Америка блюграсс гуруҳи Ўзбекистонда

АҚШ элчихонаси “Henhouse Prowlers” блюграсс гуруҳи Самарқандда ўтадиган бу йилги “Шарқ тароналари” мусиқа фестивалида Қўшма Штатлар вакили сифатида қатнашишини мамнуният билан эълон қилади.

“Шарқ тароналари”да иштирок этишдан ташқари, 23 август кундуз соат 1:30 да “Henhouse Prowlers” Тошкентдаги Тамарахоним музейида маҳаллий мусиқачи ва талабалар билан алоҳида машғулот ўтказади. 31 август кечқурун соат 8:00 да эса, у “Анҳор Локомотив” кўнгилочар паркида концерт намойиш этади. Бу концерт бепул ва кенг жамоатчилик учун очиқдир.

“Henhouse Prowlers” АҚШ Давлат департаменти шафелигида дунёнинг 25 дан ортиқ мамлакатида ҳар йили 175 та концерт берган америкалик мусиқачилардир. Чикагода яшаб, ижод этувчи Кристофер Доллар, Жонатан Голдфайн, Кайл О’Брайен ва Бенжамин Райт    ушбу квартет аъзоларидир. Улар халқ мусиқаси орқали бошқа маданиятлар билан боғланиш учун анъанавий америкача блюграсс мусиқасидан тарбиявий асос сифатида фойдаланади. Гуруҳ “Live from Kyrgyzstan” (Бишкекда ёзилган) ва “Separation Man” номли иккита мусиқий альбом чиқарган.