11 июнь куни элчи Спратлен айни пайтдаги фаолияти ҳамда 31 майда чоп этилиб халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини ўзига тортган хабарлар ҳақида суҳбатлашиш мақсадида Инсон ҳуқуқлари алъянси раиси Елена Урлаева билан учрашди.
Элчи шуни қайта тасдиқладики, АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистон билан икки томонлама муносабатларини мустаҳкамлашдаги саъй-ҳаракатлари фаол ва мустақил фуқаролик жамиятининг ролига алоҳида эътибор қаратишни ўз ичига олади.
Элчи Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Доимий кенгашининг 4 июнда бўлиб ўтган мажлисида тарқатилган АҚШ ҳукуматининг Урлаева хоним билан боғлиқ баёнотини муҳокама қилди.
