Олма навлари турлари танлови

30 сентябрь куни USAIDнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Жон Риордан ушбу ташкилотнинг AgLinks Plus лойиҳаси Ўзбекистоннинг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда қўллаб-қувватлаган олма навлари турлари танловида иштирок этди. 35 нафар ўзбек фермери 4 та номинация бўйича ўз маҳсулотларини намойиш қилди: 1) энг бозорбоп; 2) энг ширин; 3) энг шарбатли ва 4) энг кўримли. Ҳар бир тоифа бўйича илк учта ўринни эгаллаган фермерлар махсус сертификат ва мукофотлар билан тақдирланди.

group of men
USAIDнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Жон Риордан ўзбек фермерлари билан. (АҚШ элчихонаси сурати)

USAIDнинг AgLinks Plus лойиҳаси Ўзбекистон боғдорчилиги соҳасида меҳнат қилаётган фермерлар ва бошқа кишиларга янги иш ўринлари яратиш, даромад, мева ҳосилдорлиги ва сифатини оширишга қаратилган тренинглар ўтказади. 2011 йилда ишга туширилганидан бери ушбу лойиҳа ахборот алмашишни ошириш, фермерларга янги мижозлар топиб бериш ва ахборот алмашув тармоғини вужудга келтиришни қўллаб-қувватлаш бўйича мамлакат бўйича боғдорчиликка оид турли-туман танловлар ўтказишга кўмаклашиб келмоқда.

men presenting apples
Ёш фермерлар танловда ўз маҳсулотларини намойиш қилмоқда. (АҚШ элчихонаси сурати)