Жорий йилнинг 12 февраль куни Словениянинг “Минтақавий мулоқот” номли НТТси, Наркотик моддаларнинг халқаро айланмасига қарши кураш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти Бюроси томонидан молиялаштирилган лойиҳа доирасида прокурорлар ва адвокатлар роли мавзуида оммавий муҳокама ташкиллаштирди.
Экспертлар гуруҳига қуйидагилар киритилди: Марк Шамель – таниқли америкалик адвокат, Равшан Аҳмедов – Ўзбекистон Адвокатлар палатаси раиси, Дэвид Хакни – АҚШ собиқ федерал прокурори, ва Шуҳрат Мустафаев – Бош Прокуратура ҳузуридаги Олий ўқув курслари раҳбари.

Элчи Спратлен хоним ўзининг рус тилида қилган нутқида очиқ ва ҳаққоний адлия тизими муҳимлигига алоҳида урғу бериб, Ўзбекистон Ҳукуматини кўпроқ тортишувли суд жараёнларини қўллаб-қувватлашга чақирди. “Минтақавий мулоқот” ташкилоти директори Мюша Север томонидан бошқарилган оммавий муҳокама шакли таркибига адвокатлар, ОАВ вакиллари, талабалар ва ҳукумат расмийлари кирган тингловчиларни фаол иштирок этишга чорлади.
