21 октябрь чоршанба куни, элчи Памела Спратлен хоним ва Тошкент шаҳри хокими ўринбосари Фарида Абдураҳимова USAID томонидан молиялаштирилган Ижтимоий ҳимояланмаган хотин-қизлар учун ўқув марказини очиб бердилар. Нутқ сўзловчиларнинг ҳар иккиси мовий ранг кўйлакда бўлиб, бу ранг одамлар савдоси ва жинсий қуллик ҳақида хабардорлик рамзи эди. Элчи Спратлен хоним таъкидлади-ки “давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ишлаш орқали, бу ўқув марказини қўллаб-қувватлаш воситасида биз ушбу ноҳақликни бекор қилишга ҳаракат қиламиз. Мазкур марказ ижтимоий ҳимояланмаган оилалардаги хотин-қизлар ҳамда одам савдоси қурбонлари учун мавжуд бўлган касбларни ўқитиш бўйича хизмат кўрсатади”.

Туман ҳокимиятлари, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Одам савдосига қарши кураш бўйича идоралараро комиссия расмий вакиллари ҳамда маҳалла қўмиталари аъзолари маросимда иштирок этдилар. Меҳмонлар «Istiqbolli Avlod» НТТ амалга ошираётган, одам савдоси қурбонларини реинтеграция қилиш бўйича USAID лойиҳаси томонидан молиялаштирилган Марказ билан танишиш ва таҳсил оладиган аёллар билан суҳбатлашиш имкониятига эга бўлдилар. Ўқув марказидан асосан одам савдоси қурбонлари фойдаланадилар. Марказ турли касбларга ўқитиш орқали қурбонларнинг одам савдосига гирифтор бўлиш хатарини камайтиради, жумладан унда тикиш, пазандачилик, косметология ва компьютер саводхонлиги дарслари ўтилади. USAID Ўқув марказини жиҳозлаш учун 36 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратди.
