2015 йил 9 июнь куни Элчи Спратлен хоним 2015 йилнинг июль ойида Калифорниянинг Силикон водийси бўйлаб сафарга чиқувчи маҳаллий тадбиркорлар гуруҳини кузатиш муносабати билан уюштирилган Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмасининг (ХБТУ) йиғилишида сўзга чиқди. Элчи Спратлен хоним АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги ошиб бораётган бизнес алоқалар шароитида тадбиркорликнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб берди.
Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси Ўзбекистондаги Минтақавий иқтисодий ҳамкорлик (МИҲ) Лойиҳаси бўйича суб-пубратчи сифатида фаолият юритиб, USAIDнинг лойиҳани амалга ошириш борасидаги ҳамкори сифатида иш олиб боради. ХБТУ 2013 йилдан буён МИҲ лойиҳаси билан ҳамкорлик олиб боради. ХБТУ асосан ёш мутахассислардан ташкил топган ҳаракатчан ва тиришқоқ гуруҳ бўлиб, улар инновация, техник маҳорат, малака ошириш ҳамда бизнес-ва-бизнес тамойили асосида тармоқлар яратиш каби ғарбга хос бизнесни олиб бориш тажрибаси ва қадриятларини Ўзбекистон шароитига мослаштириш борасида катта қизиқиш билдирмоқдалар. Бу каби тадбирларда иштирок этиш Элчихона расмийлари учун глобал даражада фикр юритадиган Ўзбекистон тадбиркорларининг ўсиб келаётган авлоди борасида хабардор бўлиш имкониятини беради.
