Америка Қўшма Штатлари саккизинчи йиллик Марказий Осиё савдо форумини Тошкентда ўтказади

Биринчи бор АҚШ халқаро миқёсда эътиборга сазовор бизнес тадбир – саккизинчи Марказий Осиё савдо форумини Ўзбекистонда ўтказади. АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил қилинаётган ушбу тадбир 2018 йил 17-18 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Марказий Осиё савдо форуми мисли кўрилмаган платформа бўлиб, бизнес жамиятига истиқболда 70 ...
Кўпроқ ўқинг»

Farzandlaringiz o’z kelajagi uchun eng zarur ko’nikmalardan birirni o’rganishini istaysizmi?

Toshkentdagi Amerika markazida “Bolalar uchun kompyuterda dasturlash” kursi ochilishini mamnuniyat bilan e’lon qilamiz. Bu uch oylik kurs 12 yoshdan 15 yoshgacha bo’lgan bolalar uchun mo’ljallangan. Kurs davomida quyidagiar o’qitiladi: – Scratch dasturidan foydalanish – Wix onlayn platformasida websayt yaratish – Biror loyiha uchun Powerpoint-taqdimot tayyorlash Ushbu kurs 1-avgustda boshlanib, haftasiga uch marta, kechki payt o’tkaziladi. ...
Кўпроқ ўқинг»

Етти нафар ўзбекистонлик мутахассис АҚШга йўл олди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен 13 июль куни  Fulbright Foreign StudentFulbright Visiting Scholar   ҳамда  Humphrey Fellowship грант дастурлари орқали Қўшма Штатларга ўқиш ва тадқиқот ўтказиш учун кетаётган етти нафар ўзбекистонлик мутахассис билан учрашди. Бу мутахассислар ҳар йили қабул қилинувчи юзлаб ариза топширувчилар орасидан танлаб олинган. Марҳамат, ушбу мутахассислар ва улар бораётган ўқув даргоҳлари билан танишинг: Каллибек Казбеков, Атроф-муҳит муҳандислиги соҳасида ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонасининг олти кишини озод қилинишига оид баёноти

Соединенные Штаты Америки приветствуют решение правительства Узбекистана освободить из тюрьмы шесть узников совести – журналиста Гайрата Михлибоева и активистов Юлдаша Расулова, Чуяна Маматкулова, Кудрата Расулова, а также сестер Мехринисо и Зулхумор Хамдамовых. Соединенные Штаты приветствуют меры, предпринимаемые правительством Узбекистана по решению вопросов прав человека и активизации гражданского общества путем освобождения заключенных. Мы призываем к дальнейшим ...
Кўпроқ ўқинг»

2018 йил 2 апрелдан АҚШ паспортини расмийлаштириш учун тўлов миқдори ошади

Эслатма: тўловдаги бу ўзгариш фақатгина паспортини расмийлаштираётган АҚШ фуқароларига тааллуқлидир.   2018 йил 31 январда Давлат департаменти паспорт расмийлаштириш тўлов миқдорини ошириш ҳақидаги  Якуний қарорни  эълон қилди. 2018 йил 2 апрелдан паспорт расмийлаштириш учун тўлов миқдори 35 АҚШ долларини ташкил этади.  Ушбу қарор ҳозирда амал қилиб турган 25 АҚШ доллари миқдоридаги тўлов миқдорини 10 АҚШ долларига оширади. Почта ...
Кўпроқ ўқинг»

AQSh Elchixonasining vijdon asirlari ozod qilinishiga oid bayonoti

AQSh Elchixonasi yaqinda O’zbekistonning davlat siyosatidagi muhim o’zgarishlar sababli ozodlikka chiqarilgan uzoq muddatli vijdon mahkumlari Muhammad Bekjonov, Isroljon Xoldorov va Yusuf Ro’zimurodovni mamnuniyat bilan kutib oldi. Biz ozodlikka chiqqan mahbuslarga adolat, sog’liqni qayta tiklash va yangi kuchlar tilaymiz. Biz O’zbekiston hukumatini yana boshqa mahbuslarni ozodlikka chiqarishga va ozod bo’lganlarni ularni to’laqonli ozod inson ekanligini tasdiqlovchi ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Элчихонасининг Мурод Жўраевнинг вафотига оид баёноти

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси собиқ депутат ва узоқ муддат қамоқ жазосини ўтаган виждон тутқини Мурод Жўраевнинг оила аъзолари, яқинлари ва ҳамкасбларига чуқур таъзия изҳор этади. У 4 декабр куни Муборакда ўз уйида вафот этди. Мурод Жўраев «давлатга хиёнат»да айбланиб, қамалгандан сўнг, унинг асосий қамоқ жазоси тўрт марта узайтирилган ва у жами 21 йиллик қамоқ муддатини ўтагач, ...
Кўпроқ ўқинг»

Инсон ҳуқуқлари бўйича 2016 йилги ҳисобот: Ўзбекистон

ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ Ўзбекистон авторитар давлат бўлиб, унинг конституциясида ҳокимиятнинг ижроия, қонун чиқарувчи ва суд тармоқларига бўлинувчи президентлик тизими белгилаб қўйилган.  Собиқ Президент Ислом Каримов бошқаруви остидаги ижроия ҳокимияти сиёсий ҳаёт устидан ҳукм юргизди ва бошқа ҳокимият тармоқларини деярли тўла назорат қилди.  2 сентябрь куни Президент Каримов вафот этиб, 4 декабрда янги сайловлар бўлиб ўтди. Собиқ ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Президентининг 2017 йил 27 январда эълон қилинган фармони

27 январь 2017 йил АҚШ Президенти етти мамлакат фуқароларининг Америка Қўшма Штатларига киришини вақтинча тўхтатувчи фармонга имзо чекди. Америка Қўшма Штатларига сафар қилишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари шунга эътибор қаратишлари керакки, бу фармон Ўзбекистон паспорти билан сафар қилаётган фуқароларга тегишли эмас. Ўзбекистон фуқаролари аввалгидаги каби барча тоифадаги визалар олиш учун мурожаат қилишда давом этишлари мумкин. Ўзбекистон ...
Кўпроқ ўқинг»

“Фулбрайт” дастури стипендиати Микаэл Гартнер матбуот анжуманида иштирок этди

15 июнь куни “Фулбрайт” дастури стипендиати Микаэл Гартнер ҳамда Тошкент архитектура ва қурилиш институти ўқитувчиси Равшан Қодиров Тошкентдаги АҚШ элчихонасида ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этиб, табиий офатлар оқибатини тугатиш ва зилзилага чидамли биноларни лойиҳалаш мавзулари бўйича ҳамкорликда олиб борилган фаолият хусусида гапириб берди. Микаэл Гартнер муҳандис ва “Шаҳар қидирув-қутқарув жамоаси”нинг собиқ аъзосидир. У дунёнинг турли ...
Кўпроқ ўқинг»

USAID мева-сабзавотчилик соҳасидаги тадқиқот ва таълим йўналишида Латвия ва Ўзбекистон ўртасида тажриба алмашувига кўмаклашмоқда

Сафар давомида иштирокчилар Европа Иттифоқида фойдаланиладиган замонавий боғдорчилик бўйича ўқув режалари ва «қўшилган қиймат занжири» борасидаги энг яхши тажриба билан танишдилар.
Кўпроқ ўқинг»

Андижон воқеаларининг ўн бир йиллиги муносабати билан АҚШ элчихонаси берган баёнот

Бугун Америка Қўшма Штатлари ўн бир йил муқаддам Андижонда юз берган воқеаларни ёдга олар экан, ўша воқеаларда ва уларнинг оқибатида жабр чекканларга ўзининг чуқур ҳамдардлигини қайта изҳор этади. Америка Қўшма Штатлари ярашув, жавобгарлик ва барча фуқароларнинг ҳуқуқларига риоя қилишга мунтазам равишда чақириб келади, чунки бу келгусида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун энг яхши воситадир.
Кўпроқ ўқинг»

«Project HOPE» ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Ўзбекистонга дори-дармон келтирмоқда

Дори воситаларини топшириш маросимида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси вакиллари билан биргаликда АҚШ элчихонаси, “Project HOPE” ташкилоти ва бошқа ҳамкорлар иштирок этди.
Кўпроқ ўқинг»

Дарсликлар тузиш бўйича ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

2016 йилнинг 23-26 март кунлари АҚШ Давлат департаментидан ҳомийлик ёрдамини олган инглиз тили бўйича мутахассис Ди Бротон бир йил давом этувчи лойиҳанинг таркибий қисми сифатида ўзбекистонлик инглиз тили ўқитувчилари учун дарсликларни тузиш бўйича якуний ўқув машғулотларини ўтказди. Якуний тўрт кунлик ўқув машғулотлари ўтган йил давомида, “В2 Ready” шаклидаги намунавий дарсликни тузиш жараёнида материалларни тайёрлаш ҳамда ...
Кўпроқ ўқинг»

Тошкентда ўтган бизнес масалаларига оид давра суҳбати иштирокчиларга манзур бўлди

Ўзбекистонда савдо-сотиқ ва инвестицияга қизиққан АҚШнинг 13 та йирик компаниясидан келган 30 дан ортиқ вакиллар ўтган ҳафта Ўзбекистон ҳукумати билан мунозара ҳамда ишбилармон доиралар, жумладан қатор маҳаллий компаниялар ва Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси аъзолари билан учрашувларда қатнашиш учун Тошкентга ташриф буюрди. 24 март куни, элчи Спратлен АҚШ-Ўзбекистон ҳукумат-бизнес давра столининг кўп сонли иштирокчилари ҳузурида нутқ ...
Кўпроқ ўқинг»

«Amerika ovozi» radiosining elchi Pamela Spratlen bilan yuzma-yuz muloqoti

AQShning O’zbekistondagi elchisi Pamela Spratlen Toshkentdagi birinchi yilini jo’shqin va sermahsul deya ta’riflaydi. Bir necha yuqori darajali tashriflar, O’zbekiston rahbari bilan bir necha bor yuzma-yuz muloqot, oradagi ustuvor maqsadlar yuzasidan muzokaralar. Elchi uchun bu juda muhim. Elchi mezbon davlat bilan til topisha olmasa, u elchi emas. Sizni yuborgan tomonning ishonchini oqlash, hukumatingiz yuklagan vazifani bajarish ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ компаниялари Ўзбекистондаги бизнес имкониятлари билан танишмоқда

Ўзбекистонда АҚШ бизнеси учун имкониятларни рағбатлантириш мақсадида 22-24 март кунлари АҚШ савдо делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрган. Делегация Ўзбекистон ҳукумати ва бизнес доиралари иштирокидаги давра суҳбатида қатнашмоқда. Ушбу тадбир Ўзбекистон ҳукумати, АҚШ элчихонаси, АҚШ Савдо департаменти, Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси ҳамда Америка-Ўзбекистон савдо палатаси ҳамкорлигида ташкил этилган. Давра суҳбати соғлиқни сақлаш соҳасига оид технологиялар ва фармацевтикага ...
Кўпроқ ўқинг»

Наврўз байрами муносабати билан табрик

Президент Обама қаторида бутун дунёда Наврўз байрамини нишонлаётган барча дўстларимизга бахт, соғлик ва фаровонлик тилайман. Америкаликлар сифатида биз Эрон Ислом Республикасидан тортиб Марказий Осиё ва Кавказ ҳамда Қўшма Штатларда баҳор ташрифи-ю янги йилни нишонлаётганлар билан биргаликда хурсандчилик қиламиз. Наврўз янгиланиш ва муроса фасли бўлиб, у оилаларга ўз мерос ва маданиятларини байрам қилиш, ўтган ўн икки ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчиси Памела Спратленнинг Наврўз айёми муносабати билан йўллаган табриги

Гуллаётган чечаклар навбаҳор гўзалликлари-ю янги фаслнинг майин шабадалари аро бўй чўзар экан, мен Америка Қўшма Штатлари халқи ҳамда Тошкентда жойлашган АҚШ элчихонасидаги ҳамкасбларим ва дўстларим номидан барча ўзбекистонликларга Наврўз айёми муносабати билан бахт ва шодлик тилайман. Вашингтон штатида жойлашган она шаҳрим Сиэтлда ҳам 500 нафарга яқин америкаликлар Тошкент-Сиэтл биродарлашган шаҳарлар дастури доирасида Наврўз байрами тантаналарида ...
Кўпроқ ўқинг»

Президентнинг Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан баёноти

Бугун, Халқаро хотин-қизлар байрами кунида ҳар бир аёл ёки қиз дахлсиз ҳуқуқи бўлмиш ҳуқуқ ва эркинликлардан тўлиқ баҳраманд бўладиган дунё барпо этиш учун қайтадан мажбурият оламиз. Қиз ва аёллар ҳар куни инсон фаолиятининг барча соҳалари, жумладан, бизнес, таълим, спорт, санъат, фан, қишлоқ хўжалиги, фарзанд тарбияси ва бошқарувга улкан ҳисса қўшмоқда. Ушбу ҳисса бўлмаганда мамлакатлар иқтисодиёти ...
Кўпроқ ўқинг»

Халқаро хотин-қизлар байрами

Биз Халқаро хотин-қизлар байрами кунида дунёнинг ўтган, бугунги ва келгуси аёлларини шарафлаймиз, ҳиссасини эътироф этамиз ҳамда дунё аҳолисининг ярмидан кўпини ташкил этувчи аёллар имкониятларини ошириш учун нима ишлар қилиш кераклиги ҳақида мулоҳаза юритамиз. Улар тарихда ақл бовар қилмас ютуқларга эришганини ёдга оламиз ҳамда бугунги кунда етакчилик қилаётган, илҳом бераётган, жамоалари ҳаётини яхшилаш учун ишлаётган, можароларга ...
Кўпроқ ўқинг»

USAID Фарғона водийсининг полизчилик маҳсулотлари экспортини диверсификациялашга кўмаклашмоқда

25-26 феврал кунлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг минтақавий иқтисодий ҳамкорлик буйича лойиҳаси (REC) тарафидан ташкиллаштирилган «Фарғона водийси мева-сабзавотчилик соҳаси: Экспорт салоҳияти» форуми доирасида Европа Иттифоқи, Марказий Осиё ва бошқа МДҲ давлатларидан келган чакана савдо тармоқлари, бизнес-ассоциациялар, транспорт ва логистика компаниялари, элчихоналар, фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг 500 дан ортиқ вакиллари тўпланишди. ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ-Ўзбекистон йиллик икки томонлама маслаҳатлашувларга доир

19 январь куни, Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвал олтинчи АҚШ-Ўзбекистон Йиллик икки томонлама маслаҳатлашувлар учун Вашингтонга ташриф буюрган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегациясини самимий кутиб олди. Маслаҳатлашувлар доирасида делегация сиёсий ўзгаришлар, минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат, таълим ва маданий алмашинув, иқтисодий ...
Кўпроқ ўқинг»

USAID Ўзбекистон суд тизимига фуқаролик суд тизимида электрон ҳукуматни жорий этишга оид илғор тажрибани ўрганишда кўмак кўрсатмоқда

2015 йилнинг 16-20 ноябр кунлари, Олий суд, Олий хўжалик суди, вилоят ва туманлараро фуқаролик судлари вакилларидан иборат ўн нафар ўзбекистонлик вакиллар суд тизимида информацион технологияларни жорий этишдаги ўзига хос тажрибани ўрганиш мақсадида Эстонияга ташриф буюрди. Мазкур ташриф Эстония электрон ҳукумати академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчиси Памела Спратленнинг янги йил табриги

Азиз дўстлар, 2015 йил поёнига етар экан, барчангизга миннатдорлик изҳор этаман ва энг яхши тилакларимни йўллайман. Ишониш қийин, 19 январда келган бўлсам, мана қарийб бир йил вақт ўтибди. АҚШ элчихонаси жамоаси ва камина мамлакат бўйлаб сафарларда илиқ кутиб олишганига гувоҳ бўлдик. Бу йил Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар янада мустаҳкамланган ажойиб йил ...
Кўпроқ ўқинг»

Ўзбекистонда АҚШ Халқаро Агентлиги (USAID) Сил касаллигига қарши курашда кексаларга бўлган эътиборни кучайтирмоқда

Кексалар организмида кўп йиллар давомида нофаол ҳолатда сақланган сил таёқчалар фаоллашиб сил касаллигини ривожлантириш эҳтимоллиги юқорироқ. 2015 йил Ўзбекистонда “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинган. Project HOPE Ўзбекистондаги Силга қарши курашиш миллий дастурига 15 йил мобайнида ҳамкорлик қилмоқда.  Ҳозирда амалга оширилаётган USAID нинг Силга қарши кураш дастури аҳолиси 7,5 миллионга эга бўлган  тўртта вилоятда ўз ...
Кўпроқ ўқинг»

Элчи Памела Спратлен хонимнинг Халқаро таълим ҳафталиги муносабати билан сўзлаган нутқи

Good afternoon ladies and gentlemen, Ассалому алайкум, Здравствуйте. Нутқимни бошлашдан аввал яқиндагина Париж ва Байрут шаҳарларида содир этилган террорчилик хуружларининг қурбонларини хотирлаб, бир дақиқа сукут сақлашни таклиф қилмоқчиман. Ушбу воқеалар биз учун яна бир эслатма бўлди – бугун таълим ҳақида баҳс юритган ҳолда, эътиборимизни ёрқин ва ижобий келажакка қаратар эканмиз, бундай фикрга қарши чиқадиганлар ҳам ...
Кўпроқ ўқинг»

«Очиқ эшиклар» ҳисоботи Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги талабалар ҳаракати ўсаётганлигини кўрсатмоқда

АҚШда таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони ўн фоизга ўсди ва деярли бир миллион нафарга етди Ўзбекистонлик талабалар сони 6% ўсди ва 491 нафарга етди 2015 йил 16 ноябрь – Бугун 2015 йил учун эълон қилинган Таълим соҳасидаги халқаро алмашинув бўйича «Очиқ эшиклар» ҳисоботида қайд этилишича, АҚШ коллежлари ва университетларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони сўнги ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонаси Халқаро таълим ҳафталигини нишонламоқда

16 ноябрь душанба куни элчи Памела Спратлен АҚШ элчихонасида Халқаро таълим ҳафталигига бағишлаб ўтказилаётган тадбирни очиб берди. 16-20 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Халқаро таълим ҳафталиги АҚШ Давлат департаменти ва АҚШ Таълим департаментининг қўшма ташаббуси бўлиб, у АҚШнинг ташқи сиёсатига кўмак берувчи муҳим аҳамиятга эга халқаро таълим ва алмашинув имкониятларини қўллаб-қувватлайди. Очилиш маросимида сўзлар экан, элчи хоним АҚШнинг Таълим ...
Кўпроқ ўқинг»

Мурод Жўраевнинг озод этилишига доир матбуот учун баёнот

Америка Қўшма Штатлари парламентнинг собиқ аъзоси ва инсон ҳуқуқлари фаоли Мурод Жўраев 21 йил ўтиб озод этилганини олқишлайди. Биз жаноб Жўраевнинг озод этилишини ижобий қадам деб ҳисоблаймиз ва Ўзбекистон ҳукуматини бунга бошқа узоқ муддат ҳибсда сақланаётган журналистлар, фаоллар ва диний мотив билан қамалганларни ҳам озод қилишга муқаддима сифатида қараб уни давом этишга чақирамиз. Яқинда Марказий ...
Кўпроқ ўқинг»

USAID бешинчи йиллик Марказий Осиё савдо форумини ташкиллаштирди

28-29 октябр кунлари USAIDнинг минтақавий иқтисодий хамкорлик лойиҳаси (REC) Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамда Европада тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан ҳамкорликда «Марказий Осиёда савдо-сотиқни ривожлантиришнинг янги устувор истиқболлари» мавзусида халқаро анжуман ўтказди. Марказий ва Жанубий Осиёнинг давлат муассасалари, хусусий бизнес, агрофирма ва фермерлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, савдо-сотиқни тарғиб этувчи агентликлар, саноат соҳаси мутахассислари ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг Вена, Бишкек, Самарқанд, Остона, Душанбе ва Ашхободга сафари

28 октябрдан 3 ноябргача давлат котиби Жон Керри Австрия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга сафар қилади. Венага сафари чоғида АҚШ давлат котиби Сурияда давом этаётган инқирозни муҳокама қилиш мақсадида чет эллик ҳамкорлари билан икки томонлама ва кўп томонлама учрашувлар ўтказади. Шундан сўнг, Жон Керри Бишкек, Самарқанд, Остона, Душанбе ва Ашхободга келиб, минтақа  мамлакатларининг юқори ...
Кўпроқ ўқинг»

Элчи Спратлен хоним USAID ҳамкорларининг Касбий таълим марказини очмоқда

21 октябрь чоршанба куни, элчи Памела Спратлен хоним ва Тошкент шаҳри хокими ўринбосари Фарида Абдураҳимова USAID томонидан молиялаштирилган Ижтимоий ҳимояланмаган хотин-қизлар учун ўқув марказини  очиб бердилар. Нутқ сўзловчиларнинг ҳар иккиси мовий ранг кўйлакда бўлиб, бу ранг одамлар савдоси ва жинсий қуллик ҳақида хабардорлик рамзи эди. Элчи Спратлен хоним таъкидлади-ки “давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ишлаш ...
Кўпроқ ўқинг»

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси БМТ Кунини нишонлаш вақтида Американи тарғиб қилмоқда

Элчи Памела Спратлен хоним, элчи ўринбосари Лесли Вигери ҳамда элчихонанинг кўнгилли ёрдамчилари ҳар йили нишонланадиган БМТ Кунида Америка Қўшма Штатларини 24 октябрь куни тақдим этдилар. 37 давлатдан келган 500 нафарга яқин ўқувчилар ТХМда таҳсил оладилар. Мактаб ҳар йили БМТ Кунини нишонлайди ва махсус кун ташкиллаштириб, унда ўз аъзолари учун томошалар, намойишлар ва тадбирлар уюштиради. Элчихона ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ миллий онкология институти Марказий Осиёдаги саратонга қарши курашга қўшилмоқда

АҚШ Миллий саломатлик институтлари қошидаги Миллий онкология институти (МОИ) 2015 йил 14-16 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Марказий Осиёда саратон касаллигига қарши кураш бўйича раҳбарлар биринчи халқаро форумини ташкиллаштирди. Форум Республика онкология илмий маркази (РОИМ), МДҲ ва Евросиё давлатлари Онкология ва Рентгенорадиология марказлари ва институтлари директорлари Ассоциацияси ҳамда Халқаро саратонга қарши иттифоқ томонидан ташкил этилди. 250дан ...
Кўпроқ ўқинг»

Элчи хонимнинг Марказий Осиёда саратон касаллигига қарши кураш бўйича раҳбарлар халқаро форумидаги нутқи

Ассалому алайкум! Доброе утро! Good morning! Мен Бош вазир ўринбосари Икрамовга ташаккур билдириб, Ўзбекистондаги Республика онкология илмий маркази, АҚШ Миллий онкология институти ҳамда бугунги анжуманни ташкил этишга ёрдам берган кўплаб бошқа ҳамкорларга ўз миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман. Бу ҳақиқатдан ҳам муҳим тадбирдир ва мен мутахассислар тезроқ ишга киришишлари учун нутқимни қисқароқ қилмоқчиман. Аслини олганда, мен бу ...
Кўпроқ ўқинг»

Дэниел Перл номидаги Жаҳон мусиқа кунлари доирасида ўтказиладиган концерт

Дэниел Перл Жаҳон мусиқаси кунлари мусиқанинг умумжаҳон тили орқали бағрикенглик ва ўзаро бир-бирини тушунишни тарғиб қилиш мақсадида октябрь ойида ўтказиладиган мусиқий тадбирлар тармоғи ҳисобланади. 2002 йилдан буён, 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кўп ўтмай Покистонда ўғирлаб кетилиб, қатл этилган журналист Дэниел Перл хотирасига бағишлаб ва унинг меросидан илҳомланиб, ер куррасининг 129 мамлакатида 10 000 дан ...
Кўпроқ ўқинг»

2017 йил Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Виза Лотереяси

АҚШ Давлат Департаменти 2017 йил «Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар – DV» (Грин Кард) Дастурига рўйхатга олиш даври 2015 йил 1 октябрдан 2015 йил 3 ноябргача жамоат учун очиқ бўлишини эълон қилди. DV Лотереясининг талабларига жавоб бериш учун мурожаат этувчи ушбу лотереяда қатнашиши мумкин бўлган давлатлардан бири, шу жумладан, Ўзбекистондан бўлиши ва ўрта мактаб ...
Кўпроқ ўқинг»

Тошкентдаги АҚШ элчихонасига ёндирувчи мослама ташланди

28 сентябрь, душанба куни тахминан эрталаб соат 7:30 да номаълум кимса қўлбола ёндирувчи мосламани элчихона ҳудудига отиб кетди. Ёндирувчи мосламанинг бири портлади. Портлашдан сўнг элчихонада дарҳол изоляция режими жорий этилди. Портлаш натижасида ҳеч ким жабрланмади. Элчихона ҳозир очиқ ва иш фаолиятини давом эттирмоқда. Айни пайтда америкаликлар хавфсизлиги ёки Америка манфаатларига қарши ҳеч қандай аниқ маълумот ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Розенблум Тошкентдаги фуқаролик судига ташриф буюрди

29 август куни АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари жаноб Розенблум ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Спратлен хоним фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига ташриф буюрдилар. Ташриф Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД)нинг «Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида шериклик» қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Мазкур фуқаролик суди ...
Кўпроқ ўқинг»

Америкалик сейсмомуҳандис Тошкентга келди

18 август куни, Берклидаги Калифорния университети сейсмомуҳандислик тадқиқот маркази илмий ходими Шаҳзод Тоҳиров АҚШ элчихонасида йиғилган жамоатчилик вакиллари олдида зилзилага чидамли иморатлар ва иншоотларни режалаштириш, дизайнини яратиш, қуриш ва бошқариш мавзусида чиқиш қилди. Ўзи олиб бораётган тадқиқотдан ташқари, доктор Тоҳиров Ўзбекистондаги тарихий обидаларнинг структуравий баҳоланишига доир ишларни ҳам муҳокама қилди.  Маърузадан сўнг доктор Тоҳиров бир ...
Кўпроқ ўқинг»

Кирби Саймон жамғармаси кўзи ожизлар жамиятига ёрдам кўрсатди

29 август куни, Кирби Саймон номли жамғарма гранти лауреати, бошқарув масалалари бўйича маслаҳатчи Браян Анселман Миробод туман кўзи ожизлар жамиятидаги 225 нафар кам таъминланган кўзи ожиз кишилар ва уларнинг оилаларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.  Жаноб Браян Кирби Саймон Трестига туманда жойлашган жамият учун эшитиш мосламаси сотиб олиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисида таклиф киритиб, ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчиси Памела Спратленнинг Ўзбекистон Мустақиллик куни муносабати билан йўллаган табриги

Америка халқи ва Тошкентда жойлашган АҚШ элчихонасидаги ҳамкасбларим номидан Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 24 йиллиги муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этаман ҳамда энг яхши тилакларимни йўллайман. Қўшма Штатлар 1991 йил 25 декабрда Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган мамлакатдир. Биз Ўзбекистон суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллиги тарафдоримиз. Биргаликда биз узоқ муддатли кучли ва пухта икки томонлама ...
Кўпроқ ўқинг»

USAID полизчилик маҳсулотлари экспорт ҳажмини оширишда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватламоқда

USAID минтақавий иқтисодий ҳамкорлик лойиҳаси (REC) Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) билан ҳамкорликда Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Фермерлар кенгаши кўмагида “Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни ривожлантириш” мавзусида халқаро конференция ташкиллаштирди. 24-25 августда ўтказилган тадбирда ўзбек давлат муассасалалари, агрофирма ва фермерлар, хусусий бизнес ва халқаро ташкилотлардан 120 дан ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ марказий қўмондонлиги Ўзбекистон Божхона қўмитасига «Каракалпакия» божхона постини яхшилашга ёрдам бермоқда

АҚШ элчихонаси ўзбекистонлик ҳамкорлари билан чегара хавфсизлигини такомиллаштириш ва ноқонуний гиёҳванд моддалар оқимини тўхтатишга қаратилган фаолиятини давом эттирмоқда. Элчихона, АҚШ Марказий қўмондонлиги гиёҳванд моддаларга қарши курашиш жамғармаси ёрдамида, Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасига “Каракалпакия” божхона постини яхшилашга кўмак бермоқда. Бунга темир йўл станциясида янги ёпиқ видеокузатув ва мукаммал ёритиш тизимини қўллаб-қувватлашга имкон берувчи қатор пўлат қурилмаларни ...
Кўпроқ ўқинг»

Ўзбекистонлик шифокорлар АҚШ сафаридан қайтди

Бир гуруҳ ўзбекистонлик шифокорлар 19 июлдан 29 июлга қадар АҚШнинг Жоржия штатидаги Атланта шаҳрида бўлиб ўтган ўн кунлик сафардан қайтиб келди. Махсус ташкиллаштирилган ушбу дастур Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш соҳасида ўсиб бораётган муаммо – болалар орасида тарқалаётган сил касаллигининг олдини олиш, диагностика қилиш ва даволашга қаратилди. Ўзбекистон делегацияси, шу жумладан Ташқи ишлар вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ва ...
Кўпроқ ўқинг»

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) ҳамда Мудофаа хавфини камайтириш агентлиги (DTRA) Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокор, эпидемио

27-28 июль кунлари Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази юқори хавфли патогенлар соҳасида фаолият олиб борувчи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 27 нафар шифокори, эпидемиологи ва лаборатория мутахассислари учун «Лаборатория синови натижаларини таҳлил қилиш» мавзусидаги икки кунлик семинар ташкил этди. Семинардан кўзланган мақсад шифокорлар ва эпидемиологлар ўтказадиган лаборатория анализлари таҳлилига таъсир этувчи омиллардан бохабарликни ошириш, лаборатория ...
Кўпроқ ўқинг»

Сув хўжалиги бўйича америкалик мутахассис Тошкентга ташриф буюрди

Техас қишлоқ хўжалиги ва машинасозлик университетининг сув ресурларини бошқариш ва халқаро сув қонуни бўйича эксперти саналган Габриэль Экштайн 6-10 июль кунлари Ўзбекистон ҳукумати мулозимлари учун UNESCO ташкиллаштирган сув ресурсларини бошқаришга оид тренинг-семинарда иштирок этиш мақсадида Ўзбекистонга келди. Ташрифи давомида профессор Экштайн сувнинг иқтисодий бойлик экани хусусида АҚШ элчихонасида йиғилган жамоатчилик вакиллари олдида маъруза қилди. Ундан ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ-Ўзбекистон фан ва технология бўйича қўшма қўмитасининг мажлиси

29 июнь куни фан ва технология бўйича Қўшма қўмита мажлисининг (ҚҚМ) оралиқ таҳлилига оид видеоконференциясида АҚШ ва Ўзбекистон икки томонлама фан ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш тарафдори эканини намойиш этди.   АҚШ давлат департаменти қошидаги Фан ва технология бўйича ҳамкорлик идораси директори Женифер Ҳаскел Вашингтонда туриб АҚШ делегациясига бошчилик қилди.  Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва ...
Кўпроқ ўқинг»

Давлат котиби Керрининг АҚШ Олий судининг тенг ҳуқуқли никоҳ тўғрисидаги қарори бўйича баёноти

Қарийб йигирма йил аввал, АҚШ Сенатининг аъзоси сифатида, биргина оддий сабаб туфайли мен никоҳни ҳимоя қилиш актига қарши овоз берган эдим: ҳеч қандай қонун АҚШдаги жинсий озчилик вакилларининг ўз севганлари билан никоҳ қуриш ҳуқуқига қарши бўлмаслиги лозим. Бугун тенг ҳуқуқли никоҳ тўғрисида қонун қабул қилар экан, Олий суд бизнинг энг муҳим принципларимиз ҳамда юқори идеалларимиздан ...
Кўпроқ ўқинг»

Давлат котиби Жон Керрининг Рамазон ойига доир баёноти

АҚШ Давлат департаменти номидан Тереза ва мен барча мусулмонларга Рамазон ойининг саодатли ва омадли бўлишини тилаймиз. Рамазон кўтаринки тафаккур, ибодат, меҳр-шафқат ва жамулжамлик фаслидир. Бутун дунёдаги мусулмонлар учун ушбу муборак ой маънавий озуқа ҳадя этиб, инсониятнинг умумжаҳон қадр-қимат ва қадриятларига бўлган миннатдорлик туйғусини мустаҳкамлайди. Шунингдек, бу барча эътиқоддаги кишиларда мухтожларга, жумладан, Бирма, Ироқ, Ливия, Нигерия, ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчиси Памела Спратлен Инсон ҳуқуқлари алъянси раиси Елена Урлаева билан учрашди

11 июнь куни элчи Спратлен айни пайтдаги фаолияти ҳамда 31 майда чоп этилиб халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини ўзига тортган хабарлар ҳақида суҳбатлашиш мақсадида Инсон ҳуқуқлари алъянси раиси Елена Урлаева билан учрашди. Элчи шуни қайта тасдиқладики, АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистон билан икки томонлама муносабатларини мустаҳкамлашдаги саъй-ҳаракатлари фаол ва мустақил фуқаролик жамиятининг ролига алоҳида эътибор қаратишни ўз ичига олади. ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Элчиси маҳаллий Бизнес уюшмасига мурожаат билан чиқди

2015 йил 9 июнь куни Элчи Спратлен хоним 2015 йилнинг июль ойида Калифорниянинг Силикон водийси бўйлаб сафарга чиқувчи маҳаллий тадбиркорлар гуруҳини кузатиш муносабати билан уюштирилган Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмасининг (ХБТУ) йиғилишида сўзга чиқди. Элчи Спратлен хоним АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги ошиб бораётган бизнес алоқалар шароитида тадбиркорликнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб берди. Халқаро бизнес ва технологиялар ...
Кўпроқ ўқинг»

USAID ягоналаштирилган тиббий эпидемиологик назоратга ёрдам беради ва Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги тизимини кучайтиради

Жорий йилнинг 27-28 май кунлари USAID ўзининг дастурий ҳамкори – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) билан биргаликда Ўзбекистондаги озиқ-овқат хавфсизлиги тизимини ўрганиш натижаларини муҳокама қилиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, шунингдек яқинда ўз ваколатхонасини очган БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти вакиллари учун амалий семинар ўтказдилар. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Савдо вазири ёрдамчиси Арун Кумар Ўзбекистонга расмий ташриф буюрди

Жорий йилнинг 3-5 июнь кунлари АҚШ Савдо вазирининг Глобал бозорлар бўйича ёрдамчиси ҳамда Америка ва хорижий тижорат хизмати Бош директори Арун Кумар Ўзбекистонга ташриф буюрди ва Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Биринчи ўринбосари Рустам Азимов, Ташқи иқтисодий алоқалар вазири Элёр Ғаниев ҳамда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан расмий учрашувлар ўтказди. Ўз ташрифи давомида Савдо вазири ...
Кўпроқ ўқинг»

Вашингтондаги АҚШ халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) сил касаллиги бўйича бош мутахассиси Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш ва сил касаллигини давол

2015 йил 20 май куни АҚШ халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) соғлиқни сақлаш бўйича гуруҳи Вашингтондаги USAID Глобал соғлиқни сақлаш бюросининг сил касаллиги олдини олиш ва уни даволаш соҳасидаги бош техник маслаҳатчиси доктор Алекс Голубков (Alex Golubkov) раҳбарлигида Ўзбекистон Силга қарши кураш миллий дастури директори Мирзағолиб Тиллашайхов билан учрашув ўтказди. Доктор Голубков донорлик дастури доирасида бепул ...
Кўпроқ ўқинг»

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Ўзбекистон Миллий кутубхонасида китоб тақдимоти ва дастхатланиши бўйича тадбир ўтказди

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан биргаликда китоб тақдимоти ва дастхатланиши бўйича тадбир ўтказди. АҚШ элчиси Спратлен хоним америкалик ёзувчи аёл Лаура Уиттон қаламига мансуб “Раққоса Айиқхон” номли эртакни Тошкентнинг учта мактабидан келган 60 нафарга яқин бошланғич синф ўқувчилари ва ўқитувчилари эътиборига тақдим этди. ...
Кўпроқ ўқинг»

Экспорт назорати ва тегишли чегара хавфсизлиги дастури (ЭНТЧХД) Ўзбекистон божхонаси ходимлари ва чегарачилар учун хавфни бошқариш бўйича ўқув курсини

Жорий йилнинг 18-19 май кунлари Экспорт назорати ва тегишли чегара хавфсизлиги дастури томонидан Тошкент шаҳрида Ўзбекистон божхонаси ходимлари ва чегарачилардан ташкил топган бирлаштирилган гуруҳ учун хавфни бошқариш (RMT) бўйича беш кунлик ўқув курсини ўтказди. Ўқув дастури асосий эътиборни АҚШ Божхона хизмати ва чегара қўриқлаш хизмати ушлаб қолиш бўйича тадбирларни кенгайтиришда қандай тарзда хавфни бошқариш бўйича ...
Кўпроқ ўқинг»

Атроф-муҳит масалалари бўйича минтақавий директор Тошкент Инновация Форумида нутқ сўзлади

2015 йилнинг 20 май куни Атроф-муҳит масалалари бўйича минтақавий директор Робин Маккатчен хоним АҚШ Давлат Департаментининг “Фан ва техника ёрдамида глобал инновация” номли ташаббуси бўйича Тошкент Инновация Форумида нутқ сўзлади. Ушбу ташаббус инноватор ёшларга тармоқ воситасидаги ўзаро алоқа, малакаларни ривожлантириш, устозлик ҳамда молиялардан фойдаланиш орқали иқтисодиёт ва тараққиёт соҳасидаги муаммоларни ечишга қаратилган янги корхоналарни ишлаб ...
Кўпроқ ўқинг»

Элчи Спратлен хоним Самарқандга қилган икки кунлик илк расмий сафарини муваффақиятли якунлади

18-19 май кунлари Элчи Спратлен хоним катталиги бўйича Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридан кейин иккинчи ўринда турувчи Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Мазкур ташриф қуйидаги учта расмий тадбир билан боғлиқ бўлди: Самарқанд давлат университети (СамДУ) ректори Холмухамедов Алижон Рахимович билан учрашув ўтказиш ва талабалар олдида нутқ билан чиқиш; Элчининг Маданий Меросни Сақлаш Фонди (AFCP) томонидан молиялаштирилган лойиҳа ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Марказий қўмондонлигининг (CENTCOM) «Наркотикларга қарши кураш дастури» Айритом божхона постида Телевизион кузатув тизимини (CCTV) ўрнатиб берди

Ўтган ҳафтада Афғонистон билан чегарадош Айритом божхона постида Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси учун янги телевизион кузатув тизими ўрнатиб берилди. Ушбу янги телевизион кузатув тизими аввалги тизимдан бир неча баробар яхши бўлиб, объектдаги хавфсизлик умумий даражасини оширади. Ўрнатиш бўйича барча ишлар ўзбекистонлик корхона томонидан бажарилган ва АҚШ Марказий қўмондонлигининг «Наркотикларга қарши кураш дастури» томонидан молиялаштирилган. Мазкур ...
Кўпроқ ўқинг»

Ўзбекистон “Жаззни ҳурматлаш ойлиги”ни нишонламоқда – Ари Роланд Жазз квартети Тошкентни ҳаракатга келтирди

2015 йил 8-13 апрель кунлари Ўзбекистондаги Халқаро жазз фестивали ва “Жаззни ҳурматлаш ойлиги” доирасида Ўзбекистонга америкалик жазз оркестри – Ари Роланд Жазз квартети санъат элчилари сифатида ташриф қилдилар. Ушбу тўртлик ўзининг мароми ва ғайрати ила ўзбекистонлик тингловчилар қалбига йўл топа олди, шунингдек улар америкалик жазз услублари ўзбек анъанавий мусиқаси билан қанчалик уйғунлашиб кетишини намойиш қилиш ...
Кўпроқ ўқинг»

Андижон воқеаларининг ўн йиллиги муносабати билан АҚШ элчихонаси берган баёнот

2005 йил 13 майда Андижонда юз берган воқеаларнинг ўн йилиги муносабати билан Америка Қўшма Штатлари ўша воқеалар туфайли ҳалок бўлган ёки жабр чекканларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади. Биз Ўзбекистон билан кўплаб муштарак мақсадларга эгамиз ҳамда жавобгарлик, ярашув, демократик ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни рағбатлантиришга содиқ қоламиз. Қўшма Штатлар Ўзбекистонни инсон ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонаси ТИВ куни доирасидаги хайрия мақсадида маблағ тўплашга қаратилган тадбирда иштирок этди

АҚШ элчихонаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари 2 май куни ўтказилган ТИВ Куни доирасидаги тадбирларда иштирок этиб, америкаликларнинг сахийлиги ва кўнгиллилик руҳини амалда намойиш қилдилар. ТИВ Кунида хорижий давлатлар ваколатхоналари ўзларининг миллий таомларини сотувга қўядилар, тўпланган маблағларни эса хайрияга йўналтирадилар. АҚШ элчихонасининг стендида гамбургер ва чизбургерлар қовурилиб, сотилди, шунингдек америкалик ходимлар томонидан пиширилган турли хил ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчиси Памела Спратленнинг Оналар куни муносабати билан йўллаган баёноти

Америка халқи май ойининг иккинчи якшанбасида нишонлайдиган Оналар куни муносабати билан мен Тошкентда жойлашган АҚШ элчихонасидаги ҳамкасбларим билан биргаликда Америкада оналарнинг роли нақадар катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидламоқчиман. . Ишончим комилки, бу қадрият дунёнинг ҳар қайси бурчагидаги ҳар бир жамоада, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам ўз аксини топган. Мен Ўзбекистонга келганимга бор-йўғи бир неча ой бўлди, ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчисининг Ғалаба куни муносабати билан йўллаган баёноти

Америка Қўшма Штатлари элчихонаси ҳамда Америка халқи номидан сиз ва оилангизга Ғалаба кунининг 70 йиллиги муносабати билан энг эзгу тилакларимни йўллайман. Жаҳон тарихидаги энг қайғули урушлардан бири якун топган кунни нишонлар эканмиз, биз албатта Иккинчи Жаҳон Уруши даврида Ўзбекистон фахрийлари қилган қурбонликларни ҳам ёдга оламиз. Биз бу ветеранлар хотираси ва жасоратини шарафлаймиз. Шунингдек, ўзбек халқи ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонаси ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги шартномага тузатишни имзолади

27 апрель куни АҚШ элчиси Памела Спратлен ҳамда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов шартномага киритилган 13-рақамли тузатишни имзолади. Бу тузатиш 2001 йил 14 августда Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматлари ўртасида тузилган наркотикларни назорат қилиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилишга кўмак бўйича шартномага тааллуқлидир. Унга кўра, Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазирлиги маблағ билан таъминлайдиган, грант ...
Кўпроқ ўқинг»

Элчи Памела Спратлен хоним Тамара Хоним Уй-музейига ташриф буюрди

Элчи Спратлен хоним Хотин-қизлар тарихи ойлиги доирасида 17 апрель куни Тамара Хоним Уй-музейига ташриф буюрди. Тамара Хоним (асли Тамара Петросян) Совет Ўзбекистони давридаги таниқли шахс эди. 1929 йили мамлакат феодал исломий давлатдан Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси сари ўтаётган оғир даврда, бу аёл биринчилар қаторида, ўлим жазоси таҳдиди остида, хотин-қизларнинг паранжини бекор қилиш бўйича ҳақ-ҳуқуқлари учун ...
Кўпроқ ўқинг»

Боғдорчилик соҳасидаги замонавий ахборот технологиялари Ўзбекистон фермерларига ёрдам беради

АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистондаги боғдорчилик соҳасидаги ишлаб чиқариш ва сотиш занжири бўйича маълумотга эга бўлган юқори талабни қондириш учун рақамли восита ишлаб чиқди. Ушбу восита “Мобил кенгайтирилган қўшимча қийматли дастур” (Mobile Extension Value Added Application – MEVA, қисқартмаси ўзбек тилидаги «мева» сўзига мосланган) деб номланадиган дастурдир. Ўтган ҳафтадан бошлаб MEVA дастури «Google-play» манбасида ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Моделининг Ўзбекистондаги Биринчи махсус тайёргарликсиз анжуманини ташкиллаштирди

7 апрель куни, Хотин-қизлар тарихи ойлиги муносабати билан, Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Моделининг Ўзбекистонда “Илм-фандаги гендер тафовутини бартараф этиш” мавзуидаги Биринчи махсус тайёргарликсиз анжуманини ўтказди. 35 нафарга яқин ёш делегатлар, жумладан АҚШ Ҳукуматининг алмашинув дастурлари битирувчилари, Тошкентнинг қатор ўқув муассасалари талабалари ҳамда кенг омма вакиллари анжуманда иштирок этдилар. Жамоатчилик ...
Кўпроқ ўқинг»

Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон FATCA бўйича ҳукуматлараро битимни имзоладилар

3 апрель куни АҚШ Элчиси Памела Спратлен хоним ва Ўзбекистон Давлат Солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев Хорижий ҳисоб рақамларининг солиқ бўйича мувофиқлиги ҳақидаги Қонун (FATCA) борасидаги халқаро солиқ қонунчилигини яхшилаш мақсадида Ҳукуматлараро битимга (ҲАБ) имзо чекдилар. Ўзбекистон АҚШ билан FATCA бўйича Ҳукуматлараро битимни имзолаган биринчи Марказий Осиё давлатидир. Ушбу ҲАБ Ўзбекистонда фаолият юритаётган АҚШ фуқароларининг ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонаси «Ари Роланд» квартетини яна Ўзбекистонда кутиб олмоқда

8-13 апрель кунлари Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Америкадаги машҳур жаз квартетларидан бири бўлган “Ари Роланд”ни Ўзбекистонда яна қарши олади. Биринчи бор ушбу квартет Ўзбекистонга 2009 йили ташриф буюрган. Бу гал квартет Тошкентда талабалар, ўқитувчилар ва кенг жамоатчилик билан учрашиб, энг яхши тажриба ва ғояларни улар билан ўртоқлашади. Квартет аъзолари қуйидагилар: Ари Роланд (бас), Стефан Шац (дўмбира), ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Элчихонаси Тошкент шаҳрида ўтказилан “Таълим ва карьера” XII Халқаро кўргазмасида иштирок этди

Жорий йилнинг 2-4 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда «Expocontact» компанияси Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижодиёти марказида “Таълим ва карьера” XII Халқаро кўргазмасини ташкиллаштирдилар. Жаҳоннинг 122 та муассасалари, жумаладан Тошкентдаги АҚШ элчихонаси қошидаги “АҚШда Таълим” дастури, таълим, алмашув ва яхши иш ўринларига эга бўлиш ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчиси Памела Спратленнинг Наврўз айёми муносабати билан йўллаган табриги

Азиз дўстлар! Америка Қўшма Штатлари ҳамда Тошкентда жойлашган АҚШ элчихонасидаги ҳамкасбларим ва дўстларим номидан Наврўз байрами муносабати билан барчангизга бахт-саодат тилайман. Икки мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун биргаликда меҳнат қилар эканмиз, баҳор нафаси кезаётган шу кунларда сизга тинчлик-осойишталик, мустаҳкам соғлик ва омад тилаб қоламан. Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Ричард Хоугланд Би-би-си Ўзбек Хизмати билан эксклюзив суҳбат ў

Би-би-си Ўзбек Хизмати билан эксклюзив суҳбатда АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Ричард Хоугланд 29 март куни ўтадиган президент сайловлари Ўзбекистоннинг ички иши эканини айтди. Жаноб Хоугландга кўра, Ўзбекистондаги сайловлар АҚШ ва Оврўпо андозаларига жавоб бермаслиги мумкин, аммо Вашингтон ўзбек ҳукумати билан мулоқотларни давом эттиради. Лондондаги АҚШ элчихонасида ўтган суҳбатда ...
Кўпроқ ўқинг»

200га яқин одам USAID томонидан Самарқандда ташкил этилган ISO 9001 бўйича амалий семинарда иштирок этди

Жорий йилнинг 27 февраль куни АҚШ халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Минтақавий иқтисодий ҳамкорлик лойиҳаси (REC), CERT Халқаро академияси билан ҳамкорликда 200га яқин иштирокчилар учун янги ISO 9001:2015 стандартининг тавсиялари бўйича амалий семинар ташкил қилдилар. ISO Халқаро стандарти сертификати маҳсулот ва хизматларнинг хавфсиз, ишончли ва яхши сифатли бўлишини кафолатлашга ёрдам беради, корхоналар эса янги бозорларга чиқиш ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) тўқимали экинлар ва ўсимликларнинг микрокўпайиши бўйича энг замонавий лабораторияни келтирди – бу Ўзбекистонда

2015 йил 13 февраль куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг “Қишлоқ хўжалик алоқаларини ривожлантириш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда Академик Махмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институтида тўқимали экинлар бўйича энг замонавий лабораторияни очдилар. Элчи Спратлен хоним очилиш маросимида сўзга чиқди ҳамда Ўзбекистон Ҳукуматидаги ҳамкорлар билан биргаликда ускуналар ...
Кўпроқ ўқинг»

USAID силга қарши кураш бўйича янги дастурни Ўзбекистонда ишга туширмоқда

2015 йил 20 февраль, жума куни Ўзбекистондаги АҚШ Элчиси Памела Л.Спратлен хоним ва Ўзбекистон Республикаси Соғлқни сақлаш вазири Анвар Алимов АҚШ халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) силга қарши кураш бўйича янги дастурини ишга тушириш муносабати билан ташкил этилган анжуманда иштирок этдилар. Ишга тушириш маросими «Radisson Blu Hotel Tashkent» меҳмонхонасида бўлиб ўтди ва унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ...
Кўпроқ ўқинг»

USAID ўзининг Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муваффақиятли лойиҳасини якунлаш тадбирини ўтказди

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилган ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (ҚСХВ) билан яқин ҳамкорликда амалга оширилган “Қишлоқ хўжалик алоқаларини ривожлантириш” (AgLinks Plus) лойиҳасини якунлаш маросими 2015 йил 19 февраль куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Лойиҳа фаолиятига якун ясовчи ушбу тадбирда Ўзбекистонда боғдорчилик ва узумчилик соҳаларига сўнги уч йилда ...
Кўпроқ ўқинг»

Элчи Спратлен хоним адвокатлар ва прокурорлар ўртасидаги муносабатлар мавзуидаги оммавий муҳокамада етакчилик қилди

Жорий йилнинг 12 февраль куни Словениянинг “Минтақавий мулоқот” номли НТТси, Наркотик моддаларнинг халқаро айланмасига қарши кураш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти Бюроси томонидан молиялаштирилган лойиҳа доирасида прокурорлар ва адвокатлар роли мавзуида оммавий муҳокама ташкиллаштирди. Экспертлар гуруҳига қуйидагилар киритилди: Марк Шамель – таниқли америкалик адвокат, Равшан Аҳмедов – Ўзбекистон Адвокатлар палатаси раиси, Дэвид Хакни – АҚШ ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчиси Памела Спратлен Президент Ислом Каримовга ишонч ёрлиғини топширди

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен 27 январь куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга ишонч ёрлиғини топширди. Икки мамлакатлар йигирма йилдан ортиқ вақт мобайнида қатор икки томонлама масалалар бўйича иш олиб борар экан, элчи Спратлен Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар ўртасида мустаҳкам, самимий ва самарали ҳамкорликни давом эттириш истагини билдирди. Элчи Спратлен АҚШ Сенати томонидан 2014 ...
Кўпроқ ўқинг»

Элчи Кролнинг хайрлашув нутқи

Азиз дўстлар! Мен Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси сифатида ўз вазифамни якунлар эканман, қарийб уч ярим йил давомида бу ерда яшаб, ишлаган давримда менга кўрсатилган кўплаб илтифоти, илиқ муносабати ва меҳмондўстлиги учун Ўзбекистон халқига чин қалбимдан ташаккур айтмоқчиман. Бу вақт мобайнида мен республиканинг барча вилоятларида бўлиб, сизнинг маданиятингиз, кўҳна ва замонавий тарихингиз ҳамда муборак ўлкангизнинг ...
Кўпроқ ўқинг»

Конституция куни муносабати билан йўлланган табрик

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Ўзбекистоннинг барча фуқароларини Ўзбекистон Конституциясининг 22 йиллиги муносабати билан муборакбод этади. Ҳар бир халқнинг конституцияси унинг ўзига хос маданияти, шарт-шароити ва қадриятларини акс эттиради. Қолаверса, конституция ҳар бир фуқаронинг умумжаҳон ҳуқуқларини белгиловчи ва ҳимоя қилувчи асосий ҳужжат саналади. Биз Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон Республикаси конституциялари ушбу умумий мақсадга хизмат қилади, деб ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчихонаси Бухорода қадимий бадиий буюмларни асрашга кўмаклашмоқда

5 ноябрь куни элчи Крол жаноблари ҳамда Давлат археология ва тарих музейи директори Абдурашид Закрилаев “Арк” номли Бухоро давлат археология ва тарих музейида қайта тикланган бадиий буюмлар кўргазмасини тантанали равишда очди. Тадбирда Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги вакиллари, тарихчилар, реставраторлар, АҚШ элчихонаси ходимлари ва журналистлар иштирок этди. АҚШ элчихонаси бу музей коллекциясидаги бадиий буюмларни ...
Кўпроқ ўқинг»

2016 йил Турли миллат вакиллари учун иммиграцион виза лотереяси

АҚШ Давлат Департаменти шуни эслатиб ўтадики, 2016 йил «Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар – DV» (Грин Кард) Лотереясига рўйхатга олиш даври 2014 йил 1 октябрдан 2014 йил 3 ноябргача жамоат учун очиқ бўлади. Ҳар йили АҚШ ҳукумати АҚШга иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун «Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар ...
Кўпроқ ўқинг»

Олма навлари турлари танлови

30 сентябрь куни USAIDнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Жон Риордан ушбу ташкилотнинг AgLinks Plus лойиҳаси Ўзбекистоннинг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда қўллаб-қувватлаган олма навлари турлари танловида иштирок этди. 35 нафар ўзбек фермери 4 та номинация бўйича ўз маҳсулотларини намойиш қилди: 1) энг бозорбоп; 2) энг ширин; 3) энг шарбатли ва 4) энг кўримли. Ҳар ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Президенти Барак Обаманинг ҳаж ва ийд ал-адҳага оид баёноти

Мишель ва мен Америка Қўшма Штатларида ҳамда бутун дунёда ийд ал-адҳани нишонлаётган мусулмонларга энг яхши тилакларимизни йўллаймиз, шунингдек, бу йил ҳаж амалини адо этаётганларни муборакбод этамиз. Мусулмон қўшни ва дўстларимиз ҳайит байрамига тўпланар экан, америкалик мусулмонлар дунёдаги энг йирик ва энг хилма-хил йиғинлардан бирида иштирок этаётан миллионлаб зиёратчиларга қўшилишади. Ҳаж дунёнинг турли бурчагидаги мусулмонларни – ...
Кўпроқ ўқинг»

CDC, DTRA ва USAID инфекцион касалликларга қарши курашда бирлашмоқда

Муваққат ишлар вакили Б.Бринк Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC), Мудофаага таҳдидларни камайтириш агентлиги (DTRA) ва Америка Қўшма Штатларининг Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) ҳомийлик қилган ҳамда инфекцион касалликлар назоратига бағишланган 3 кунлик (24-26 сентябрь) семинар иштирокчиларини қутлади. Тадбир соғлиқни сақлаш соҳасининг 39 нафар вакилига тиббий ёрдам кўрсатишга тааллуқли инфекциялардан (ТЁКТИ) хабардор бўлиш муҳимлиги, ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчиси Жорж Кролнинг қурбон ҳайити муносабати билан йўллаган табриги

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ва Америка Қўшма Штатлари халқи номидан Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити муносабати билан энг самимий тилакларимни йўллашга ижозат бергайсиз. Дунёда, шу жумладан Ўзбекистон ва АҚШда, барча мусулмонлар бу кунни байрам сифатида нишонлашади. Қурбон ҳайити муносабати билан мен барча оилаларга соғлик, тинчлик ва бахт тилайман. Шунингдек, бу йил Маккаи мукаррамага бориб, ҳаж амалини муваффақиятли ...
Кўпроқ ўқинг»

Мусиқа ёрдамида тинчлик ва бағрикенгликни тарғиб қилиб

3 октябрь куни 600 нафардан ортиқ меҳмон Дэниел Перл Жаҳон мусиқа кунларини Райҳон, “Шаҳзод” ва “Jazzirama” гуруҳи билан нишонлаш мақсадида Тошкентдаги АҚШ элчихонасига ташриф буюрди. Ҳар йили октябрь ойида Қўшма Штатлар ва дунёнинг турли бурчакларидаги мусиқачилар мусиқа ёрдамида бирдамлик ва дўстликка илҳомлантириш, маданий ва диний тоқатсизликка қарши туриш, маданиятлараро мулоқот ва тушунишни қўллаб-қувватлаш ҳамда масъулиятли ...
Кўпроқ ўқинг»

Тошкент шаҳрида 7-Америка фильмлари фестивали бўлиб ўтди

АҚШ элчихонаси “Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан ҳамкорликда 7-Америка фильмлари фестивалини ўтказиб, уч кун давомида АҚШда ўсиб-улғайишга қаратилган фильмларни намойиш қилди. Фестиваль 26-28 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрининг марказида ХХ асрнинг 60-йилларида қурилган Алишер Навоий номидаги номи тилларда достон кино саройида бўлиб ўтди. Дам олиш кунларида 7 та фильмни 1500 дан ошиқ томошабин келиб кўрди ва бу ...
Кўпроқ ўқинг»

Муваққат ишлар вакили Б.Бринк “Аэропорт хавфсизлиги бошқарув курси” битирувчиларига мурожаат қилди

16 сентябрь куни Муваққат ишлар вакили Бриджет Бринк Дипломатик хавфсизлик бюросинининг “Терроризмга қарши курашга ёрдам” дастурининг (ТҚКЁД) қайтишини нишонлаш тадбирининг ёпилиши маросимида иштирок этди. Бир пайтлар машҳур ва гуллаб-яшнаган дастур бир неча йил олдин ёпилган эди. Ушбу сўнгги дастур 22 нафар иштирокчига «Аэропорт хавфсизлигини таъминлаш»га оид маълумотлар берди. Курс етти кунлик йўл-йўриқлар билан бирга иштирокчиларга ...
Кўпроқ ўқинг»

Америка фильм фестивалида АҚШ билан улғайинг!

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси “Ўзбеккино” миллий агентлиги билан ҳамкорликда ташкиллаштирган Еттинчи йиллик Америка фильм фестивали 2014 йил 26-28 сентябрь кунлари Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтади. Бу йилги фестиваль мавзуси “Америкада улғайиш” деб аталади. Намойиш этиладиган фильмлар Америкада вояга етиш ва америкача орзу учун интилиб яшаш билан боғлиқ хилма-хил воеқаларни қамраб олган. Уларда АҚШдаги қадриятлар, ...
Кўпроқ ўқинг»

Экотуризм эксперти Дин Ридер Ўзбекистонга сафар қилди

АҚШ Миллий боғ хизматининг миллий туризм бўйича собиқ директори ва экотуризм эксперти жаноб Дин Ридер 8-14 сентябрь кунлари Ўзбекистонга сафар қилди. Сафарини уюштиришда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси кўмаклашган жаноб Ридер Ўзбекистон ҳукумати расмийлари учун Зомин Миллий боғида ва Тошкент шаҳридаги Бош ўрмон хўжалиги  бошқармасида “Экотуризмни ривожлантириш” мавзусида семинарлар ўтказди. Шунингдек, у Бўстонлиқ туманидаги Угам-Чотқол миллий боғи, ...
Кўпроқ ўқинг»

Элчихона одам савдосига қарши кураш бўйича семинар ўтказди

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси, Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси ва одам савдосига қарши курашувчи “Истиқболли авлод” ННТ жорий йилнинг 18-21 август кунлари Тошкент шаҳрида одам савдосига қарши курашга (ОСҚК) бағишланган семинар ўтказди. Кўп қисмли семинарлар туркумининг иккинчиси бўлан ушбу тадбир иштирокчиларга одам савдосига қарши курашнинг турли механизмларни намойиш қилди ва ушбу соҳада Ўзбекистонда давлат-хусусий сектор ҳамкорлигини ривожлантиришни ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчиси Жорж Кролнинг Ўзбекистон мустақиллик куни муносабати билан йўллаган табриги

Америка Қўшма Штатлари халқи ва Президент Обама қаторида гўзал мамлакат бўлмиш Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 23 йиллиги муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этиб, унга энг эзгу тилакларимни йўллайман. Нисбатан қисқа вақт ҳисобланган 23 йиллик мустақиллик даврида Ўзбекистон кўп ютуқларни қўлга киритди. Мураккаб ташқи ва ички вазиятларнинг қизғин палласида Ўзбекистон мустаҳкам сиёсий ва иқтисодий муассасалар барпо этиб, ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ муваққат ишлар вакили Филип Казнетнинг Рамазон ҳайити муносабати билан йўллаган табриги

Америка Қўшма Штатлари халқи ва Тошкентда жойлашган АҚШ элчихонасидаги ҳамкасбларим номидан Ўзбекистондаги барча мусулмонларга Рамазон ҳайити муносабати билан энг илиқ тилакларимни йўллайман. Ўтган муборак ойда, раҳмат ва мағфират онларида, миллионлаб америкалик мусулмонлар бутун дунёдаги оға-инилари ва опа-сингиллари каби ўз-ўзини поклаб, дуо ва хайр-эҳсонлар қилишди. Келгуси йилларда ҳам барчангизга бардавом тинчлик, туганмас бахт ва мустаҳкам соғлик ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги сил касаллигини тезда аниқлаб берувчи тиббий ускуна тақдим этди

16 июль чоршанба куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Асилбек Худоёров, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси муваққат ишлар вакили Филип Казнет ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Асмус Хаммерих Соғлиқни сақлаш вазирлигига сил касаллигини тезда аниқлаб берувчи тўртта махсус тиббий ускунани топширди. Ушбу тадбир Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий марказида бўлиб ўтди. ...
Кўпроқ ўқинг»

Elchi Jorj Krolning AQSH Mustaqillik kuni munosabati bilan o’tkazilgan rasmiy marosimda so’zlagan nutqi

Muhtaram mehmonlar, hamkasblar, xonimlar va janoblar! Amerika Qo’shma Shtatlari Mustaqillik Deklaratsiyasining ikki yuz o’ttiz sakkiz yilligini biz bilan birgalikda nishonlashga kelganingiz uchun barchangizga tashakkur aytaman. Garchi u voqea bundan ancha avval sodir bo’lgan bo’lsa ham, har bir avlodga mansub amerikaliklar uchun o’sha hujjatda keltirilgan asosiy tamoyillar, ya’ni hayot, erkinlik va baxtga intilish prinsiplari bugungi kunda ...
Кўпроқ ўқинг»

Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдурасул Худойназаровнинг вафотига оид баёнот

Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси бешафқат касаллик оқибатида 58 ёшида ҳаётдан кўз юмган ангренлик ҳуқуқ ҳимоячиси Абдурасул Худойназаровнинг турмуш ўртоғи, фарзандлари, дўстлари ва ҳамкасбларига чуқур таъзия изҳор этади. Абдурасул Худойназаровнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги жонбозлиги ва жасорати қалбимизда узоқ йиллар сақланиб қолади. Марҳумнинг охирати обод бўлсин!
Кўпроқ ўқинг»

Андижон воқеаларига тўққиз йил тўлиши муносабати билан баёнот

Бугун Америка Қўшма Штатлари бундан тўққиз йил аввал Андижонда содир бўлган воқеаларни ёдга олади ҳамда ўша фожиа вақтида ва унинг натижасида азият чеккан кишиларга чуқур ҳамдардлик изҳор этади. Қўшма Штатлар келгусида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун энг яхши восита сифатида муросага келиш, ҳисоб бериш ва барча фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақиради.
Кўпроқ ўқинг»

Фан ва технология соҳасидаги ҳамкорлик бўйича АҚШ-Ўзбекистон қўшма комиссияси биринчи мажлиси Тошкентда ўтмоқда

Фан ва технология соҳасидаги ҳамкорлик бўйича АҚШ-Ўзбекистон қўшма комиссиясининг биринчи мажлиси 2014 йил 5-7 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Учрашув собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов 2010 йили имзолаган АҚШ ваЎзбекистон ўртасидаги Фан ва технологияга оид келишув доирасида амалга оширилмоқда. Тадбирда 60 нафарга яқин ўзбекистонлик олим, тадқиқотчи ва мулозимлар ...
Кўпроқ ўқинг»

Элчилар хонаси

1965 йилда топилган “Элчилар хонаси”нинг деворий суратлари Афросиёб музейида сақланмоқда. Эрамизнинг VII асрига оид бўлган сўғд санъатининг ушбу дурдонаси бутун оламга машҳурдир. Афсуски, “Элчилар хонаси”нинг девори емирилиб кетаётганлиги сабабли ушбу тарихий ёдгорликнинг бутунлай йўқолиб кетиш хавфи мавжуд. Бунинг олдини олиш учун уни зудлик билан тўлиқ қайта таъмирлаш мақсадга мувофиқ. Сўғдиёна француз-ўзбек археологик миссияси ташаббуси билан ...
Кўпроқ ўқинг»

Криминалистика бўйича муассасалараро ҳамкорлик

АҚШ элчихонаси 2014 йил 11-12 март кунлари криминалистик экспертиза маълумотларидан фойдаланувчилар учун ўтказилган ўқув семинарини қўллаб-қувватлади. Ўзбекистон қўшма муассасалараро экспертлар гуруҳи томонидан тузилиб, амалга оширилган мазкур семинар криминалистикага оид кенг кўламли мавзу ва масалаларни қамраб олди. Тадбирда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фаолият юритувчи терговчи, адвокат, прокурор ва судьялар иштирок этди. Катта таассурот қолдирувчи ҳамкорлик ...
Кўпроқ ўқинг»

AQSh elchisi Jorj Krolning Navro’z munosabati bilan yo’llagan tabrigi

AQSh elchixonasi va Amerika Qo’shma Shtatlari xalqi nomidan O’zbekiston xalqiga Navro’z ayyomi munosabati bilan eng ezgu tilaklarimni yetkazishga ijozat bergaysiz. Mustaqillikning birinchi kunlaridan boshlab, O’zbekiston Navro’z bayramining ommaviy nishonlanishini qayta tikladi. O’sha paytdan e’tiboran, an’anaviy sharqiy yangi yil O’zbekiston bo’ylab oila va jamoalarni bahor kelganini nishonlash maqsadida qo’shiq kuylash, raqsga tushish, daraxt va gullar ekish ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Сумар Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Фотима Сумар 16-19 март кунлари Ўзбекистонда бўлади. Ташриф давомида АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари Сумар АҚШ-Ўзбекистон муносабатларини янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга эътибор қаратади. Сумар хоним кенг кўламли  икки томонлама ва минтақавий масалаларни, шу жумаладан, “Янги ипак йўли” лойиҳаси доирасида иқтисодий интгерация масаласини муҳокама қилиш ...
Кўпроқ ўқинг»

“Лора Кортес ва Данс Кардс” анъанавий америкача мусиқани Ўзбекистонга олиб келмоқда

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Америка халқ мусиқий анъаналаридан бирини Ўзбекистонга олиб келмоқда. Аъзолари аёллардан иборт бўлган “Лора Кортес ва Данс Кардс” гуруҳи 19 февраль соат 18:00 да Тошкентдаги Ўзбекистон давлат консерваториясида, 21 февраль соат 16:00 да Фарғона драма театрида концерт беради. “Лора Кортес ва Данс Кардс” гуруҳи аъзолари торли чолғу асбобларида куй ижро этар экан, уларни ...
Кўпроқ ўқинг»

Америка рақс ансамбли директори ўзбек талабалари ва ижрочилари билан тажриба алмашди

“Дэвид Дорфман Данс Компани” бадиий раҳбари Дэвид Дорфман ҳамда “Данс Моушн ЮЭсЭй” лойиҳа директори Майкл Бланко рақс санъатига оид энг яхши амалий тажрибалар билан ўртоқлашиш, шунингдек, ижрочилик анъаналари билан боғлиқ мавзу ва муаммолар хусусида фаол мулоқот ўрнатишга руҳлантириш ва кўмаклашиш мақсадида 2-6 февраль кунлари Ўзбекистонга ташриф буюрди. Жаноб Дорфман Тошкент Давлат миллий рақс ва хорегорафия ...
Кўпроқ ўқинг»

Ўзбекистонлик муаллифлар ва АҚШ элчихонаси ўзбекча-инглизча / инглизча-ўзбекча луғат чиқаришда ҳамкорлик қилди

31 январь куни, ўзбекистонлик олим ва журналистлар АҚШ элчиси Жорж Крол қароргоҳида бўлиб ўтган АҚШ ҳукумати нашр этилишини қўллаб-қувватлаган янги ўзбекча-инглизча / инглизча-ўзбекча луғат тақдимот маросимида иштирок этди. Ушбу лойиҳани амалга оширишда луғат муаллифи Шавкат Бўтаев ҳамда Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети ва Ўзбекистон Фанлар Академиясидаги мутахассислар АҚШ элчихонаси билан яқиндан ҳамкорлик қилди. Луғат пойтахтдаги ...
Кўпроқ ўқинг»

USAID нинг Марказий Осиё бўйича янги директори Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда

22-27 январь кунлари Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлигининг Марказий Осиё республикалари бўйича янги минтақавий директори Жонатан Эддлтон Ўзбекистонга ташриф буюради. Мамлакатга биринчи бор ташриф буюраётган жаноб Эддлтон Ўзбекистон ҳукуматидаги мулозимлар, шунингдек, хусусий сектор, маҳаллий ННТ ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан кенг кўламли икки томонлама масалаларни муҳокама қилади. Элчи Эддлтон ваколатли вазир мақомига ...
Кўпроқ ўқинг»
Кўпроқ маълумот ∨