрлар билан ўртоқлашиш ҳамда уларнинг ҳукуматлари билан бундай таҳдидга қарши курашишни муҳокама қилиш мақсадида 1 февраль куни Тошкентда учрашув ўтказди. Ушбу муҳокамалар томонлар 2012 йил март ойида келишган ядро контрабандасига қарши кураш бўйича қўшма режа доирасида амалга оширилаётган ҳамкорликнинг ... Кўпроқ ўқинг»

Тошкентда Жорж Маршалл номидаги Европа Маркази киберхавфсизликка оид икки кунлик семинар ўтказди

9-10 январь кунлари Америка Қўшма Штатлари ва Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихоналарининг ҳамкорлигида киберхавфсизлик стратегияси ва соҳадаги илғор тажрибаларга бағишланган икки кунлик семинар ўтказилди. Тадбир хавфсизликни ўрганиш бўйича Жорж Маршалл номидаги Европа маркази томонидан ташкил этилиб, унда Озарбайжон, Германия, Португалия, Польша, Украина ва Америка Қўшма Штатларидан келган мутахассислар иштирок этди. Семинардан кўзланган мақсад киберсоҳадаги ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Марказий қўмондонлиги қуруқликдаги қўшинлар қўмондони генерал Майкл Гаррет Ўзбекистонга ташриф буюрди

13 декабрь куни АҚШ Марказий қўмондонлиги қуруқликдаги қўшинлар қўмондони генерал Майкл Гаррет бир гуруҳ маслаҳатчи ва ёрдамчилар билан Ўзбекистонга ташриф буюрди. Унинг ташрифи хавфсизлик бўйича кенг кўламли ҳамкорлигимиз доирасида Ўзбекистон ҳукумати ва Мудофаа вазирлиги билан юқори даражада олиб борилаётган мулоқот давом этаётганидан далолат беради. Ташриф давомида генерал Гаррет делегацияси Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари билан учрашди ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонаси мусиқа кечаси ўтказади

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Артём Пак иштирокида фортепиано мусиқаси концертини қўллаб-қувватлашдан бағоят мамнундир. 22 декабрь соат 19:00 да Ўзбекистон Давлат Консерваториясида бўлиб ўтадиган ушбу кечада Ўзбекистонда биринчи бор фортепианога оид замонавий америкача мусиқанинг энг яхши намуналаридан бири бўлмиш Фредерик Ржевскийнинг “Бирлашган миллат енгилмасдир” композицияси ижро этилади. Тошкентлик ёш созанда Артём Пак концертда Ржевский куйларидан ташқари Шуберт ... Кўпроқ ўқинг»

Пресс-релиз

Жон Керри Давлат котиби Вашингтон, К.О. 13 декабрь 2016 йил Мен Рекс Тиллерсонни Давлат котиби лавозимига номзод этиб кўрсатилгани билан муборакбод этаман. Давлат департаменти ҳокимият алмашинуви янги Маъмурият учун тўсиқсиз ўтишини, унинг дунё бўйлаб АҚШ ташқи сиёсатига оид муҳим фаолиятни олиб боришини тўла қўллаб-қувватлашда давом этади. Кўпроқ ўқинг»

Халқаро гуруҳ Ўзбекистон Миллий радиоактив чиқиндиларни кўмиш корхонасида хавфсизлик чораларини кўрди

15 ноябрь куни АҚШ Энергетика департаменти/Миллий ядро хавфсизлиги маъмурияти, Буюк Британиянинг Бизнес, энергетика ва саноат стратегияси департаменти ҳамда Ўзбекистон ҳукумати биргаликда Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиш корхонасида радиоактив материалларни хавфсиз сақланишини ошириш мақсадида амалга ошириладиган жисмоний ҳимоя дастурларини якуний текширувдан ўтказди. Қиймати 330 000 доллар бўлган ушбу қўшма лойиҳа ядро ва радиоактив моддалар террористлар қўлига тушиб ... Кўпроқ ўқинг»

Open Doors (Очиқ Эшиклар) ҳисоботи Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида талабалар алмашуви ошиб бораётгани ҳақида маълум қилади

АҚШда чет эллик талабаларни қабул қилиш биринчи маротаба бир миллиондан ошди Ўзбекистонлик талабалар 7,9 фоизга, ёки 530 нафарга кўпайди 14 ноябрь 2016 йил – Глобал жамиятда ўз соҳасида ва ҳаётида қўллай оладиган амалий ва халқаро тажрибани ўрганиш учун дунё давлатларини кесиб ўтаётган студентларнинг сони ошиб бормоқда. Бугун чоп қилинган  2016 йилда Халқаро таълим соҳасида студентлар ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича муовини Томас Шеннон билан матбуот анжумани

Ўзбекистондаги АҚШ элчиси Памела Спратлен хоним ҳамда АҚШ давлат котибининг Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси муовини Дэниэл Розенблюм иштирокида   «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонаси 2016 йил 29 октябрь 14:00   Давлат котиби муовини Шеннон: Бугунги учрашувга келиш учун вақт топганингиз учун барчага миннатдорлик билдирмоқчиман. Саволларга жавоб бериш учун тайёрман. Бу менинг Марказий Осиёга, хусусан Ўзбекистонга қилаётган ... Кўпроқ ўқинг»

Ҳадяга – бадиий китоблар ва дарсликлар

7 ноябрь куни, АҚШ элчиси Памела Спратлен Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетига ташриф буюриб, турли мавзудаги китобларни совға қилди. Тадбирда университет ректори Ғанишер Раҳимов иштирок этди. Ҳадя қилинган китоблардан Жаҳон тиллари университети қошидаги Чет тилларни ўқитишда инновацион услубларни ривожлантириш республика илмий-амалий марказига ташриф буюурувчилар ҳамда Жаҳон тиллари университети талаба ва профессорлари фойдаланиши мумкин. Ҳадя этилган китоблар ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Шэнноннинг Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга ташрифи

Воиз идораси Вашингтон, К.О. 20 октябрь 2016 йил АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннон 24-29 октябрь кунлари Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу унинг Марказий Осиёга илк ташрифидир. Давлат котиби ўринбосари ҳар бир мамлакат мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлайди ҳамда умумий манфаатли масалалар бўйича суҳбатлашиш ва муштарак минтақавий фаолият учун минбар саналган ... Кўпроқ ўқинг»

Махсус элчи вазифасини бажарувчи Арсалан Сулеманнинг Ўзбекистонга ташрифи

Пресс-релиз Воиз идораси Вашингтон, К.О. 14 октябрь 2016 йил Ислом ҳамкорлик ташкилотига махсус элчи вазифасини бажарувчи Арсалан Сулеман 17-22 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Сафар давомида у Тошкентда бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этади. Ўзбекистонда элчи Сулеман юқори лавозимли расмийлар ва диний жамоаларнинг вакиллари билан учрашади. Шунингдек, ... Кўпроқ ўқинг»

2018 йил Турли миллат вакиллари учун иммиграцион виза дастури

АҚШ Давлат Департаменти 2018 йил «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар – DV» (Грин Кард) дастурига рўйхатга олиш даври 2016 йил 4 октябрдан 2016 йил 7 ноябргача жамоат учун очиқ бўлишини эълон қилди. Ҳар йили АҚШ ҳукумати АҚШга иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар – ... Кўпроқ ўқинг»

USAIDнинг “Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳасининг очилиши

2016 йил 15 сентябрь куни Америка Қўшма Штатлари элчиси Памела Спратлен АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг умумий қиймати 14 млн. АҚШ долларига тенг, 5 йилга мўлжалланган янги “Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш” (AVC) лойиҳаси ишга тушганлигини тантанали равишда эълон қилди. Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида бўлиб ўтган очилиш маросими ва ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчиси Памела Спратленнинг Мустақиллик байрами муносабати билан йўллаган табриги

Америка халқи ва Тошкентда жойлашган АҚШ элчихонасидаги ҳамкасбларим номидан Мустақилликнинг йигирма беш йиллиги нишонланаётган шундай муҳим айёмда барча ўзбекистонликларга мустаҳкам тинчлик, фаровонлик, бошлаган эзгу ишларида муваффақият, соғлик ва бахт тилайман. Қолаверса, тилагим шуки, келгуси 25 йил Ўзбекистон учун ва халқларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатлар соҳасида энг яхши воқеларга тўлиқ бўлсин. Қўшма Штатлар Ўзбекистон суверенитети, мустақиллиги ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШнинг янги ўзбек чегара пости қурилишига кўмаги

2016 йил август ойида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси ўринбосари Лессли Вигери Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган янги қўриқлаш постининг очилиш маросимида иштирок этди. Ўзбекистон чегарачилари қўмондони, генерал-майор Рустам Эминжанов мезбонлик қилган тадбирда янги бинолар ва уларда мавжуд имкониятлар намойиш этилди. АҚШ Марказий қўмондонлиги ушбу лойиҳа учун маблағ ажратди, ўзбекистонлик бир корхона эса унинг қурилишини якунлашга масъул ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Марказий қўмондонлигининг инглиз тили ўқитиш бўйича ҳамкорлиги

АҚШ Мудофаа вазирлигининг уч нафар инглиз тили мутахассиси 18 июлдан 29 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги инглиз тили ўқитувчилари учун семинар ўтказишда вазирлик билан ҳамкорликда иш олиб борди. Мудофаа вазирлиги қошидаги турли муассасалар, жумладан Тошкентдаги Қуролли кучлар академияси, Қарши, Чортоқ ва Самарқанддаги сержантлар тайёрлаш мактаби, шунингдек, Тошкент ва Самарқанддаги олий ҳарбий мактабнинг 16 нафар ... Кўпроқ ўқинг»

USAID Ўзбекистон билан божхона расмийлаштируви вақтини қисқартириш борасида ҳамкорлик қилмоқда

Шу йил июль ойида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (ЮСАИД) техник масалалар бўйича мутахассис, божхона соҳасида 40 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган Ирина Свифтни хавфни бошқариш ва электрон божхона декларациясини тўлдиришга бағишланган бир ҳафталик семинар ўтказиш учун Ўзбекистонга таклиф этди. Хавфни бошқариш ва электрон декларация тартибини йўлга қўйиш божхона расмийлаштируви жараёнини тезлаштириб, чегарадаги ушланиб қолиш билан ... Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Марказий қўмондонлиги Ўзбекистон билан чегара хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик қилмоқда

12 июль сешанба куни, АҚШ Марказий қўмондонлиги Ўзбекистон чегарачиларига олтита «MAN» русумли юк машиналарини етказиб берди. Ушбу юк машиналари Самарқандда ишлаб чиқарилган бўлиб, улар чегарачилар автопаркини янада кенгайтиради. Ўтган йили АҚШ Марказий қўмондонлиги йигирмата худди шундай юк машиналарини Ўзбекистон ичида фойдаланиш учун чегарачиларга етказиб берганди. Бу таъминот Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон ўртасидаги давомий ҳамкорликнинг бир ... Кўпроқ ўқинг»

“The Exchange” ташрифига тайёрмисиз?

Шу йил 5-11 апрель кунлари Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Американинг серғайрат “The Exchange” вокал гуруҳини ўз санъатини намойиш этиш учун Ўзбекистонга таклиф этади. Бир неча мамлакатга ташриф буюрадиган ушбу гуруҳ ўзбекистонликлар билан учрашиб, ўзаро ғоялар ва маданиятлар билан алмашишни орзиқиб кутмоқда. “The Exchange” беш нафар йигитдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос овоз ва услубга ... Кўпроқ ўқинг»

Элчи Спратлен иштирокидаги матбуот анжумани

Элчи Памела Л.Спратлен Ўзбек журналистлари билан савол-жавоблар 2016 йил 9 февраль АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси, умумий зал 11:30 Ўзбекча тузатилган таржима (Ёзувнинг бошланиши) Аввало, барчангизга бугун бу ерга келганингиз учун ташаккур айтмоқчиман. 2016 йилги илк матбуот тадбирида сизларга, хуш келибсиз, дейишдан мамнунман. Бу ерда бир неча оммавий ахборот воситалари  вакиллари қатнашяпти ва мен сизлар кўтарган айрим ... Кўпроқ ўқинг»
Кўпроқ маълумот ∨